Давитова Шахзода Дониёр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишда инвестиция муҳити жозибадорлигини ошириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt5004.
Илмий раҳбар: Атаниязов Жасур Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Облмуродов Нарзулла Наимович, иқтисодиёт фанлари докори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шахри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишда инвестиция муҳити жозибадорлигини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мамлакат инвестиция муҳити жозибадорлигини оширишда тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар томонидан олинган даромадларни реинвестиция қилинишини рағбатлантириш мақсадида “Ягона дарча” тартибини жорий этиш таклиф этилган;
инвестиция муҳитини янада яхшилашда яшил энергетика, агротехнология ва рақамли инфратузилма лойиҳаларини ривожлантириш мақсадида марказлашган молиялаштириш амалиётини жорий этиш таклиф этилган;
иқтисодиётга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмини янада ошириш мақсадида йирик агрокластер ва инфратузилма лойиҳаларини хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда ДХШ амалиёти орқали молиялаштириш таклиф этилган;
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар учун кафолатланган активларни яратиш мақсадида асосий воситаларни харид қилиш ва ижарага олишни “Саноат ипотекаси” тизими асосида молиялаштириш таклиф этилган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишда инвестиция муҳити жозибадорлигини ошириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мамлакат инвестиция муҳити жозибадорлигини янада оширишда тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар томонидан олинган даромадларни реинвестиция қилинишини рағбатлантириш мақсадида “Ягона дарча” тартибини жорий этиш юзасидан таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 21-июлдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида инвестициялар, саноат ва савдо соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–111-сон қарори билан тасдиқланган дастурда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2026-йил 16-февралдаги 03-12-00139-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тартиб жорий этилганидан сўнг хорижий инвесторлар қайта сармоя киритишга рағбатлантирилди ва мамлакатимизда 2024-йилда 2023-йилга нисбатан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 65 фоизга ортишига эришилган;
республикамизда инвестиция муҳитини янада яхшилашда яшил энергетика, агротехнология ва рақамли инфратузилма лойиҳаларини ривожлантириш мақсадида марказлашган молиялаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 21-июлдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида инвестициялар, саноат ва савдо соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–111-сон фармони билан тасдиқланган дастурда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2026-йил 16-февралдаги 03-12-00139-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу амалиёт жорий этилганидан сўнг мамлакатимиз иқтисодиётида экспорт ҳажми 2024-йилда 2023-йилга нисбатан 10 фоизга кўпайишига эришилган;
иқтисодиётга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмини янада ошириш мақсадида йирик агрокластер ва инфратузилма лойиҳаларини хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда ДХШ амалиёти орқали молиялаштириш юзасидан таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2023–2025-йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–459-сон қарори билан тасдиқланган дастурда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2026-йил 16-февралдаги 03-12-00139-сон маълумотномаси). Натижада, 2024-йилда республикамизга жалб қилинган хорижий инвестициялар ҳажми 2023-йилга нисбатан 12 фоизга ошган;
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар учун кафолатланган активларни яратиш мақсадида асосий воситаларни харид қилиш ва ижарага олишни “Саноат ипотекаси” тизими асосида молиялаштириш юзасидан таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 21-июлдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида инвестициялар, саноат ва савдо соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–111-сон фармони билан тасдиқланган дастурда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2026-йил 16-февралдаги 03-12-00139-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда саноат маҳсулоти ҳажми 2024-йилда 885,8 триллион сўмни ташкил этиб, бу 2023-йилнинг шу даврига нисбатан 6,8 фоизга ошган.