Маллаев Дилмурот Турсунмуротовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Сурхондарё воҳаси миллий ҳунармандчилиги  ривожланишида гиламдўзлик  анъаналарининг этноҳудудий хусусиятлари (ХИХ аср  охири - ХХИ аср  бошлари)”,  07.00.07 – “Этнография, этнология ва антропология” .
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Tar1355.
Илмий раҳбар: Турсунов Нурулла Нарзуллаевич,  тарих фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Tar.12.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Улуғбек Сайданович, тарих фанлари доктори, профессор; Норбутаев Парда Панжиевич, тарих фанлари доктори, профессор 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбек гиламчилигини тарихий-этнолокал хусусиятларини Сурхондарё вилояти   материаллари асосида тадқиқ этишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхондарё воҳасида пациз гиламчилик тоғли ҳудудлар, шаҳар ва қишлоқлар, дарёларнинг юқори ва ўрта оқимлари ҳамда даштолди ва кенг дашт ҳудудларида яшовчи аҳолининг турмуш тарзида муҳим ўрин тутган бўлиб, Бойсун, Шеробод, Музрабод, Термиз, Жарқўрғон ва Шўрчи туманларида ушбу ҳунар устоз-шогирд анъаналари асосида бугунги кунга қадар давом этиб келаётгани аниқланди; 
 Сурхон воҳасида тўқиладиган гиламларнинг  техникаси оддий (кигиз, қоқма гилам, тақир гилам) ва каштали (қиз гилам, терма гилам, ой гилам, оқ энли гилам, ғажари гилам, диг-диг гилам) турлари ва тузилиши, нақшлари, ранглари ва безаклари таҳлил қилиниб, ҳар бири ўзига хос шакл ва кўринишга эга эканлиги аниқланди;
  Сурхондарё воҳасида тўқиладиган қоқма ва тақир гиламларнинг ўзига хос турлари аниқланиб, уларнинг маҳаллий номлари ва нақш тизимлари дала маълумотлари асосида аниқланиб, жумладан, “Чимчиқи”, “Кўрчимчиқи”, “Бибишак”, “Латиф”, “Атиргул”, “Ғиштин”, “Тароқ тиш” ва “Кўза тиш” сингари қоқма гиламлар, ҳамда “Қўчқор майиз”, “Имом султоний”, “Терма”, “Туябўйин”, “Қўл солди” каби тақир гилам турлари мавжудлиги ва  гулли кигизларда учрайдиган “туғдонагул”, “тақиргул”, “туғма бақа”, “гултайлама”, “қирқдонагул”, “шохмола”, “қирдўнгил”, “олтидўнгил”, “илон изи”, “ит изи”, “от туёғи изи”, “қўчқор шохи” ва “чаён гули” каби рамзий безак элементларининг семантик маъноси этнографик жиҳатдан далилланди;
 гиламларга ранг бериш жараёнида ўсма, исириқ, гулхайри, янтоқ  ва турли ўсимликлардан тайёрланган табиий бўёқлардан фойдаланиш анъаналари ҳозиргача давом этаётганини, Музрабод туманида яшовчи Эрсари туркманларининг ипни табиий йўл билан кўк рангга бўяшда ўзига хос усулни қўллаши, улар  томонидан индиго кукунига буғдой хамири ва ҳайвон илигини қўшиб, аралашмани 15 кун қуёшда ачитиш орқали табиий, тиниқ кўк ранг ҳосил қилиши аниқланди. Қизириқ ва Шеробод туманларида  бошқа ҳудудларда учрамайдиган  атлас  гилам ва шойи гиламлар ҳозир ҳам  тўқилиши аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё воҳаси миллий ҳунармандчилиги ривожланишида гиламдўзлик анъаналарининг этноҳудудий хусусиятлари мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:     Гиламчиликда қўлланилган нақш ва ранглар халқнинг дунёқараши, эътиқоди ҳамда табиатга муносабатини акс эттирган. Гилам нақшларида ҳунарманд аёллар яшаган муҳит, яъни тоғ ва чўл ҳудудларининг ўсимлик ҳамда ҳайвонот олами тасвирланган. Сурхон гиламларида учрайдиган қизил, сариқ, кўк ва яшил ранглар эса маълум рамзий маъноларни ифодалаган ҳақидаги маълумотлар “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 6 мартдаги 01-33/154-сонли маълумотномаси).Тадқиқот натижалари Сурхондарё гиламчилик анъаналарининг тарихий-маданий аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш, миллий меросни тарғиб этиш ва ёш авлоднинг анъанавий қадриятларга бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилди.
Диссертацияда келтирилган Сурхон воҳаси гиламдўзлигининг тарихи, ривожланиш босқичлари, гилам турлари, ишлаб чиқариш жараёни, нақш ва рангларнинг рамзий маънолари, шунингдек гиламчиликка оид урф-одатлар ҳамда уни асраб-авайлаш ва ёш авлодга ўргатиш юзасидан илгари сурилган илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 6-мартдаги 01-33/154-сонли маълумотномаси). Бу эса миллий гиламдўзлик анъаналарини кенг жамоатчилик орасида тарғиб этишга хизмат қилган.
Тадқиқот натижалари ва илмий маълумотлар Республика Маънавият ва маърифат марказининг маънавий-маърифий тарғибот фаолиятида, жумладан, Марказнинг 2024-йил 4-январда тасдиқланган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг В йўналиши, 40-бандида белгиланган миллий ва умуминсоний қадриятларни тарғиб қилувчи ижодий ишларни рағбатлантириш вазифаларини амалга оширишда фойдаланилди. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2026-йил 24  мартдаги 10/204-сон-сонли маълумотномаси). Мазкур тадқиқот натижаларидан фойдаланиш миллий қадриятларни кенг тарғиб этиш, маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигини ошириш ҳамда ёш авлодда миллий мерос ва анъаналарга ҳурмат туйғусини кучайтиришга хизмат қилди. 
Сурхондарё гиламлари ўзининг содда кўриниши, оддий тузилишга эга қоқма  гилам  тайёрланиши билан ажралиб туради. Айниқса, Бойсунда тўқиладиган каштали гиламлар воҳанинг бошқа ҳудудларида деярли учрамаслиги билан аҳамиятлидир. Шунингдек, ҳудудда оқ энли, шойи ва атлас гиламлар тўқиш анъаналари ҳам шаклланган бўлиб, улар Сурхондарё гиламчилик мактабининг ўзига хослигини намоён этганлиги ҳақидаги маълумотлардан Сурхондарё вилояти Маънавият ва маърифат бўлими томонидан тарғибот ва маъруза материалларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2026-йил 24  мартдаги 10/204-сон-сонли маълумотномаси).Мазкур тадқиқот натижаларидан фойдаланиш миллий қадриятларни кенг тарғиб этиш, маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигини ошириш ҳамда ёш авлодда миллий мерос ва анъаналарга ҳурмат туйғусини кучайтиришга хизмат қилди. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish