Амонова Дилафрўз Ўткуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инвестиция фаолиятини жалб қилинган маблағлар ҳисобидан молиялаштиришни такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt5716.
Илмий раҳбар: Шомиров Азизбек Абдурашидович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: Ҳайдаров Низамиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Обломуродов Нарзулла Наимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Инвестиция фаолиятини жалб қилинган маблағлар ҳисобидан молиялаштиришни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларига асосан бирламчи (ИПО) ёки иккиламчи (СПО) оммавий таклиф этиладиган акциялар пакетининг ҳажмини ва савдога чиқариш муддатини белгилаш ваколатини тақдим этиш зарурияти асослантирилган;
иқтисодиётга капитал бозори орқали инвестициялар жалб қилишда сармоялар хавфсизлигини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган жисмоний шахслар чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни сотиб олиш жараёнида чет эл валютасидаги маблағларини ўз банк ҳисобварақларидан инвестиция воситачисининг алоҳида сегрегация қилинган банк ҳисобварағига ўтказиб бериши лозимлиги таклиф этилган;
иқтисодиётда инвестиция фаолиятини жалб қилинган сармоялар орқали такомиллаштиришда капитал бозорида жорий қилинган махсус ҳуқуқий режим доирасида чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг эмитентлари ҳисобланган Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсларига айнан шу қимматли қоғозлар бўйича даромадларни тўлаш ва мажбуриятларни бажариш учун чет эл валютасини чекловларсиз сотиб олиш ҳуқуқини тақдим этиш зарурияти асослантирилган;
инвесторлар ишончини мустаҳкамлаш ва корхоналар ҳамда фонд бозори иштирокчилари томонидан ахборот шаффофлигини таъминлашда ваколатли давлат органига соҳага оид норматив ҳужжатлар билан белгиланган ахборотларни 1 йил ичида 2 ва ундан ортиқ марта ўз вақтида ошкор этилмаганлиги учун эмитентнинг ижроия органини ўзгартириш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида кўрсатма киритиш ҳамда унинг эмиссион фаолиятини тўхтатиб қўйиш ҳуқуқини тақдим қилиш таклиф этилган;
инвестиция фаолиятини жалб қилинган маблағлар ҳисобидан молиялаштириш амалиётини такомиллаштиришда қимматли қоғозлар эгалари саналган ҳар қандай мақомдаги инвесторларга дивиденд тўловларини олишлари учун эмитентга ариза билан мурожаат қилиш мажбуриятини бекор қилиш масаласи таклиф қилинган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инвестиция фаолиятини жалб қилинган маблағлар ҳисобидан молиялаштиришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларига асосан бирламчи (ИПО) ёки иккиламчи (СПО) оммавий таклиф этиладиган акциялар пакетининг ҳажмини ва савдога чиқариш муддатини белгилаш ваколатини тақдим этиш юзасидан таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил
7-январдаги “Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–90-сон қарорига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 19-апрелдаги ПФ–68-сон Фармони орқали ўзгартиришлар киритиш жараёнида фойдаланилган. Натижада, бугунги кунда Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясига Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг асослантирилган таклифларига мувофиқ, шу жумладан, бозор ҳолати ва андеррайтерлар хулосаларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларига асосан бирламчи (ИПО) ва (ёки) иккиламчи (СПО) оммавий таклиф этиладиган акциялар пакетининг ҳажмини ва савдога чиқариш муддатини белгилаш, уларнинг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 26-апрелдаги ПҚ–162-сон қарорига асосан 2024-йил сентябр-ноябр ойларида “Республика товар-хомашё биржаси” АЖ устав фондининг 4,4 фоизини ташкил этадиган номинал қиймати 630 сўм (умумий қиймати 2,27 млрд сўм) бўлган 3 326 031 дона оддий акциялар “Тошкент” республика фонд биржасида ҳар бир акция 12 900 сўмдан 18 000 сўмгача бўлган нархда жойлаштирилди. Жойлаштирилган акцияларнинг жами қиймати 42,9 млрд сўмни ташкил қилиб, улар 11 234 нафар жисмоний ва 64 та юридик шахслар томонидан сотиб олинган;
иқтисодиётга капитал бозори орқали инвестициялар жалб қилишда сармоялар хавфсизлигини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган жисмоний шахсларнинг чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни сотиб олиш жараёнида чет эл валютасидаги маблағларини ўз банк ҳисобварақларидан инвестиция воситачисининг алоҳида сегрегация қилинган банк ҳисобварағига ўтказиб бериши юзасидан таклиф ишлаб чиқилган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 18-декабрдаги “Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–254-сон фармонининг ““Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими доирасида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича чет эл валютасида ҳисоб-китоблар ва тўловларни амалга ошириш қоидалари”нинг 4-иловасида ўз аксини топган. Ушбу тартибни жорий этилиши мамлакатимиз миллий капитал бозорида жорий қилинган махсус ҳуқуқий режим доирасида жисмоний шахс бўлган маҳаллий инвесторлар ҳам чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни сотиб олишда сармоялар дахлсизлигига эришишга хизмат қилади;
иқтисодиётда инвестиция фаолиятини жалб қилинган сармоялар орқали такомиллаштиришда капитал бозорида жорий қилинган махсус ҳуқуқий режим доирасида чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг эмитентлари ҳисобланган Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсларига айнан шу қимматли қоғозлар бўйича даромадларни тўлаш ва мажбуриятларни бажариш учун чет эл валютасини чекловларсиз сотиб олиш ҳуқуқини тақдим этиш юзасидан таклиф ишлаб чиқилган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 18-декабрдаги “Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–254-сон фармонининг “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими доирасида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича чет эл валютасида ҳисоб-китоблар ва тўловларни амалга ошириш қоидалари”нинг 4-иловасида ўз аксини топган бўлиб, ушбу тартибнинг жорий этилиши мамлакатимиз миллий капитал бозорида жорий қилинган махсус ҳуқуқий режим доирасида Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсларига чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар бўйича даромадларни тўлаш ва мажбуриятларни бажариш учун чет эл валютасини чекловларсиз сотиб олиш орқали эмитентларга ҳамда инвесторларга қўшимча қулайликларни яратишга хизмат қилади;
инвесторлар ишончини мустаҳкамлаш ва корхоналар ҳамда фонд бозори иштирокчилари томонидан ахборот шаффофлигини таъминлашда ваколатли давлат органига соҳага оид норматив ҳужжатлар билан белгиланган ахборотларни 1 йил ичида 2 ва ундан ортиқ марта ўз вақтида ошкор этилмаганлиги учун эмитентнинг ижроия органини ўзгартириш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида кўрсатма киритиш ҳамда унинг эмиссион фаолиятини тўхтатиб қўйиш ҳуқуқини тақдим қилиш юзасидан таклиф ишлаб чиқилган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 17-апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–1057-сон қонуни асосида “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 79-моддасида ўз аксини топган. Натижада, бугунги кунга келиб мамлакатимизда фаолият олиб бораётган 680 дан ортиқ эмитентлар томонидан ахборот шаффофлигини таъминлашга бўлган масъулият ортишига ҳамда мамлакатимиз миллий капитал бозорида инвесторлар ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади;
инвестиция фаолиятини жалб қилинган маблағлар ҳисобидан молиялаштириш амалиётини такомиллаштиришда қимматли қоғозлар эгалари саналган ҳар қандай мақомдаги инвесторларга дивиденд тўловларини олишлари учун эмитентга ариза билан мурожаат қилиш мажбуриятини бекор қилиш юзасидан таклиф ишлаб чиқилган. Мазкур таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 17-апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–1057-сон қонуни асосида “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 51-моддасига ўзгартиришларни киритиш бўйича лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган. Хусусан, ушбу қонун билан дивидендларни тўлаш Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (кейинги ўринларда – Марказий депозитарий) ёки инвестиция воситачилари орқали акциядорнинг мавжуд банк ҳисобварағига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда автоматик равишда амалга оширилиши белгиланган. Ҳозирда Марказий депозитарий томонидан УзCСД мобил илова ишга туширилган бўлиб, акциядорлик жамиятлари томонидан ҳисобланган дивидендларни Марказий депозитарий томонидан тўлаш йўлга қўйилган.