Умарова Иродахон Нуралиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Табиий монопол корхоналарни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.13 - Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt4334.
Илмий раҳбар: Саидов Машъал Самадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура – қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва йенгил саноат институти, PhD.03/2025.27.12.I.21.02
Расмий оппонентлар: Исаев Равшан Абдурахмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Турсунов Шерзод Абдукадирович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети .
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади табиий монопол корхоналарни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “табиий монопол корхоналар” тушунчасининг иқтисодий мазмуни муайян бозор сегментида ишлаб чиқариш ҳажми ортиши билан ўртача харажатларнинг пасайиши, инфратузилмавий ва юқори капитал сиғими, рақобат муҳитининг технологик-иқтисодий омиллар таъсирида чекланиши ҳамда давлат томонидан тартибга солиш зарурати каби белгиларни уйғунлаштирилган ҳолда намоён этувчи хўжалик юритувчи субъектлар мажмуаси нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
табиий монопол корхоналарни тартибга солишнинг институционал модели марказлашган давлат назорати, мустақил регулятор, тармоқлараро тартибга солиш ва гибрид ёндашувларни қиёсий баҳолаш асосида регулятор мустақиллиги, ахборот асимметриясини камайтириш ва рағбатлантирувчи механизмлар мукаммаллигини таъминлашга қаратилган бозор тамойилларига мослаштирилган ташкилий-иқтисодий тузилма сифатида такомиллаштирилган;
электр энергетика тармоғида табиий монополия даражасини оптималлаштиришга қаратилган комплекс бошқарув механизми харажатлар субаддитивлиги (α₁=0,95), инфратузилманинг капитал зичлиги (α₂ = 0,88), ягона тармоқ узатиш тизими (α₃ = 0,82), технологик кириш тўсиқлари (α₄ = 0,75) ва халқаро энергия бозори интеграцияси (α₁₂ = 0,14) омилларининг таъсир даражасини ҳисобга олиш ҳамда рақобатни қўллаб-қувватлаш инструментларини тармоқнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда устун мавқега эга энергетика корхоналарида энергия ресурслари ишлаб чиқариш умумий ҳажмига таъсир этувчи омилларни эконометрик модели асосида 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Табиий монопол корхоналарни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “табиий монопол корхоналар” тушунчасининг иқтисодий мазмунини муайян бозор сегментида ишлаб чиқариш ҳажми ортиши билан ўртача харажатларнинг пасайиши, инфратузилмавий ва юқори капитал сиғими, рақобат муҳитининг технологик-иқтисодий омиллар таъсирида чекланиши ҳамда давлат томонидан тартибга солиш зарурати каби белгиларни уйғунлаштирилган ҳолда намоён этувчи хўжалик юритувчи субъектлар мажмуаси нуқтаи назаридан такомиллаштириш бўйича назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Антимонополия” номли дарслик тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2023 йил 14 июлдаги 228-сонли буйруғи).Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда махсус белгиларни уйғунлаштирилган ҳолда намоён этувчи хўжалик юритувчи субъектлар мажмуаси нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “табиий монопол корхоналар” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
табиий монопол корхоналарни тартибга солишнинг институционал модели марказлашган давлат назорати, мустақил регулятор, тармоқлараро тартибга солиш ва гибрид ёндашувларни қиёсий баҳолаш асосида регулятор мустақиллиги, ахборот асимметриясини камайтириш ва рағбатлантирувчи механизмлар мукаммаллигини таъминлашга қаратилган бозор тамойилларига мослаштирилган ташкилий-иқтисодий тузилма сифатида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2026-йил 10-апрелдаги 858/02-21-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида электр энергияси ишлаб чиқариш тармоғида давлат регулятори тизимидаги тартибга солиш механизмлари ҳамда бозор платформасининг уйғунлашув даражаси ортиши ҳисобига табиий монополия даражасининг қамровини 8-11 % пасайтириш имконияти шаклланган;
электр энергетика тармоғида табиий монополия даражасини оптималлаштиришга қаратилган комплекс бошқарув механизми харажатлар субаддитивлиги (α₁=0,95), инфратузилманинг капитал зичлиги (α₂ = 0,88), ягона тармоқ узатиш тизими (α₃ = 0,82), технологик кириш тўсиқлари (α₄ = 0,75) ва халқаро энергия бозори интеграцияси (α₁₂ = 0,14) омилларининг таъсир даражасини ҳисобга олиш ҳамда рақобатни қўллаб-қувватлаш инструментларини тармоқнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2026-йил 10-апрелдаги 858/02-21-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида электр энергетика тармоғида амал қилувчи алоҳида механизмларни уйғунлашуви ҳисобига тармоқнинг умумий кўлам самарадорлиги 1,11 мартага ортган;
Ўзбекистонда устун мавқега эга энергетика корхоналарида энергия ресурслари ишлаб чиқариш умумий ҳажмига таъсир этувчи омилларни эконометрик модели асосида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2026-йил 10-апрелдаги 858/02-21-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида таъсир этувчи омилларни бошқариш ссенарийлари орқали тармоқ корхоналари томонидан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини оптималлаштириш аниқлиги ўртача 1,23 мартага ортган.