Sayt test rejimida ishlamoqda

Яхшиликов Жаҳонгир Жўрабоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мустақиллик йилларида фуқаролик ҳуқуқи тамойилларини билишнинг фалсафий методологик асослари», 09.00.02–Онг, маданият ва амалиёт шакллари (ҳуқуқ фалсафаси) (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Fal29.
Илмий раҳбар: Абдухоликов Сафар Оқназарович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.F.02.02.
Расмий оппонентлар: Гулямов Сайдилла Саидахрарович, юридик фанлар доктори, профессор; Худойбердиев Исматилло Эгамбердиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фуқаролик ҳуқуқи тамойилларини билишнинг фалсафий-методологик асосларини синергетик ёндашиш воситасида фуқаролик ҳуқуқига хос бўлган объектив қонуниятларини фалсафий-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳуқуқий борлиқни ташкил этувчи инсон бирлиги, эҳтиёж ва манфаат, ҳуқуқий онг, фаолият, ҳуқуқ ижодкорлиги сингари субстанционал элементлари фуқаролик ҳуқуқий муносабатни ташкиллаштириши асосланган;
ёшлар ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришда, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда фуқаролик ҳуқуқи тамойиллари субстанционал асос эканлиги аниқланган;
фуқаролик ҳуқуқи тамойилларининг субъекти, социал асоси, мотиви, гносеологик асоси, мавжудлик усуллари ва воситалари ҳуқуқ ижодкорлиги ва маданий борлиқ билан ўзаро таъсирланиши очиб берилган;
миллий мазмундаги фуқаролик ҳуқуқи тамойилларининг ўз-ўзини ташкиллаштиришининг корелляцион-функционал ва субстанционал қонунлари фалсафанинг қайтар боғланиш қонуниятига бўйсуниши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мамлакатимиз мустақиллик йилларида фуқаролик ҳуқуқи тамойилларини билишнинг фалсафий-методологик асосларини ўрганишга оид тадқиқот бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
инсон ҳуқуқи ва эркинликларини таъминлашнинг замонавий цивилистик концепцияси доирасида “Инсон ҳуқуқи” ва “Фуқаролик ҳуқуқи” тушунчалари бўйича илгари сурилган илмий, амалий ва методологик ғоялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2018 йилда мўлжалланган иш режасида, хусусан, 2018 йил 28 январдан 3 февралгача ҳамда 2018 йил 23-28 август кунлари Самарқанд вилоятида бўлиб ўтган инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг замонавий цивилистик концепцияси доирасида “Инсон ҳуқуқ” ва “Фуқаролик ҳуқуқи” мавзулари доирасида маънавий-маърифий тарғибот тадбирларининг дастурларини тайёрлашда ва ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 14 февралдаги 02/09-165-19-сон маълумотномаси). Натижада аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга, ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришга ва бу соҳадаги таълим-тарбия тизимини ривожлантиришга хизмат қилган;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари учун фуқаролик ҳуқуқи тамойилларини билиш ва ҳимоя қилишнинг инновацион усул ва воситаларини қўллаш жараёни билан детерминант эканлиги бўйича илгари сурилган илмий-амалий ғоялардан Адлия вазирлигининг ҳуқуқий тарғибот ишларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексини такомиллаштириш концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2019 йил 15 февралдаги 19/1-6/2801-сон маълумотномаси). Натижада фуқаролик ҳуқуқи тамойилларини билиш ва ҳимоя қилишга доир илмий, амалий ва методологик ғояларнинг кенг жамоатчиликка тарқалишига ҳамда аҳолининг ҳуқуқий дунёқарашининг ривожланишига эришилган;
янгича миллий мазмундаги фуқаролик ҳуқуқи тамойилларининг ўз-ўзини ташкиллаштириш жараёнларининг корелляцион-функционал ва субстанционал қонунлари асосида билиш механизмлари бўйича келтирилган илмий-назарий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти Кенгашининг 2019 йилга мўлжалланганиш режасида белгиланган вазифалари ижросини бажаришда ҳамда амалга ошириш жараёнларида фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил 15 февралдаги 04-13/740-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимиз ёшларининг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва уларда янгича ҳуқуқий онгни шакллантиришга, шунингдек, Ватанимиз миллий ҳуқуқий тизимига тўғри ёндаша оладиган чинакам содиқ ёшларни тарбиялашга имконият яратган;
ижодкор зиёлиларнинг инновацион шахс сифатидаги ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли таъминлаш тамойиллари (патентлаш, мулкий жиҳатдан эгалик қилиш, лицензиялаш, инновацион ишланмаларни амалиётда қўллаганлиги учун ҳақ тўлаш)га оид илмий методологик ғояларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2018 йил 27 сентябрдаги ўн олтинчи ҳамда 2018 йил 13–14 декабрдаги ўн еттинчи ялпи мажлиси қонун ҳужжатларини тайёрлаш ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2019 йил 9 февралдаги 01/679-2-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда ижодкор зиёлиларнинг иновацион шахс сифатидаги ҳуқуқ ва эркинликларни кафолатли таъминлаш тамойиллари қонун ҳужжатларнинг моҳиятини очишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish