Маратов Нурсултан Кайрат улининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оқава сувларни органик ифлослантирувчилардан тозалаш учун кунгабоқар қобиғи асосида адсорбентлар олиш усулини ишлаб чиқиш», 02.00.11 – “Коллоид ва мембрана кимёси”, (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Т6650.
Илмий раҳбар: Абдикамалова Азиза Бахтияровна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон давлат университети, PhD.03/2025.27.12.К/Т.34.03.
Расмий оппонентлар: Бухоров Шухрат Бўриевич, техника фанлари доктори; профессор; Усмонов Расул Муратбаевич, техника фанлари бўйича PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кунгабоқар қобиғи асосида кимёвий фаоллаштирилган ва Cу/Ни билан модификацияланган углеродли адсорбентларни олиш усулларини ишлаб чиқиш, уларнинг тузилиши, текстуравий ва адсорбсион хоссаларини аниқлаш ҳамда тўқимачилик саноати оқова сувларини органик ифлослантирувчилар ва бўёқлардан тозалашда қўллаш имкониятини асослашдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
солиштирма юза майдони Ленгмюр бўйича 1351,68 м²/г гача ва микроғоваклар ҳажми 0,4578 см³/г гача бўлган ривожланган ғовакли структуранинг шаклланишини таъминловчи, КОҲ ёрдамида кимёвий фаоллаштириш ва 500 °C ҳароратда карбонлаштириш асосида кунгабоқар қобиғидан кимёвий фаоллаштирилган углеродли адсорбент олиш усули ишлаб чиқилган;
КОҲ билан кимёвий фаоллаштириш адсорбентларнинг текстуравий ва структуравий характеристикаларининг сезиларли даражада ўзгаришига олиб келиб: К-500 намунаси учун нисбий юзаси 147,64 м²/г дан ФК-20 намунаси учун 1040,01 м2/г гача ошиши, шу билан бир вақтда микроғоваклар ҳажмининг 0,0482 дан 0,4434 см3/г гача ортиши аниқланган;
кимёвий фаоллаштириш натижасида углеродланиш даражаси ошиши ва минерал компонентлар миқдори камайиб: бунда углерод миқдори 71,23 дан 83,34% гача ошиши, кремний миқдори эса 2,1 дан 0,21–0,25% гача камайиши кузатилган, бу эса углерод тузилмасининг ривожланиши ва адсорбент юзасининг тозаланишидан далолат бериши аниқланган;
қўшимча фаол марказлар шаклланишини ва мезоғоваклар ҳажмининг 0,4894 см³/г гача ортишини таъминловчи, мис ва никел нитратлари билан импрегнациялаш, ултратовушли диспергирлаш ҳамда аргон атмосферасида карбонлаштириш орқали Cу/Ни билан модификацияланган углеродли адсорбентлар олиш усули ишлаб чиқилган;
ФК-20 адсорбентининг тўқимачилик саноати оқова сувларини самарали тозалашни таъминлаши исботланган, бунда ТОC миқдори 1200±50 дан ≤5 мг/л гача, КСК 1800–2200 дан 80–120 мг О2/л гача, БСК5 400–600 мг дан 20–40 мг О2/л гача камайиши, рангдорликнинг эса 600–900 бирликдан 40–80 бирликкача пасайиши аниқланган;
Cу/Ни билан модификацияланган адсорбентларнинг органик бўёқларни юқори самарадорлик билан адсорбсиялаши, бунда анион бўёқлар бўйича адсорбсия самарадорлиги 95,1 %, катион бўёқлар бўйича эса 93,2 % ни ташкил этиши ҳамда тозалашдан кейин уларнинг консентрацияси мос равишда ≤25 мг/л ва ≤34 мг/л гача камайиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Адсорбентлар олиш соҳасида эришилган илмий натижалар асосида:
кунгабоқар қобиғи асосида фаоллаштирилган кўмир олиш технологияси ва оқова сувларни комплекс тозалаш учун адсорбентлар Фарғона вилояти «БАХОДИР ЛОҒОН ТЕКСТИЛ» МЧЖ қўшма корхонасининг «2026–2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («БАХОДИР ЛОҒОН ТЕКСТИЛ» МЧЖ қўшма корхонасининг 2026 йил 27 мартдаги маълумотномаси). Натижада, углеродли адсорбентларни 2 кг/м³ миқдорда қўллаш статик шароитларда (25±5 °C, пҲ 3–10) оқова сувларни адсорбсион тозалаш жараёнида умумий органик углерод миқдорини 1200±50 мг/л дан ≤5 мг/л гача камайтириш имконини берган;
кунгабоқар қобиғи асосидаги модификацияланган углеродли адсорбентлардан оқова сувларни бўёқлардан адсорбсион тозалаш технологияси «БАХОДИР ЛОҒОН ТЕКСТИЛ» МЧЖ қўшма корхонасининг «2026–2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («БАХОДИР ЛОҒОН ТЕКСТИЛ» МЧЖ қўшма корхонасининг 2026 йил 27 мартдаги маълумотномаси). Натижада, Cу/Ни билан модификацияланган углеродли адсорбентларни қўллаш оқова сувлардаги фаол анион ва катион бўёқларнинг бошланғич консентрацияси ≥500 мг/л бўлганда уларни мос равишда 95,1 ва 93,2 % ажратиб олиш даражасига эришиш имконини берган.