Абдуллаева Диёра Алишер қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Эрта ёшдаги болаларда атопик дерматитни комбинациялашган биорегуляция терапиясининг самарадорлиги", 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2023.4.PhD/Tib4076.
Илмий раҳбар: Маннанов Абдушукур Маликович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.05.
Расмий оппонентлар: Ваисов Адхам Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Пакирдинов Адхам Бегишевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 
эрта ёшдаги болаларда атопик дерматит қайталанишлари чаcтотасини камайтиришда Lactobacillus reuteri DSM 17938 пробиотиги ва витамин D₃ни биргаликда қўллаш самарадорлигини комплекс клиник, иммунологик ва микробиологик таҳлил асосида баҳолаш ва илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўзбек популяциясига мансуб эрта ёшдаги АтД билан оғриган болаларда дисбиоз оғирлиги ва IL-22 даражаси ўртасидаги тўғри корреляция (q = + 0,38; p < 0,001) асосида «ичак–тери» ўқининг патогенетик аҳамияти исботланган;
25(OH)D ва LL-37 даражалари ўртасидаги кучли мусбат корреляция (q = +0,68; p < 0,001) ҳамда D гиповитаминози коррекциясидан сўнг LL-37 нинг қарийб уч баравар ошиши орқали терининг VDR га боғлиқ антимикроб ҳимоясининг клиник аҳамияти исботланган;
L.reuteri DSM 17938 пробиотиги ва D витаминини биргаликда қўллаш IL-22 даражасини пасайтириши, LL-37 синтезини рағбатлантириши ва АтД қайталаниш частотасини 2,5 баравар камайтириши илмий асосланган;
IL-22 даражасининг SCORAD бўйича АтД оғирлиги билан тўғри корреляцияси унинг диагностик ва прогностик аҳамиятини тасдиқлаган булибАниқланган патогенетик боғлиқликлар IL-22 ва LL-37 ни диагностик алгоритмга киритиш ҳамда шахсийлаштирилган биорегуляцион терапияни ишлаб чиқиш учун асос бўлган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эрта ёшдаги болаларда атопик дерматитни комплекс диагностика ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор ўзбек популяциясига мансуб эрта ёшдаги АтД билан оғриган болаларда дисбиоз оғирлиги ва IL-22 даражаси ўртасидаги тўғри корреляция (q = + 0,38; p < 0,001) асосида «ичак–тери» ўқининг патогенетик аҳамияти исботланганлиги ТошДавТУ Мувофиқлаштирилган экспертлар кенгашининг 24.11.2025 йилдаги №11-25/750-т сонли хулосаси билан тасдиқланган «Эрта ёшдаги болаларда атопик дерматитни замонавий диагностика ва даволаш усуллари» номли услубий тавсиянамада акс эттирилган ва Жиззах вилоят филиали РСНПМЦДВиК га 2025 йил 26 ноябрда №145 буйруқ, Тошкент вилоят филиали РСНПМЦДВиК га 2025 йил 26 ноябрда №143 сонли буйруғи билан клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ичак микробиоценозини баҳолаш учун бактериологик экиш усулини амалиётга жорий қилиш АтД патогенезини эрта аниқлаш ва мақсадли пробиотик терапияни ўз вақтида бошлаш имконини яратди. Бу АтД зўрайишлари сонини камайиши, шифохонага ётқизиш ҳолатининг 30-35% га қисқариши ва болаларнинг боғча ва мактаб машғулотларини камроқ қолдиришига олиб келди (йилига ўртача 10–12 кунгача). Иқтисодий самарадорлиги: 100 нафар бемор ҳисобида йилига ўртача 87000000 сўм маблағ иқтисод қилинишига олиб келади. Хулоса: бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларидан ўртача 430000сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан 440000 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: 25(OH)D ва LL-37 даражалари ўртасидаги кучли мусбат корреляция (q = +0,68; p < 0,001) ҳамда D гиповитаминози коррекциясидан сўнг LL-37 нинг қарийб уч баравар ошиши орқали терининг VDR га боғлиқ антимикроб ҳимоясининг клиник аҳамияти исботланганлиги ТошДавТУ Мувофиқлаштирилган экспертлар кенгашининг 24.11.2025 йилдаги №11-25/750-т сонли хулосаси билан тасдиқланган «Эрта ёшдаги болаларда атопик дерматитни замонавий диагностика ва даволаш усуллари» номли услубий тавсиянамада акс эттирилган ва Жиззах вилоят филиали РСНПМЦДВиК га 2025 йил 26 ноябрда №145 буйруқ, Тошкент вилоят филиали РСНПМЦДВиК га 2025 йил 26 ноябрда №143 сонли буйруғи билан клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: пробиотик ва витамин D₃ нинг патогенетик терапия сифатида қўлланилиши рецидивлар чаcтотасини 2,5 баравар камайтирди, оғир зўрайишлар сонини 40% га, шифохонага қайта ётишлар сонини 42,5% га камайтириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: 100 нафар бемор ҳисобида йилига ўртача 99000000 сўм маблағ иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларидан ўртача 490000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан 500000 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: L.reuteri DSM 17938 пробиотиги ва D витаминини биргаликда қўллаш IL-22 даражасини пасайтириши, LL-37 синтезини рағбатлантириши ва АтД қайталаниш частотасини 2,5 баравар камайтириши илмий асосланганлиги ТошДавТУ Мувофиқлаштирилган экспертлар кенгашининг 24.11.2025 йилдаги №11-25/750-т сонли хулосаси билан тасдиқланган «Эрта ёшдаги болаларда атопик дерматитни замонавий диагностика ва даволаш усуллари» номли услубий тавсиянамада акс эттирилган ва Жиззах вилоят филиали РСНПМЦДВиК га 2025 йил 26 ноябрда №145 буйруқ, Тошкент вилоят филиали РСНПМЦДВиК га 2025 йил 26 ноябрда №143 сонли буйруғи билан клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: витамин D ва LL-37 ни хавф стратификацияси маркерлари сифатида аниқлаш юқори хавф гуруҳидаги болаларни эрта аниқлаш ва мақсадли олдини олиш имконини берди - рецидив зўрайишлари 42,5% га, шошилинч ёрдамга мурожаатлар 30% га камайди. Иқтисодий самарадорлиги: 100 нафар бемор ҳисобида йилига ўртача 92000000 сўм маблағ иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларидан ўртача 450000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан 470000 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: IL-22 даражасининг SCORAD бўйича АтД оғирлиги билан тўғри корреляцияси унинг диагностик ва прогностик аҳамиятини тасдиқлаган булибАниқланган патогенетик боғлиқликлар IL-22 ва LL-37 ни диагностик алгоритмга киритиш ҳамда шахсийлаштирилган биорегуляцион терапияни ишлаб чиқиш учун асос бўлганлиги  ТошДавТУ Мувофиқлаштирилган экспертлар кенгашининг 24.11.2025 йилдаги №11-25/750-т сонли хулосаси билан тасдиқланган «Эрта ёшдаги болаларда атопик дерматитни замонавий диагностика ва даволаш усуллари» номли услубий тавсиянамада акс эттирилган ва Жиззах вилоят филиали РСНПМЦДВиК га 2025 йил 26 ноябрда №145 буйруқ, Тошкент вилоят филиали РСНПМЦДВиК га 2025 йил 26 ноябрда №143 сонли буйруғи билан клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган алгоритмни амалиётга жорий этиш шошилинч ёрдамга мурожаатларнинг камайиши ва болаларнинг боғча ва мактаб машғулотларини ўтказиб юборишлари йилига ўртача 12–15 кунга камайиши имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: 100 нафар бемор ҳисобида йилига ўртача 110000000 сўм маблағ иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: комплекс клиник-диагностик алгоритмни амалиётга жорий этиш натижасида бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларидан ўртача 550000сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан 550000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish