Абдуллаева Лобар Шарифбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юқори ва пастки жағларнинг ўсмалар билан зарарланишини мултимодал таққосли ташхислаш», 14.00.19 – Тиббий радиология ва 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2023.2.PhD/Tib3592.
Илмий раҳбар: Ходжибекова Юлдуз Маратовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Полатова Джамила Шагайратовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Болалар онкологияси, гематологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.06.01рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Розиходжаева Гулнора Ахмедовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримова Наргиза Мансуровна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт универститети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жағ ўсмаларининг таққосли ташхисини такомиллаштириш мақсадида КТ ва МРТ текширувлари асосида логистик регрессия моделларини яратиш ва баҳолаш ҳамда радиомика усули ёрдамида ташхислаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор анъанавий КТ ва МРТ визуал белгиларини балл тизимига ўтказиш ва уларни логистик регрессия орқали интеграциялаш асосида жағ ўсмаларини дифференциал ташхислаш учун скоринг таснифлаш моделлари ишлаб чиқилиб, ўсма шакли, контур аниқлиги ва инвазив тарқалиш белгиларининг комплекс баҳоланиши диагностик аниқликни оширишга олиб келиши илмий асосланган;
диффузион-вазнли МРТ да ўлчанадиган ADC кўрсаткичларини МРТ-скоринг модели билан биргаликда қўллаш орқали визуал визуал белгиларнинг устма-уст тушиш ҳолатлари камайиши ва ҳужайра зичлиги билан боғлиқ диффузия чекланиши ҳисобига жағларнинг хавфсиз ва хавфли ўсмаларини фарқлаш самарадорлиги сезиларли ошиши илмий жиҳатдан исботланган;
илк бор КТ тасвирларининг радиомик текстура таҳлили асосида ўсма ичидаги фазовий гетерогенлик миқдорий баҳоланиб, GLCM, GLRLM ва NGLDM гуруҳидаги белгилар метаболик нотекслик ва ҳужайравий архитектура бузилишларини акс эттириши орқали малигн жараёнларни ноинвазив аниқлаш имконини бериши илмий асосланган;
визуал скоринг ва радиомик текстура индексларини ягона логистик моделга интеграциялаш натижасида макроструктуравий тасвир белгиларини микроскопик фазовий гетерогенлик билан уйғун баҳолаш имконияти яратилгани ҳамда ушбу комбинацияланган ёндашув алоҳида методларга нисбатан юқорироқ диагностик самарадорликни таъминлаши илмий жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори ва пастки жағларнинг ўсмалар билан зарарланишини мультимодал таққосли ташхислаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Биринчи илмий янгилик: илк бор анъанавий КТ ва МРТ визуал белгиларини балл тизимига ўтказиш ва уларни логистик регрессия орқали интеграциялаш асосида жағ ўсмаларини дифференциал ташхислаш учун скоринг таснифлаш моделлари ишлаб чиқилиб, ўсма шакли, контур аниқлиги ва инвазив тарқалиш белгиларининг комплекс баҳоланиши диагностик аниқликни оширишга олиб келиши илмий асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 28.03.2025 йилдаги 01-п/107-сонли ва 01-п/108-сонли қарорлари билан тасдиқланган «Юқори ва пастки жағ ўсмаларини нур ташхиси ёрдамида мультимодал қиёсий ташхислаш» ва «Юқори ва пастки жағ хавфли ва хавфсиз ўсмаларини радиомик таҳлил ёрдамида дифференциал ташхислаш» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт онкология ва радиология марказининг Самарқанд филиалининг 2025 йил 25 апрелдаги 18и-сонли ҳамда ушбу марказнинг Фарғона вилояти филиалининг 2025 йил 25 апрелдаги 3-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 ноябрдаги №29/66-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: анъанавий КТ ва МРТ визуал белгиларини балл тизимига ўтказиш ҳамда уларни логистик регрессия орқали интеграциялаш асосида яратилган скоринг таснифлаш моделлари жағ ўсмаларини операциядан олдин ноинвазив дифференциал ташхислаш имкониятларини кенгайтиради, хавфли жараёнларни эрта аниқлаш, хавф гуруҳларини шакллантириш ва морфологик верификацияга кўрсатмаларни аниқлаштиришга хизмат қилади. Ушбу ёндашув визуал белгилар устма-уст тушадиган мураккаб клиник ҳолатларда ташхис қўйиш ишончлилигини ошириб, беморларнинг ўз вақтида тўғри маршрутлаштирилишига ва даволаш тактикасини индивидуаллаштиришга имконият беради, шунингдек асоссиз инвазив аралашувлар эҳтимолини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган КТ/МРТ скоринг моделлари қўлланилиши қўшимча контрастли нурли текширувлар ҳамда асоссиз биопсия ва жарроҳлик аралашувлари сонини қисқартириш ҳисобига диагностика харажатларини камайтиради. Ўртача ҳисобда бир нафар бемор учун иқтисодий самара 739000 сўмни ташкил этади, бу эса ишлаб чиқилган скоринг ёндашувининг амалий жиҳатдан тежамкорлигини кўрсатади. Хулоса: КТ ва МРТ визуал белгиларини балл тизимига ўтказиш ва логистик регрессия асосида интеграциялаш орқали яратилган скоринг таснифлаш моделлари жағ ўсмаларини эрта ноинвазив табақалаш, клиник қарор қабул қилишни оптималлаштириш ҳамда асоссиз инвазив муолажаларни камайтириш орқали ташхис сифатини яхшилайди ва ҳар бир бемор учун ўртача 739000 сўм иқтисодий самарага эришишни таъминлаб, мазкур ёндашувнинг юқори ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини тасдиқлайди.
Иккинчи илмий янгилик: диффузион-вазнли МРТ да ўлчанадиган ADC кўрсаткичларини МРТ-скоринг модели билан биргаликда қўллаш орқали визуал визуал белгиларнинг устма-уст тушиш ҳолатлари камайиши ва ҳужайра зичлиги билан боғлиқ диффузия чекланиши ҳисобига жағларнинг хавфсиз ва хавфли ўсмаларини фарқлаш самарадорлиги сезиларли ошиши илмий жиҳатдан исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 28.03.2025 йилдаги 01-п/107-сонли ва 01-п/108-сонли қарорлари билан тасдиқланган «Юқори ва пастки жағ ўсмаларини нур ташхиси ёрдамида мультимодал қиёсий ташхислаш» ва «Юқори ва пастки жағ хавфли ва хавфсиз ўсмаларини радиомик таҳлил ёрдамида дифференциал ташхислаш» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт онкология ва радиология марказининг Самарқанд филиалининг 2025 йил 25 апрелдаги 18и-сонли ҳамда ушбу марказнинг Фарғона вилояти филиалининг 2025 йил 25 апрелдаги 3-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 ноябрдаги №29/66-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: диффузион-вазнли МРТ да ўлчанадиган ADC кўрсаткичларини МРТ-скоринг модели билан биргаликда қўллаш жағ ўсмаларида визуал белгилар устма-уст тушадиган ҳолатларда дифференциал ташхис ишончлилигини оширади, ҳужайра зичлиги билан боғлиқ диффузия чекланишини миқдорий баҳолаш орқали хавфли жараёнларни эрта аниқлашга имконият беради. Ушбу комбинацияланган ёндашув хавф гуруҳларини аниқ шакллантириш, морфологик верификацияга кўрсатмаларни оптималлаштириш ҳамда беморларни ўз вақтида тўғри даволаш йўналишига маршрутлаштиришга хизмат қилади, натижада клиник қарор қабул қилиш сифати сезиларли яхшиланади. Иқтисодий самарадорлиги: МРТ-скоринг ва ADC кўрсаткичларини интеграциялаш қўшимча КТ текширувлари, такрорий МРТ ҳамда асоссиз инвазив диагностик манипуляциялар сонини камайтириш ҳисобига диагностика харажатларини қисқартиради. Ўртача ҳисобда бир нафар бемор учун иқтисодий самара 812000 сўмни ташкил этади, бу эса таклиф этилган комбинацияланган ёндашувнинг клиник жиҳатдан самарали ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эканлигини кўрсатади. Хулоса: МРТ-скоринг моделини ADC кўрсаткичлари билан биргаликда қўллаш жағ ўсмаларини эрта ноинвазив табақалаш, визуал визуал белгиларнинг устма-уст тушиш ҳолатларини камайтириш ва ҳужайра зичлигига асосланган функционал баҳолаш орқали ташхис аниқлигини оширади ҳамда ҳар бир бемор учун ўртача 812000 сўм иқтисодий самарага эришишни таъминлаб, мазкур ёндашувнинг юқори ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини тасдиқлайди.
Учинчи илмий янгилик: илк бор КТ тасвирларининг радиомик текстура таҳлили асосида ўсма ичидаги фазовий гетерогенлик миқдорий баҳоланиб, GLCM, GLRLM ва NGLDM гуруҳидаги белгилар метаболик нотекслик ва ҳужайравий архитектура бузилишларини акс эттириши орқали малигн жараёнларни ноинвазив аниқлаш имконини бериши илмий асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 28.03.2025 йилдаги 01-п/107-сонли ва 01-п/108-сонли қарорлари билан тасдиқланган «Юқори ва пастки жағ ўсмаларини нур ташхиси ёрдамида мультимодал қиёсий ташхислаш» ва «Юқори ва пастки жағ хавфли ва хавфсиз ўсмаларини радиомик таҳлил ёрдамида дифференциал ташхислаш» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт онкология ва радиология марказининг Самарқанд филиалининг 2025 йил 25 апрелдаги 18и-сонли ҳамда ушбу марказнинг Фарғона вилояти филиалининг 2025 йил 25 апрелдаги 3-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 ноябрдаги №29/66-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: КТ тасвирларининг радиомик текстура таҳлили асосида ўсма ичидаги фазовий гетерогенликни миқдорий баҳолаш жағ ўсмаларида метаболик нотекслик ва ҳужайравий архитектура бузилишларини акс эттирувчи GLCM, GLRLM ва NGLDM гуруҳидаги белгилар орқали малигн жараёнларни ноинвазив аниқлаш имконини беради. Ушбу ёндашув визуал текширувда аниқланмайдиган микроструктуравий ўзгаришларни эрта босқичда аниқлашга хизмат қилади, хавфли ўсмаларни хавфсиз жараёнлардан ишончли фарқлаш, беморларни хавф гуруҳларига ажратиш ҳамда морфологик верификацияга кўрсатмаларни оптималлаштириш имконини яратади. Натижада беморларнинг ўз вақтида тўғри маршрутлаштирилиши ва индивидуал даволаш стратегиясини танлаш сифати сезиларли яхшиланади. Иқтисодий самарадорлиги: радиомик текстура таҳлилини клиник амалиётга жорий этиш қўшимча инструментал текширувлар ва асоссиз инвазив диагностик аралашувлар эҳтимолини камайтириш ҳисобига ташхис қўйиш харажатларини оптималлаштиради. Ўртача ҳисобда бир нафар бемор учун иқтисодий самара 945000 сўмни ташкил этади, бу эса радиомик ёндашувнинг нафақат клиник, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам самарали эканлигини кўрсатади. Хулоса: КТ радиомик текстура таҳлилига асосланган фазовий гетерогенликни миқдорий баҳолаш жағ ўсмаларини эрта ноинвазив табақалаш, метаболик ва ҳужайравий архитектура бузилишларини аниқлаш орқали малигн жараёнларни ишончли фарқлаш имконини беради ҳамда ҳар бир бемор учун ўртача 945000 сўм иқтисодий самарага эришишни таъминлаб, мазкур ёндашувнинг юқори ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини тасдиқлайди.
Тўртинчи илмий янгилик: визуал скоринг ва радиомик текстура индексларини ягона логистик моделга интеграциялаш натижасида макроструктуравий тасвир белгиларини микроскопик фазовий гетерогенлик билан уйғун баҳолаш имконияти яратилгани ҳамда ушбу комбинацияланган ёндашув алоҳида методларга нисбатан юқорироқ диагностик самарадорликни таъминлаши илмий жиҳатдан исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат стоматология институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 28.03.2025 йилдаги 01-п/107-сонли ва 01-п/108-сонли қарорлари билан тасдиқланган «Юқори ва пастки жағ ўсмаларини нур ташхиси ёрдамида мультимодал қиёсий ташхислаш» ва «Юқори ва пастки жағ хавфли ва хавфсиз ўсмаларини радиомик таҳлил ёрдамида дифференциал ташхислаш» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт онкология ва радиология марказининг Самарқанд филиалининг 2025 йил 25 апрелдаги 18и-сонли ҳамда ушбу марказнинг Фарғона вилояти филиалининг 2025 йил 25 апрелдаги 3-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 ноябрдаги №29/66-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: визуал скоринг ва радиомик текстура индексларини ягона логистик моделга интеграциялаш макроструктуравий тасвир белгиларини ўсма ичидаги микроскопик фазовий гетерогенлик билан уйғун баҳолаш имконини яратади. Ушбу комбинацияланган ёндашув жағ ўсмаларини дифференциал ташхислашда визуал визуал белгиларнинг устма-уст тушиш ҳолатларини камайтириб, малигн жараёнларни эрта аниқлаш, хавф гуруҳларини шакллантириш ҳамда морфологик верификацияга кўрсатмаларни аниқроқ белгилашга хизмат қилади. Натижада беморларни тўғри маршрутлаштириш, индивидуал даволаш тактикасини танлаш ва кераксиз инвазив аралашувлар эҳтимолини камайтириш имконияти кенгаяди, бу эса клиник қарор қабул қилиш сифати сезиларли ошишига олиб келади. Иқтисодий самарадорлиги: визуал ва радиомик белгиларни интеграциялашга асосланган комбинацияланган диагностик моделни қўллаш қўшимча текширувлар, такрорий инструментал тасвирлаш ва асоссиз биопсиялар сонини қисқартириш ҳисобига ташхислаш харажатларини камайтиради. Ўртача ҳисобда бир нафар бемор учун иқтисодий самара 1120000 сўмни ташкил этади, бу эса ишлаб чиқилган интеграцияланган ёндашувнинг соғлиқни сақлаш тизими учун иқтисодий мақсадга мувофиқ эканлигини кўрсатади. Хулоса: визуал скоринг ва КТ радиомик текстура индексларини ягона логистик моделга интеграциялаш жағ ўсмаларини эрта ва ишончли табақалаш, микро- ва макроструктуравий белгиларни комплекс баҳолаш ҳамда клиник қарор қабул қилишни оптималлаштириш имконини беради ҳамда ҳар бир бемор учун ўртача 1120000 сўм иқтисодий самарага эришишни таъминлаб, мазкур комбинацияланган ёндашувнинг юқори ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини тасдиқлайди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish