Олимов Алишер Исақовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жисмоний маданият ўқитувчиларини касбга тайёрлаш жараёнларини модернизациялаштиришнинг илмий методик асослари”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.DSc/Ped1385.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.28/2025.27.12.Ped.02.01 рақамли бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шопулатов Абдималик Нуриллаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Мардонов Шукурилла Қўлдошевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ибрахимов Санжар Урунбаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жисмоний маданият ўқитувчиларини касбга тайёрлаш жараёнларини модернизациялаш хусусан 4+2 амалиёт жараёни самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жисмоний маданият ўқитувчиларининг назарий билимларини ошириш мақсадида педагогик компетенсияга асосланган касбий билим, амалий кўникма ва шахсий ривожланиш блоклардан иборат интеграцияланган ўқув дастури модулидан 4+2 амалиёти жараёнида фойдаланиш ҳисобига касбий фаолиятга тайёргарлик даражасини комплекс тарзда ривожлантириш имконияти оширилган;
жисмоний маданият ёʻналиши талабалари учун “4+2” назарий ва амалий қисмларни уйғунлаштирган ҳолда электрон платформалар орқали ўқув жараёнини бошқариш тизими (компетенсияга йўналтирилган рақамли таълим), амалиёт мониторинг модули (реал вақтли педагогик назорат), электрон портфолио тизими (натижага асосланган касбий рефлекция), таҳлилий бошқарув панели (маълумотларга таянган қарорлар қабул қилиш) ва ҳамкорлик портали (таълим-амалиёт интеграцион ҳамкорлиги)ни киритиш ҳисобига талабаларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш, таълим муассасалари билан узвий ҳамкорликни ёʻлга қўйиш ва меҳнат бозори талабларига тез мослашиш тизими ишлаб чиқилган;
талабаларнинг амалиёт жараёнида педагогик фаолият самарадорлигини баҳолашда компетенсияга асосланган (когнитив, фаолиятли, рефлексив, мотивацион, тадқиқотчилик) мезонлар тизимини қўллаш ҳисобига касбий тайёргарлик, психологик-мотивацион ҳолат ва тадқиқотчилик кўникмаларини баҳолаш имконияти кенгайтирилган;
амалиёт жараёнига хориж тажрибаси ва илмий тадқиқот натижаларидан фойдаланган ҳолда педагогик кўникмаларни ривожлантиришнинг интерфаол методлари ҳисобланган назария ва амалиёт интеграцияси, рефлексив-таҳлилий ёндашувни кучайтириш, тадқиқотга йўналтирилган педагогик фаолият ҳамда инновацион касбий тажрибани ўзлаштиришга хизмат қилувчи усулларни жорий этиш ҳисобига илмий маърузалар тайёрлаш, тадқиқот натижаларини ёзиш ва илмий тадбирларда иштирок этиш кўникмаларини ривожлантириш имконияти кенгайтирилган;
“4-2” амалиётининг ташкилий моделини такомиллаштириш жараёнида раҳбар-методист-амалиётчи талаба ўртасида мунтазам методик ҳамкорликни йўлга қўйиш, дарс ишланмаларини тизимли таҳлил қилиш ҳамда педагогик кузатувларга асосланган рефлексиф мониторинг механизмаларини жорий этиш орқали талабаларнинг мактаб педагогик муҳитига мослашуви тезлашиб, мустақил дарс ўтишга ўргатиш услубияти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш тизими механизмларини такомиллаштириш бўйича педагогик тажрибалар давомида олинган натижалар асосида:
жисмоний маданият ўқитувчиларининг назарий билимларини ошириш мақсадида педагогик компетенсияга асосланган касбий билим, амалий кўникма ва шахсий ривожланиш блоклардан иборат интеграцияланган ўқув дастури модули бўйича таклиф ва тавсиялар “Ҳаракатли ўйинлар ва уни ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Оʻзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 416-буйруғига асосан 418-079 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, Жиззах давлат педагогика университетида олиб борилган тажриба ишлари натижасида талабалар амалиёт даврида ўзлаштириши 3–4 ва 5–6-семестрлардаги Жисмоний маданият таълим ёʻналиши талабаларининг амалиёт даврида режалаштирилган билим ва кўникмалари ўртача 21,23 % га ўсган;
жисмоний маданият ёʻналиши талабалари учун “4+2” назарий ва амалий қисмларни уйғунлаштирган ҳолда электрон платформалар орқали мониторинг ва бошқарув тизимини жорий этиш, талабаларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш, таълим муассасалари билан узвий ҳамкорликни ёʻлга қўйиш ва меҳнат бозори талабларига тез мослашиш имкониятини ошириш тавсиялар ЖДПУ 4+2 амалиёт жараёнларини ташкил этишда талабалар учун кунлик топшириқлар мазмуни такомиллаштирилиб амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Респսбликаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 7-октябрдаги 02/01-01-387-сон маълумотномаси). Натижада, электрон платформа орқали назорат қилинган амалиёт даврида талабалар томонидан топширилган дарс ишланмалари ва ҳисоботларнинг сифат кўрсаткичи 11% га ошди. Таълим муассасалари билан ҳамкорлик орқали амалиёт ўтаган талабалар улуши 8,7% дан 10,5% га кўтарилди. Меҳнат бозорида амалиёт ўтаган битирувчиларнинг ишга жойлашиш кўрсаткичи 6 ой ичида 12% юқорилиги қайд этилган;
талабаларнинг амалиёт жараёнида педагогик фаолият самарадорлигини баҳолашда компетенсияга асосланган (когнитив, фаолиятли, рефлексив, мотивацион, тадқиқотчилик) мезонлар тизимини қўллаш ҳисобига касбий тайёргарлик, психологик-мотивацион ҳолат ва тадқиқотчилик кўникмаларини уйғун баҳолаш такомиллаштирилган ЖДПУ 4+2 амалиёт жараёнларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Респսбликаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 7-октябрдаги 02/01-01-387-сон маълумотномаси). Натижада, педагогик фаолиятни баҳолашда компетенсияга асосланган мезонлар тизими жорий этилгач, талабалар ўз фаолиятини режалаштириш, синф бошқаруви ва ўқувчиларнинг мотивациясини ошириш бўйича аниқ режа тузиш кўникмаларида 15–17% ўсиш кузатилди. Касбий тайёргарликни комплекс баҳолаш орқали паст кўрсаткичга эга бўлган талабалар учун тузатиш режаси ишлаб чиқилди ва уларнинг 78% бир семестр ичида ўз натижаларини яхшилашга эришган;
амалиёт жараёнига хориж тажрибаси ва илмий тадқиқот натижаларидан фойдаланган ҳолда педагогик кўникмаларни ривожлантиришнинг интерфаол методлари, яъни назария ва амалиёт интеграцияси, рефлексив-таҳлилий ёндашувни кучайтириш, тадқиқотга йўналтирилган педагогик фаолият ҳамда инновацион касбий тажрибани ўзлаштиришга хизмат қилувчи усулларни жорий этиш этиш ҳисобига илмий маърузалар тайёрлаш, тадқиқот натижаларини ёзиш бўйича таклиф ва тавсиялар “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий фаолиятни ташкил қилиш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйруғига асосан 947218 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, интерфаол методларни жорий этиш орқали тадқиқотчилик фаолиятига жалб этиш амалиёт даврида илмий изланиш элементлари киритилган машғулотларни ўтказган талабалар улуши 54% дан 79% га етди. Талабалар томонидан тайёрланган илмий маъруза ва ҳисоботлар сони икки баробарга кўпайди, илмий конференция ва семинарларда иштирок этган талабалар сони эса 1,5 баробарга ошган;
“4+2” амалиётининг ташкилий моделини такомиллаштириш жараёнида раҳбар–методист ва амалиётчи талабалар ўртасидаги мунтазам ҳамкорлик, дарс ишланмаларини таҳлил қилиш ва педагогик кузатувларни яъни методик ҳамкорлик ва рефлексив мониторинг механизмларини ёʻлга қўйиш ҳисобига талабаларнинг мактаб педагогик муҳитига мослашишини тезлаштирди ва уларнинг мустақил дарс ўтишга тайёргарлик даражасини оширилган ЖДПУ 4+2 амалиёт жараёнларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Респսбликаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 7-октябрдаги 02/01-01-387-сон маълумотномаси). Натижада, дарс ўтиш жараёнида педагогик хатолар сони 23% га, дарс ўтишга тайёргарлик бўйича якуний баҳолари аввалги йилларга нисбатан ўртача 11% юқори бўлди. Мактаб педагогик муҳитига мослашиш муддати ўртача 2 ҳафтага қисқарди.