Хайдарова Шохсанам Толибжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсимлик биомассаси асосида олинган углеродли материалларнинг коллоид-кимёвий хусусиятлари ва уларни товар сифатида таснифланиши», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/К1199.
Илмий раҳбарлар: Исақов Муҳаммеджан Юнусович, кимё фанлари номзоди, доцент; Пайғамов Рахимжон Абдукаюмович, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон давлат университети, PhD.03/2025.27.12.К/Т.34.03.
Расмий оппонентлар: Исмолилов Мўминжон Юсупович, кимё фанлари доктори, профессор; Каххоров Мирзохид Хусанбоевич, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дарахт пояси чиқиндилари ва илдизи асосида термик ва буғ-газ фаоллаштирилган кўмир адсорбентлар олиш, олинган адсорбентларнинг структур тузилиши, кимёвий-коллоид, товар хусусиятларини аниқлаш ва уларни ТИФ ТН бўйича синфлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ИҚ-спектроскопик таҳлиллар асосида термик ва буғ-газ фаоллаштириш жараёнида намуналар сирт юзасида -ОҲ, -C=О каби гуруҳларига эга функсионал адсорбсион фаол марказлар ва ароматик фрагментлар шаклланиши аниқланди, бу эса адсорбентларнинг органик ифлослантирувчи моддалар билан селектив адсорбсиясини таъминлаш учун муҳим омил сифатида асосланган;
термик ва буғ-газ фаоллантирилган тут дарахти хомашёлари асосида олинган намуналарнинг рентгенограммаларида 2θ ≈ 22-26° оралиғида кузатилган кенг интенсив максимумлар углерод скелетининг нисбатан тартибланган ҳолатдаги микрокристаллитлар шаклланганини ҳамда қисман графитланиш жараёни содир бўлганини кўрсатувчи далил сифатида асосланган;
СЕМ тасвирларидан термик фаоллантириш ҳарорати ортишинининг сирт-морфологиясига турлича таъсир кўрсатишини аниқланиб, карбонизат намуналарида юза майдони нисбатан зич, чекланган микроғовак тизимига эга бўлиб, асосан ўлчами нисбатан йирик микро- ва мезоғоваклар тузилмасидан иборатлиги, буғ-газ фаоллантириш натижасида деворларнинг юпқалашиши, юзада ёриқлар, каналлар ва бир-бирига туташган микро-мезоғовак структуралари пайдо бўлиши, бу эса ички юзани ва диффузион каналларни сезиларли даражада ошириши аниқланган;
тут дарахти илдизи ва пояси асосида олинган кўмир намуналари 400-800 °C ҳарорат оралиғида термик фаоллаштирилганда, уларнинг азот бўйича адсорбсияси мос равишда 224,89 ва 235,90 см3/г СТП дан 346,53-350,09 см3/г СТП га, буғ-газ фаоллантириш натижасида олинган намуналарда эса 581,63 ва 607,46 см3/г СТП га ортганлиги аниқланди, бу эса янги микроғовакларнинг шаклланиши ва адсорбсион марказларнинг миқдорини ортиши натижаси эканлиги исботланган;
ўсимлик хомашёсидан олинган кўмир адсорбентларининг намлик, куллик, сирт майдони, механик мустахкамлик каби товар хусусиятлари ва сифат кўрсаткичлари фаоллаштириш усулига бевосита боғлиқ эканлиги ҳамда олинган намуналарнинг кўрсаткичлари амалдаги стандарт талабларга мос келиши аниқланган;
илк бор ўрик, олма ва тут дарахти илдизи ва пояси чиқиндилари асосида олинган карбонизат ва кўмир адсорбентларни ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси асосида 4402 20 0001 - - - карбонизатлар (дарахт биомассасидан олинган) ҳамда 3802 10 0002 - - - ўсимлик биомассасидан олинган фаолланган кўмир учун алоҳида кодлашни жорий этиш зарурлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Термик ва буғ-газ фаоллаштирилган углеродли адсорбентлар олиш, коллоид-кимёвий хоссалари ва уларни ТИФ ТН бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўсимлик биомассасидан термик ва буғ-газ усулида олинган адсорбентлар физик-кимёвий хоссалари, тузилиши, адсорбсион хусусиятлари, адсорбатларга нисбатан селективлиги ва бошқа эксплутацион хоссалари асосида уларни ТИФ ТН бўйича таснифлаш учун янги 3802 10 0002 коди киритилган (Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораториясининг 2026 йил 25-майдаги 01-29/5-1462-сонли маълумотномаси). Натижада, янги ўсимлик поя ва илдизи асосида олинган кўмир адсорбентларни синфлаш имконини берган;
термик ва буғ-газ фаоллаштирилган углеродли материаллардан адсорбсион тозалаш жараёнида қўллаш усули “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ нинг “2027-2031 йилларда амалиётига жорий этиладиган истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган (“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг 2026 йил 9-апрелдаги 15/65-сонли маълумотномаси асосида). Натижада, ўсимлик илдизидан олинган намуналар оқова сувлар таркибидаги нефт маҳсулотларини 80-85 %, сулфатларни 64-69 %, сулфидли бирикмаларни 73-84 %, аммоний бирикмаларини 74-79 %, нитрит ионларини эса 67-78 % гача ҳамда дарахт пояси чиқиндилари асосида олинган намуналар оқова сувлар таркибидаги органик ва минерал бирикмаларни 1,1- 1,2 марта юқори адсорбсион тозалаш имконини берган.