Умурзаков Дилшодбек Хакимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хўжалик юритувчи субектларда молиявий активлар ҳисобини халқаро стандартлар асосида ташкил этиш ва таҳлилини такомиллаштириш”, 08.00.08 - Бухгалтерия ҳисоби,иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Iqt 5812.
Илмий раҳбар: Холмирзаев Улуғбек Абдулазизович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фаргʻона давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.I.19.05.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Абдурауф, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мехмоналиев Улуғбек, и.ф.ф.д (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхоналарда молиявий активлар ҳисобини халқаро стандартлар асосида ташкил этиш ва таҳлилини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хўжалик юритувчи субъектларда молиявий активлар ҳисобини МҲХС асосида ташкил этиш модели “Илмий муаммони идентификация қилиш”, “Диагностик таҳлил”, “Халқаро стандартлар асосида қайта таснифлаш”, “Халқаро стандартлар асосида баҳолаш”, “Молиявий ҳисоб ва ҳисоботни МҲХСга трансформацияси” ва “Иқтисодий самарадорликни баҳолаш” босқичларини интеграциялаш орқали такомиллаштирилган;
корхонада хорижий валюта маблағлари ҳисобининг аналитик ҳисобини такомиллаштириш мақсадида 5210-“Мамлакат ичидаги чет эл валютаси ҳисобварақлари” счётидаги валюта маблағларидан фойдаланиш даражасига қараб уларни 5211-“Эркин фойдаланишдаги валюта маблаг'лари” ва 5213-"Фойдаланилиши чекланган валюта маблағлари" ишчи счётларида ҳисобга олиш таклиф этилган;
корхонанинг бошқа пул маблагʻлари ва эквивалентлари таснифига кирувчи маблағларнинг аналитик ҳисобини такомиллаштириш мақсадида 5531-“Махсус ҳисоб-варақларлардаги фойдаланиш чекланмаган маблаг'лар” ва 5532-“Махсус ҳисобварақларлардаги фойдаланилиши чекланган маблаг'лар” ишчи счётларидан фойдаланиш таклиф этилган;
ҳудудий электр тармоқлари корхоналарида молиявий активлар - дебиторлик қарздорликлар бўйича кутилаётган зарарларни баҳолаш мақсадида “Рискларини баҳолашнинг адаптив-кўп омилли модели” ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хўжалик юритувчи субектларда молиявий активлар ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хўжалик юритувчи субъектларда молиявий активлар ҳисобини МҲХС асосида ташкил этиш моделини “Илмий муаммони идентификация қилиш”, “Диагностик таҳлил”, “Халқаро стандартлар асосида қайта таснифлаш”, “Халқаро стандартлар асосида баҳолаш”, “Молиявий ҳисоб ва ҳисоботни МҲХСга трансформацияси” ва “Иқтисодий самарадорликни баҳолаш” босқичларини интеграциялаш асосида такомиллаштириш бўйича берилган тавсия Ҳудудий электр тармоқлари АЖ томонидан амалиётга жорий этилган(Ўзбекистон Республикаси Ҳудудий электр тармоқлари АЖнинг 2026-йил
02-июлдаги 01-03-16/120 маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши корхона молиявий ҳисоботларнинг сифати, ишончлилиги ва шаффофлигини ошириш, молиявий рискларни самарали бошқариш, бошқарув қарорларини қабул қилиш учун ахборот базасини мустаҳкамлаш ҳамда хўжалик юритувчи субектларнинг инвестицион жозибадорлиги ва халқаро рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилган. Шунингдек, интеграциялашган модел МҲХСга ўтиш жараёнини методик жиҳатдан соддалаштириб, ҳисоб ва ҳисоботни юритиш харажатларини оптималлаштириш ҳамда иқтисодий самарадорликни ошириш имконини берган;
корхонада хорижий валюта маблағлари ҳисобининг аналитик ҳисобини такомиллаштириш мақсадида 5210-“Мамлакат ичидаги чет эл валютаси ҳисобварақлари” счётидаги валюта маблағларидан фойдаланиш даражасига қараб уларни 5211-“Эркин фойдаланишдаги валюта маблаг'лари” ва 5212-“Фойдаланилиши чекланган валюта маблағлари" ишчи счётларида ҳисобга олиш бўйича берилган таклиф Ҳудудий электр тармоқлари АЖ томонидан амалиётга жорий этилган(Ўзбекистон Республикаси Ҳудудий электр тармоқлари АЖнинг 2026-йил
02-июлдаги 01-03-16/120 маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши валюта ҳисоб-вароқларидаги эркин ва чекланган пул ресурсларини алоҳида назорат қилиш имконини бериб, корхонанинг ликвидлиги ва тўлов қобилиятини баҳолашнинг ишончлилиги ортишига, пул оқимларини бошқариш ва ички назорат тизимини такомиллаштириш, шунингдек, молиявий ҳисоботларнинг шаффофлиги ва халқаро талабларга мувофиқлиги таъминлашга хизмат қилган;
корхонанинг бошқа пул маблагʻлари ва эквивалентлари таснифига кирувчи маблағларнинг аналитик ҳисобини такомиллаштириш мақсадида 5531-“Махсус ҳисоб-варақларлардаги фойдаланиш чекланмаган маблаг'лар” ва 5532-“Махсус ҳисобварақларлардаги фойдаланилиши чекланган маблаг'лар” ишчи счётларидан фойдаланиш бўйича берилган таклиф Ҳудудий электр тармоқлари АЖ томонидан амалиётга жорий этилган(Ўзбекистон Республикаси Ҳудудий электр тармоқлари АЖнинг 2026-йил 02-июлдаги 01-03-16/120 маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши корхонанинг эркин тасарруф этиши мумкин бўлган пул маблағлари ва фойдаланилиши чекланган маблағларини алоҳида назорат қилиш, ликвидлик ва тўлов қобилияти кўрсаткичлари аниқроқ ҳисоблаш, пул оқимларини режалаштириш ва прогнозлаш сифати яхшилаш ички назорат тизими такомиллаштириш, пул оқимлари тўг'рисидаги ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботларда ахборотнинг шаффофлиги ҳамда ишончлилиги ошириш, пул маблаг'лари ва пул эквивалентларини бошқариш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш сифати яхшилаш имкониятларини кенгайтириб, фойдаланилиши чекланган пул маблағлари бўйича қўшимча ахборотни шакллантиришни соддаластиришга хизмат қилган;
ҳудудий электр тармоқлари корхоналарида молиявий активлар - дебиторлик қарздорликлар бўйича кутилаётган зарарларни баҳолаш мақсадида “Рискларини баҳолашнинг адаптив-кўп омилли модели” бўйича берилган таклиф Ҳудудий электр тармоқлари АЖ томонидан амалиётга жорий этилган(Ўзбекистон Республикаси Ҳудудий электр тармоқлари АЖнинг 2026-йил
02-июлдаги 01-03-16/120 маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши тўлов интизоми, қарздорлик муддати, исте'молчилар сегменти ва макроиқтисодий омилларни комплекс ҳисобга олган ҳолда кредит рискларини аниқ баҳолаш, эҳтимолий зарарлар учун захираларни илмий асосда шакллантириш ҳамда дебиторлик қарздорликларини бошқариш самарадорлигини ошириш имконини бериб, молиявий ҳисоботларнинг ишончлилиги, пул оқимларини прогнозлаш аниқлиги ва корхонанинг молиявий барқарорлиги яхшиланишига, шунингдек, дебиторлик қарздорликлар рискларини бошқариш тизимини такомилластиришга хизмат қилган.