Sayt test rejimida ishlamoqda

Хожиев Мехриддин Сулаймоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нодавлат нотижорат ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш», 08.00.08–Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Iqt224.
Илмий раҳбар: Каримов Акрам Аббасович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Исманов Иброхим Набиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Холбеков Расулжон Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда нодавлат нотижорат ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва уни такомиллаштиришда аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нодавлат нотижорат ташкилоти тушунчасига ягона ёндашув асосида уларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун устав фондининг энг кам чегара миқдорини белгилаш таклиф этилган;
нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳисоб сиёсатининг элементлари ҳисобланган ишчи счётлар режаси, ҳужжатлаштириш ва ҳужжатлар айланмаси, харажатларни гуруҳлаш, активлар ва мажбуриятларни баҳолаш услуби такомиллаштирилган;
нодавлат нотижорат ташкилотларида мақсадли тушумлар ва тижорат фаолиятидан олинган даромадлар тизими таснифланган ҳамда уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш услуби такомиллаштирилган;
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида нодавлат нотижорат ташкилотлар молиявий ҳисоботида активлар ва мажбуриятлар ҳисоби бўйича ахборотлар олиш имкониятлари аниқлаштирилган;
нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тугатишда қолган мулкларини тақсимлаш ва уни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш услуби таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нодавлат нотижорат ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини тaкoмиллaштириш бўйичa олинган илмий натижалар aсoсидa:
«Нодавлат нотижорат ташкилоти» тушунчасини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ягона ёндашув асосида илмий асосланган таърифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сонли Фармони билан тасдиқланган «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси «Тараққиёт стратегияси» марказининг 2018 йил 29 январдаги 0165/18-сон маълумотномаси) ҳамда уларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун устав фондининг энг кам чегара миқдори энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдорида, жумландан, устав фонди таркибининг камида 1/3 қисми пул маблағлари кўринишида бўлиши ҳамда қолган қисми ўз фаолияти учун зарур бўлган бошқа активлар билан шакллантириш белгиланган таклифи Ўзбекистон аудиторлар Палатаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон аудиторлар Палатасининг 2017 йил 10 октябрдaги 116-сoн мaълумoтнoмaси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши «нодавлат нотижорат ташкилоти» тушунчасини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда яхлит тусда фойдаланишга ҳуқуқий замин яратиб, нодавлат нотижорат ташкилотлар дaвлaт рўйхaтидaн ўтишдa ундирилaдигaн бoж ва йиғимларни тўлаш, шунингдек, дастлабки фаолиятни ташкил этишда зарур мол-мулкларга бўлган эҳтиёжини қоплаш учун молиявий мустақиллиги таъминланган;
нодавлат нотижорат ташкилотларида ҳисоб сиёсатини тузиш ва унинг элементларидан фойдаланиш бўйича таклифлари Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан амалиётга жорий қилинган (ЎзННТМАнинг 2017 йил 29 сентябрдaги 04-06/329-01-сoн мaълумoтнoмaси). Нaтижaда нодавлат нотижорат ташкилотларининг aлoҳидa хусусиятлaри асосида махсус ҳисoб сиёсaти шaкллaнтирилгaн ва уларда мақсадли тушумлар билан боғлиқ хўжалик операциялари ҳисоби тўғри ташкил қилинишига эришилган;
нодавлат нотижорат ташкилотларида мақсадли тушумлар ва тижорат фаолиятидан олинган даромадлар таснифланиши бўйича имтиёзларнинг аналитик ва синтетик ҳисобини такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сонли Фармони билан тасдиқланган «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида (37-банди) ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси «Тараққиёт стратегияси» марказининг 2018 йил 29 январдаги 0165/18-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида давлат томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш хўжалик операцияларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш имконияти яратилган;
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида нодавлат нотижорат ташкилотларида «Хайрия ва эҳсон тушумлари» ва «Уставдаги асосий вазифаларни бажаришда тадбиркорлик фаолиятидан олинган тушумлар»ни ҳисобга олувчи счётлар бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сонли «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида ўз аксини топган (ЎзННТМАнинг 2017 йил 29 сентябрдaги 04-06/329-01-сoн ва Ўзбекистон ногиронлар жамиятининг 7 декабрдаги 10-сoн мaълумoтнoмaлари). Натижада Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси тизимидаги ташкилотларга 17,9 млн. сўм хайр-эҳсон тушумлари ва 160,0 млн. сўм қўшимча тадбиркорлик фаолиятидан мақсадли тушумлар ҳисобга олинган ва Ўзбекистон ногиронлар жамияти таркибидаги шўъба корхоналар эса 1 йилда қўшимча тадбиркорлик фаолиятидан 183 млн. сўмлик мақсадли тушумлар келиб тушиши таъминланган;
нодавлат нотижорат ташкилоти ўз фаолиятини тугатиш жараёнида қолган мол-мулкларини тақсимлаш ва уни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш бўйича илмий-амалий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сонли Фармони билан тасдиқланган «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг (37-банди) бажарилишида ўз аксини топган («Тараққиёт стратегияси» марказининг 2018 йил 29 январдаги 0165/18-сон маълумотномаси). Натижада нодавлат нотижорат ташкилотлари ўзини ўзи бошқарувчи юридик шахслигидан келиб чиқиб, таъсисчи (қатнашчи)ларнинг якуний қарори билан мулкларни тақсимлашни ҳам мустақил ҳал қилишларига имконият яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish