Нурматов Анвар Хасановичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ички ишлар органлари ходимларининг жисмоний тайёргарлигини оптималлаштириш методикаси”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2026.1.PhD/Ped2025.
Илмий раҳбар: Матчанов Руслан Азатович, педагогика фанлари доктори (ДСc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.28/2025.17.12.Ped.02.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Владимир Шавкатович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Бўрибоев Дониёр Бахтиёр ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади йиллик тайёргарлик циклларида стол тенниси билан шуғулланувчи талаба-ёшларни замонавий воситалар ёрдамида техник тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ички ишлар органлари ходимларининг жисмоний тайёргарлигида машғулот юкламалари ҳажми ва шиддатини уларнинг ёш хусусиятлари, функсионал имкониятлари, бошланғич тайёргарлик даражаси ҳамда хизмат йўналишига кўра табақалаштириш ҳисобига жисмоний тайёргарлик жараёнини индивидуал бошқариш имконияти кенгайтирилган;
бир ойлик малака ошириш курсларида жисмоний юкламаларни тайёрлов, асосий ва мустаҳкамловчи босқичларга тақсимлаб, куч, тезкорлик, чидамлилик, чаққонлик ва функсионал ҳолат кўрсаткичлари динамикасига кўра назорат қилиш ҳисобига юклама меъёрларини ходимларнинг ёш ва тайёргарлик даражасига мувофиқ табақалаштириш имконияти кенгайтирилган;
ички ишлар органлари ходимларининг хизмат фаолиятида ҳуқуқбузарни назоратга олишга йўналтирилган мувозанатни бузиш, қўлни бураб назорат қилиш, чалиш ва ағдариш каби миллий кураш усулларини хавфсизлик ҳамда тикланиш машқлари билан уйғунлаштириш ҳисобига жисмоний қарама-қаршилик вазиятларида ҳаракат аниқлиги, барқарорлиги ва хавфсизлиги оширилган;
ички ишлар органлари ходимларининг машғулот юкламаларини паст, ўрта ва юқори шиддатларда режалаштиришда мослашув, ривожлантириш ва мустаҳкамлаш босқичлари, функсионал назорат ҳамда хизмат вазиятларини моделлаштириш воситаларини ўзаро боғлиқ ҳолда тизимлаштириш асосида ишлаб чиқилган методикани қўллаш ҳисобига юкламаларни босқичма-босқич меъёрлаш имконияти кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ички ишлар органлари ходимларининг жисмоний тайёргарлигини оптималлаштириш методикаси бўйича олиб борилган тадқиқот ва педагогик тажрибалар асосида:
ички ишлар органлари ходимларининг жисмоний тайёргарлигида машғулот юкламалари ҳажми ва шиддатини уларнинг ёш хусусиятлари, функсионал имкониятлари, бошланғич тайёргарлик даражаси ҳамда хизмат йўналишига кўра табақалаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий-методик модел Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар академияси тингловчи ва курсантларининг ўқув-машғулот жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2026-йил 10-июлдаги 02-16/7544-сон маълумотномаси). Натижада, тажриба гуруҳларида асосий жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари 5,03–32,18 % оралиғида яхшиланган;
бир ойлик малака ошириш курсларида жисмоний юкламаларни тайёрлов, асосий ва мустаҳкамловчи босқичларга тақсимлаш, куч, тезкорлик, чидамлилик, чаққонлик ва функсионал тайёргарликни комплекс ривожлантиришга қаратилган машғулотлар тизими Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси тингловчиларининг хизмат-амалий жисмоний тайёргарлик жараёнига жорий этилган Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2026-йил 10-июлдаги 02-16/7544-сон маълумотномаси). Натижада, функсионал ва махсус жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларида П<0,05–П<0,001 даражасидаги ишончли фарқлар аниқланган;
ички ишлар органлари ходимларининг хизмат фаолиятида ҳуқуқбузарнинг қаршилигини бартараф этишга йўналтирилган мувозанатдан чиқариб йиқитиш, ён томонга ағдариш, қўлни буриб назоратга олиш ва оёқдан чалиш каби миллий кураш усулларини махсус жисмоний тайёргарликка интеграциялаш бўйича ишлаб чиқилган методика Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси ўқув-машғулот жараёнига татбиқ этилган Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2026-йил 10-июлдаги 02-16/7544-сон маълумотномаси). Натижада, махсус жисмоний тайёргарлик синовларида статистик ишончли ўзгаришлар П<0,01 даражасида қайд этилган;
ички ишлар органлари ходимларининг жисмоний тайёргарлигида юкламаларни паст, ўрта ва юқори шиддатларда режалаштириш, функсионал ҳолатни назорат қилиш ҳамда хизмат вазиятларини моделлаштиришга асосланган методик ёндашув Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳузуридаги Жамоат хавфсизлиги университети курсант ва тингловчиларининг машғулот жараёнига жорий этилган Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2026-йил 10-июлдаги 02-16/7544-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсаткичларнинг вариация коеффициенти 17,01 % дан 11,00 % гача, 14,24 % дан 11,18 % гача камайган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish