Кузиева Нилуфар Хусанбой қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Маҳаллий эндофит замбуруғлари метаболитларининг антикоагулянт хоссалари», 03.00.04 – Микробиология ва вирусология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/B1686.
Илмий раҳбар: Абдулмянова Лилия Илясовна, биология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Микробиология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Микробиология институти, DSc.05/2025.27.12.B.21.01.
Расмий оппонентлар: Зайнитдинова Людмила Иброхимовна, биология фанлари доктори, профессор; Алимова Барно Хасановна, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: антикоагулянт хоссалалари мавжуд иккиламчи метоболитлар синтез қилувчи эндофит замбуруғларни ажратиб олиш ҳамда антикоагулянт ва яллиғланишга қарши фаоллигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор маҳаллий доривор ўсимликларда антикоагулянтлик салоҳиятига эга эндофит замбуруғлар ажратиб олинган ва уларнинг хусусиятлари аниқланган;
Aspergillus авлодига мансуб эндофит замбуруғлар ҳамда ўсимлик-хўжайинлар антикоагулант метаболитлари ўртасида таққослама таҳлили асосланган;
Aspergillus авлодига мансуб эндофит замбуруғларнинг антикоагулянт ва яллиғланишга қарши фаоллиги комплекс тарзда ўрганилди ва иккилламчи метаболитлари банки лойиҳаси яратилган;
Aspergillus terreus – CС13Л эндофит замбуруғи экстракти, Cориандрум сативум ўсимлигидан ажратилган антикоагулянт ва яллиғланишга қарши фаоллик бўйича энг юқори кўрсаткичларни намоён этган ва клиник олди тадқиқотларда ўзининг юқори фармакологик самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий эндофит замбуруғлари метаболитларининг антикоагулянт хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Coriandrum sativum ўсимлиги баргидан ажратиб олинган Aspergillus терреус – CС13Л эндофит замбуруғ штамми 5,8С рРНК нуклеотидлар кетма-кетлиги Натионал Cентер фор Биотечнологй Информатион (НCБИ) маълумотлар базасига Aspergillus терреус – CС13Л сифатида ПҚ726913 рақам билан рўйхатдан ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025 йил 30 октябрдаги № 4/1255-2620- сон маълумотномаси). Натижада дунё миқёсида 5,8С рРНК гени гени нуклеотидлар кетма-кетлигидан филогененик таҳлил учун фойдаланиш имконини берган;
Cichorium intybus ўсимлиги баргидан ажратиб олинган Aspergillus oryzae - CИ3Л эндофит замбуруғ штамми 5,8С рРНК нуклеотидлар кетма-кетлиги National Center for Biotechnology Information (NCBI) маълумотлар базасига Aspergillus oryzae - CИ3Л сифатида ПВ471302 рақам билан рўйхатдан ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2026 йил 4 мартдаги № 4/1256-565- сон маълумотномаси). Натижада дунё миқёсида 5,8С рРНК гени гени нуклеотидлар кетма-кетлигидан филогененик таҳлил учун фойдаланиш имконини берган.