Эсанов Рашид Рахмадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Полиолефинлар ва антипиренлар асосида оловбардош органик материаллар олиш технологияси», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.3.PhD/Т6922.
Илмий раҳбар: Тожиев Панжи Жовлиевич , техника фанлари доктори, доцент.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Термиз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.12.05.
Расмий оппонентлар: Холназаров Баҳодир Аъзамович, техника фанлари доктори, доцент; Нурқулов Файзулла Нурмўминович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: полиолефинлар , алюминий ва кремний асосли тўлдирувчилар ҳамда сианур кислотаси асосида оловбардош органик материаллар таркибини яратиш, уларни иқтисодий ва экологик самарадор технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
полиолефинлар билан мос келувчи, ёнғин вақтида оловга чидамли хусусиятларни оширувчи қўшимчалар ва минерал тоʻлдирувчилар танланди ҳамда уларнинг хоссаларини оʻрганилди, физик-кимёвий хусусиятлари аниқланган;
оловбардош материалларни ишлаб чиқиш учун полиолефинлар ва танланган галогенсиз қўшимчалар ҳамда минерал тўлдирувчиларнинг турли нисбатлардаги таркиблар олинган;
олинган қоришмалар асосидаги композит материалларнинг тортишиш ва эгилиш мустаҳкамлиги, зарбага чидамлилиги, қаттиқлик ҳамда зичлик каби кўрсаткичлари аниқланган;
полиолефинларга галогенсиз қўшимча (сианур кислотаси асосидаги)лар ҳамда минерал тўлдирувчи (алюминий ва кремний асосидаги)ларни қўшиш натижасида олинган композит материалларнинг оловбардошлик хусусиятлари баҳоланган, синов (кислород индекси, УЛ94)дан ўтказилди ва халқаро ҳамда миллий стандартларга (масалан, ИСО, АСТМ, ГОСТ/Ўз ДСт) мослиги исботланган;
полиолефинларга галогенсиз қўшимча (сианур кислотаси асосидаги)лар ҳамда минерал тўлдирувчи (алюминий ва кремний асосидаги)ларни аралаштириш, экструзия ва қуйиш каби қайта ишлаш усулларининг самарали параметрлари (ҳарорат, босим, тезлик) аниқланди, композит материалларнинг бир хил дисперсияланиши ва якуний маҳсулотнинг сифатини таʼминлашга қаратилган технологик режимлар ишлаб чиқилган;
олинган натижаларнинг иқтисодий самарадорлиги ва экологик хавфсизлиги баҳоланди, яъни яратилган технология асосида олинган органик материалнинг таннархи ҳисобланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Полиолефинлар, галогенсиз қўшимча (сианур кислотаси асосидаги)лар ҳамда минерал тўлдирувчи (алюминий ва кремний асосидаги)лардан оловбардош органик материаллар олиш технологиясини яратиш боъйича олинган натижалар асосида:
галогенсиз қўшимча (сианур кислотаси асосидаги)лар ҳамда минерал тўлдирувчи (алюминий ва кремний асосидаги)лар билан паст зичликли чизиқли Ф-0220 маркали полиетиленни модификациялаш асосида олинган органик материаллар “Муборак ГҚИЗ”да физик-механик хоссалари яхшиланган термик чидамли органик материаллар олишда амалиётга жорий қилинган (“Муборак ГҚИЗ”нинг 2026-йил 26-июндаги 746-ГК-06-сонли маълумотномаси). Натижада, металл конструксия ва қувурларни оловбардошлиликни оширувчи қоплама ҳосил қилувчи сифатида қўллаш имконини берган;
модификацияланган полимерлар асосида органик материаллар олиш технологияси «Муборак ГҚИЗ» да оловбардош органик материаллар олишда амалиётга жорий қилинган (“Муборак ГҚИЗ”нинг 2026-йил 26-июндаги 746-ГК-06-сонли маълумотномаси). Натижада, импорт оърнини босувчи сифатли, енгил ва иқтисодий самарадорлиги юқори оловбардош органик материаллар ишлаб чиқаришда фойдаланиш имконини берган.