Исомухамедов Акбаржон Боходир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кичик бизнес субектларида харажатлар ҳисобини ташкил этиш ва бюджетлаштиришни такомиллаштириш”; 08.00.08-“Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3. PhD/Iqt3630
Илмий раҳбар: Сирожиддинов Икромиддин Қутбиддинович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Фарғона давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.I.19.05 
Расмий оппонентлар: Абдиев Мурат Журатович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Мўйдинов Эркин Джамалдинович, иқтисодиёт фанлари номзоди доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик бизнес субектларида харажатлар ҳисобини ташкил этиш ва бюджетлаштиришни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
харажатлар, ишлаб чиқариш ҳажми ва молиявий натижа ўртасидаги боғлиқликни ташқи бозор омиллари таъсирини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш имконини берувчи адаптив CВП модели ишлаб чиқилган; 
харажатларни бюджетлаштиришнинг корхона фойдасига таъсирини ишлаб чиқариш ҳажми, харажатлар таркиби ва ташқи иқтисодий омилларнинг ўзаро таъсирини ҳисобга олувчи регрессив омиллар тизими асосида эконометрик баҳолаш модели ишлаб чиқилган;
кичик бизнес субектларида харажатларни бюджетлаштириш ва уларнинг узлюксиз назорат қилиш циклига эга “режа-ҳақиқат-четланиш-қарор-янги режа” тамойилига асосланган беш босқичли соддалаштирилган бюджетлаштириш алгоритми ишлаб чиқилган; 
фойда солиғи ҳисоб-китоби аналитик ҳисобини такомиллаштириш мақсадида 9431-“Чегирилмайдиган бошқа операцион харажатлар” ҳамда 9611-Чегирилмайдиган фоиз харажатлари” ишчи счётларидан фойдаланиш тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик бизнес субектларида харажатлар ҳисобини ташкил этиш ва бюджетлаштиришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
харажатлар, ишлаб чиқариш ҳажми ва молиявий натижа ўртасидаги боғлиқликни ташқи бозор омиллари таъсирини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш имконини берувчи адаптив CВП модели бўйича тавсияси Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан кичик бизнес субектларининг фаолиятига жорий этилган(Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 2-июлдаги 01-06-30-6764-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этилиши харажатлар, ишлаб чиқариш ҳажми ва молиявий натижа ўртасидаги боғлиқликни ташқи иқтисодий омиллар таъсири билан уйғун ҳолда баҳолаш имконини бериб, корхонада зарарсизлик нуқтасини аниқ ҳисоблаш, фойда прогнозларини ишончли шакллантириш, нарх ва ишлаб чиқариш сиёсатини бозор талабига мослаштириш, молиявий рискларни камайтириш ҳамда ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга, шунингдек, бошқарув қарорларининг сифатини яхшилаш, корхонанинг узоқ муддатли молиявий барқарорлиги ва рақобатбардошлигини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
харажатларни бюджетлаштиришнинг корхона фойдасига таъсирини ишлаб чиқариш ҳажми, харажатлар таркиби ва ташқи иқтисодий омилларнинг ўзаро таъсирини ҳисобга олувчи регрессив омиллар тизими асосида эконометрик баҳолаш модели бўйича тавсия Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан кичик бизнес субектларининг фаолиятига жорий этилган(Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 2-июлдаги 01-06-30-6764-сон маълумотномаси).Мазкур илмий янгиликни жорий этилиши корхоналарда бюджет кўрсаткичларини илмий асосда оптималлаштириш, фойда шаклланишига таъсир этувчи омилларнинг эластиклик даражасини аниқлаш, молиявий натижаларни юқори аниқликда прогнозлаш ҳамда ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини бериб, корхоналарда адаптив бюджетлаштириш тизимини шакллантириш, ташқи иқтисодий муҳитдаги ўзгаришларга тезкор мослашиш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш сифатини ошириш орқали молиявий барқарорлик ва рақобатбардошликни мустаҳкамлашга хизмат қилган;
кичик бизнес субектларида харажатларни бюджетлаштириш ва уларнинг узлюксиз назорат қилиш циклига эга “режа-ҳақиқат-четланиш-қарор-янги режа” тамойилига асосланган беш босқичли соддалаштирилган бюджетлаштириш алгоритми бўйича тавсия Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан кичик бизнес субектларининг фаолиятига жорий этилган(Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 2-июлдаги 01-06-30-6764-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этилиши харажатларни режалаштириш ва назорат қилишнинг узлюксиз циклини шакллантириш, бюджет ижроси устидан тезкор мониторингни таъминлаш, четланишларни омилли таҳлил қилиш ҳамда уларнинг натижаларига асосланган адаптив бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини кенгайтириб, харажатларни оптималлаштириш, фойда кўрсаткичларини барқарор ошириш, молиявий рискларни камайтириш, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини кўтариш ва корхонанинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
фойда солиғи ҳисоб-китоби аналитик ҳисобини такомиллаштириш мақсадида 9431-“Чегирилмайдиган бошқа операцион харажатлар” ҳамда 9611-Чегирилмайдиган фоиз харажатлари” ишчи счётларидан фойдаланиш бўйича тавсия Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан кичик бизнес субектларининг фаолиятига жорий этилган(Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 2-июлдаги 01-06-30-6764-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этилиши фойда солиг'и ҳисоб-китобининг аналитик ҳисобини такомиллаштириш, солиққа тортиладиган базани аниқ шакллантириш, чегирилмайдиган харажатларни тизимли гуруҳлаш ҳамда бухгалтерия ва солиқ ҳисоби ўртасидаги тафовутларни тезкор аниқлаш имконини кенгайтириб, фойда солиғи ҳисоб-китобларининг ишончлилиги ва шаффофлиги ошишига, солиқ рисклари камайишига, ҳисоботларни тайёрлаш жараёни соддалашига ҳамда бошқарув ва солиқ назорати учун зарур бўлган аналитик ахборот сифати яхшиланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish