Мадумаров Фаррухбек Толибжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат корхоналарида маҳсулот сифатини бошқариш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.13- “Менежмент”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.3.PhD/Iqt2876
Илмий раҳбар: Рўзимов Баҳромжон Баходиржонович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университетида
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.07.02
Расмий оппонентлар: Махмудов Одилжон Холмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мухтаров Махмуджон Марифович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника униниверситети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Корхоналарда маҳсулот сифатини бошқариш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий корхоналарда маҳсулот сифатини бошқаришни “БПМ” услубиётига асосланган динамик моделини тузиш асосида халқаро ИСО 9001:2015 серияли стандартлар тизимига мослаштириш чеграларини аниқлаш таклифи ишлаб чиқилган;
корхоналарда маҳсулот сифатини бошқариш самарадорлигини глобал бренд компаниялар билан ўзаро ҳамкорликка асосланган, соҳада илмий тадқиқот ва кадрлар тайёрлаш имконига эга бўлган “тўқимачилик ҳаб”ларини ташкил этиш ва миллий брендларини шакллантириш орқали ошириш таклифи ишлаб чиқилган;
тўқимачилик саноат корхоналарида маҳсулот сифатини бошқаришни “Б2Б”, “Б2C” ҳамда “Б2Г” стратегияларининг амал қилиши натижасида шаклланган “П2Қ” тизимини жорий қилиш асосида ишлаб чиқариш занжирининг барча бўғинларида сифат назоратини амалга ошириш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
тўқимачилик саноат корхоналарида маҳсулот сифатини бошқариш механизмини такомиллаштириш орқали 2025-2030-йилларда Андижон вилояти ташқи иқтисодий фаолиятида истеъмолга тайёр тўқимачилик саноати маҳсулотлари экспорти ҳажми ортишининг инерсион, пессимистик ва мобилизацион ссенариялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корхоналарда маҳсулот сифатини бошқариш механизмини такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
маҳаллий корхоналарда маҳсулот сифатини бошқаришни “БПМ” услубиётига асосланган динамик моделини тузиш асосида халқаро ИСО 9001:2015 серияли стандартлар тизимига мослаштириш чеграларини аниқлаш таклифи ишлаб чиқилган. Натижада, корхонада маҳсулот сифатини бошқариш тизими “БПМ” ёндашуви бўйича ўрта ҳисобда 86,3 фоиз ҳолатда “ИСО 9001:2015” серияли халқаро стандарт даражасида бўлиши мумкинлиги аниқланди;
корхоналарда маҳсулот сифатини бошқариш самарадорлигини глобал бренд компаниялар билан ўзаро ҳамкорликка асосланган, соҳада илмий тадқиқот ва кадрлар тайёрлаш имконига эга бўлган “тўқимачилик ҳаб”ларини ташкил этиш ва миллий брендларини шакллантириш орқали ошириш таклифи ишлаб чиқилган. Натижада, республика ҳудудларида “тўқимачилик ҳаби” фаолиятини ташкил этишда маҳсулот ишлаб чиқариш занжирини тўлиқ ўзлаштиришга устуворлик қаратилиши мамлакатнинг соҳа маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уни экспорт қилиш салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади; чиқишга а