Дустбобоев Дилшод Садуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болаларда экссудатив ўрта отитни ташхислаш ва консерватив даволашни оптималлаштириш”, 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.DSc/Tib4227.
Илмий рахбар: Насретдинова Махзуна Тахсиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт
университети, DSc.06/2025.27.12. Tib.17.02.
Расмий оппонентлар: Владимирова Татьяна Юльевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия); Шамсиев Жахонгир Фазлиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Озарбайжон давлат тиббиёт университети (Озарбайжон).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: экссудатив ўрта отитни секретор босқичидаги болаларни даволашни экссудат қовушқоқлигини биокимёвий башорат қилиш ва таргет консерватив терапияни қўллаш асосида оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туботимпанал тизим ва бурун-халкум шиллиқ қаватлари ягона мукозал иммун тизимининг функuионал-структуравий бирлиги сифатида каралиб, оrиз суюқлигидаги секретор иммуноглобулин А (slgA), трансферрин ва uерулоплазмин даражаларининг уз гариши урта қулоқда кечувчи экссудатив яллиrланиш жараёнлари ва махаллий иммун жавобнинг патогенетик фаоллигини ишончли равишда акс эттиришида юкори диагностик ахамияти исботланган;
оrиз суюқлигидаги нейтрофилларнинг ферментатив фаоллиги ва сулакнинг биокимёвий профили бурун-халқум лимфоэпителиал халқаси орқали ривожланувчи махаллий иммун-яллиrланиш реакuияларининг патогенетик фаоллашув даражасини акс эттирувчи объектив биомаркерлар булиб, ушбу курсаткичлар орқали юзага келувчи иммунжавоб дисрегуляцияси урта қулоқдаги вентиляция-дренаж бузилишлари ва морфофункционал узгаришлар билан ишончли патогенетик боrликлиrи асосланган;
илк бор болалар да экссудатив урта отитни даволашни такомилаштиришга каратилган сулак биомаркерлари асосида даволаш самарадорлигини реал режимда бахол аш имконини берувчи ноинвазив, объектив ва атравматик муқобил булган мониторинг тизими ишлаб чиқилган;
экссудатив урта отит билан касалланган болаларда лазеротерапия, топик иммунокоррекция ва уйин автоинсуфляuиясини биргаликда қуллаш асосланган комплекс даволаш усулининг самарадорлиги евстахий найи функциясинияхшиланиши, урта қулок вентиляциясининг тикланиши хамда махаллий иммун-жавобни тикланганлиги билан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 05 мартдаги 04/44-сон хулосасига кўра:
Биринчи илмий янгилик: туботимпанал тизим ва бурун-халкум шиллиқ қаватлари ягона мукозал иммун тизимининг функuионал-структуравий бирлиги сифатида каралиб, оrиз суюқлигидаги секретор иммуноглобулин А (slgA), трансферрин ва uерулоплазмин даражаларининг уз гариши урта қулоқда кечувчи экссудатив яллиrланиш жараёнлари ва махаллий иммун жавобнинг патогенетик фаоллигини ишончли равишда акс эттиришида юкори диагностик ахамияти исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: илк бор оғиз суюқлиги биомаркерларининг (sIgА, трансферрин, церулоплазмин) исботланган информативлиги пассив кузатув тактикасини касаллик босқичларининг объектив ташхисотини молекуляр даражада таъминлайдиган жараённи фаол патогенетик бошқаришга ўзгартириш имконини беради. Илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонаси (2025 йил 25 январдаги 107-7-107-ТВ/2025-сонли буйруқ) ва Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2024 йил 12 декабрдаги 355-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: эшитиш бўйича болалар ногиронлигининг камайиши ва ижтимоий дезадаптацияни олдини олиш билан боғлиқ. Жарроҳлик юкламасини камайтириш ва эшитиш қобилиятини эрта тиклаш ота-оналардаги психологик стрессни камайтирган ҳолда боланинг тўлиқ нутқий ва когнитив ривожланишини таъминлайди. Иқтисодий самарадорлиги: юқори технологияли операциялар (шунтлаш) ва кейинчалик қиммат сурдологик реабилитация харажатларини камайтириш орқали эришилади. Соғайиш муддатларининг тезлашиши ва қайталанишлар сонининг камайиши давлат ва аҳолининг стационар даволаниш ҳамда меҳнатга лаёқатсизлик варақалари бўйича тўловлар харажатларини минималлаштиради. Хулоса: Оғиз суюқлигидаги sIgА, трансферрин ва церулоплазмин даражалари динамикаси экссудатнинг патоморфологик ўзгаришининг ишончли кўрсаткичи ҳисобланади. Белгиланган биокимёвий мезонлар эрта босқичларда (клиник жиҳатдан ифодаланган асоратлар ривожланишидан олдин) жараённинг сурункали тус олиши ва ўрта қулоқда адгезив ўзгаришлар шаклланиши хавфини объектив башорат қилиш имконини беради. Ушбу ҳолат даволаш тактикасини ўз вақтида индивидуаллаштиришга имкон беради, эмпирик кузатувдан касаллик кечишини предиктив бошқаришга ўтишни таъминлайди.
Иккинчи илмий янгилик: оrиз суюқлигидаги нейтрофилларнинг ферментатив фаоллиги ва сулакнинг биокимёвий профили бурун-халқум лимфоэпителиал халқаси орқали ривожланувчи махаллий иммун-яллиrланиш реакuияларининг патогенетик фаоллашув даражасини акс эттирувчи объектив биомаркерлар булиб, ушбу курсаткичлар орқали юзага келувчи иммунжавоб дисрегуляцияси урта қулоқдаги вентиляция-дренаж бузилишлари ва морфофункционал узгаришлар билан ишончли патогенетик боrликлиrи асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: оғиз суюқлиги нейтрофилларининг фаоллиги ва ўрта қулоқ шиллиқ қаватининг ҳолати ўртасидаги боғлиқликни очиб беришдан иборат бўлиб, сўлакнинг биокимёвий профилида акс этувчи ЭЎО патогенезини тушунишни кенгайтиради. Илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонаси (2025 йил 25 январдаги 107-7-107-ТВ/2025-сонли буйруқ) ва Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2024 йил 12 декабрдаги 355-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Даволашнинг инвазивлик даражасини пасайтириш ва операцион хавфларни бартараф этишдан иборат. Эшитиш қобилиятининг эрта тикланиши ота-оналар томонидан болаларни узоқ муддатли реабилитация қилиш заруратидан халос этиб, боланинг ўз вақтида нутқий ривожланиши ва жамоада психологик қулайлигини кафолатлайди. Иқтисодий самарадорлиги: Инвазив бўлмаган мониторингдан фойдаланиш такрорий қиммат инструментал текширувларга бўлган эҳтиёжни камайтиради, қайсиким диагностика босқичида 500-800 минг сўмгача маблағни тежайди. Хулоса: Оғиз суюқлиги нейтрофилларининг ферментатив фаоллиги ва ўрта қулоқ шиллиқ қаватининг таркибий-функционал ҳолати ўртасида аниқланган патогенетик боғлиқлик оғиз суюқлиги маҳаллий яллиғланиш жараёнининг информатив кўзгуси эканлигини исботлайди. Аниқланган боғлиқлик шиллиқ қаватнинг қайтмас гиперплазиясини олдини олиш учун комплекс терапияга иммунокоррекция усулларини эрта киритиш зарурлигини илмий асослаган ҳолда нейтрофил ферментларнинг юқори фаоллигини экссудатив ўрта отитнинг чўзилган кечиши маркери сифатида кўриб чиқиш имконини беради.
Учинчи илмий янгилик: илк бор болалар да экссудатив урта отитни даволашни такомилаштиришга каратилган сулак биомаркерлари асосида даволаш самарадорлигини реал режимда бахол аш имконини берувчи ноинвазив, объектив ва атравматик муқобил булган мониторинг тизими ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: сўлак биомаркерлари асосида даволаш самарадорлигини атравматик мониторинг қилиш тизими асосланган. У инвазив диагностика усулларига илмий муқобил яратиб, қўшимча жарроҳлик жароҳати ва наркозсиз соғайиш динамикасини объектив баҳолашга имкон беради. Илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонаси (2025 йил 25 январдаги 107-7-107-ТВ/2025-сонли буйруқ) ва Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2024 йил 12 декабрдаги 355-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Эрта ёшдаги болаларда оғриқ ва стрессни бартараф этиш боланинг ижтимоий реабилитациясини тезлаштирган ҳолда ота-оналарнинг шифокорга бўлган ишончини оширади ва мониторинг хавфсизлигини кафолатлайди. Иқтисодий самарадорлиги: Назоратни амбулатор босқичга ўтказиш клиникада ҳар бир бемор учун 2,0 млн. сўмгача маблағни тежаш имконини беради. Хулоса: Ишлаб чиқилган сўлак биомаркерларини атравматик мониторинг қилиш тизими болалар амалиётида инвазив муолажаларга самарали муқобил ҳисобланади. Ноинвазив мезонлардан фойдаланиш – соғайиш динамикасини объектив назорат қилишни таъминлайди, терапияни ўз вақтида тузатиш имконини беради, ҳамда эрта ва мактабгача ёшдаги болаларда даволаш жараёнининг юқори хавфсизлигини кафолатлайди.
Тўртинчи илмий янгилик: экссудатив урта отит билан касалланган болаларда лазеротерапия, топик иммунокоррекция ва уйин автоинсуфляuиясини биргаликда қуллаш асосланган комплекс даволаш усулининг самарадорлиги евстахий найи функциясинияхшиланиши, урта қулок вентиляциясининг тикланиши хамда махаллий иммун-жавобни тикланганлиги билан исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ЭЎО патогенезининг асосий бўғинларига уч компонентли таъсирнинг синергетик таъсирини асослашдан иборат. Илк бор ПИЛН, иммунокоррекция ва автоинсуфляциянинг комбинацияси бир вақтнинг ўзида секреция реологиясини, маҳаллий иммунитетни ва эшитув найи дренажини меъёрлаштириши, ўрта қулоқ шиллиқ қаватининг комплекс реабилитациясини таъминлаши исботланган. Илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонаси (2025 йил 25 январдаги 107-7-107-ТВ/2025-сонли буйруқ) ва Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2024 йил 12 декабрдаги 355-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Тизимли антибиотиклардан фойдаланишни камайтириш болаларда дисбиозлар ва аллергик реакциялар ривожланишини олдини олади. Иқтисодий самарадорлиги: Соғайишни 5-7 кунга тезлаштириш курс нархини 800-1200 минг сўмга камайтиради. Хулоса: ПИЛН, топик иммунокоррекция ва ўйинли автоинсуфляцияни биргаликда қўллаш ЭЎОни даволашнинг юқори самарали патогенетик усули ҳисобланади. Ушбу мажмуа ноғора бўшлиғининг максимал тез санациясини таъминлайди, ўрта қулоқ аэрациясини тиклайди ва мактабгача ёшдаги болаларда жарроҳлик коррекциясига бўлган эҳтиёжни ишончли даражада камайтиради.