Тўғонбоев Ғанишер Абдулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Малакали гандболчиларнинг ҳимоядаги техник ҳаракатларини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Ped7265.
Илмий раҳбар: Тўлаганов Шухрат Фуркатжонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.28/2025.17.12.Ped.02.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Владимир Шавкатович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Набиев Темур Эрикович, педагогика фанлари номзоди, профессор. 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малакали гандболчиларнинг ҳимоядаги техник ҳаракатларини такомиллаштиришда машғулот юкламаларини режалаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
малакали гандболчиларнинг ҳимоядаги техник ҳаракатларини такомиллаштириш мақсадида эркин тўп ташлаш ҳудудидан белгиланган узоқликка тезкор старт, 6-0 ҳимоя тизимида кескин қўзғалиб тўпни олиб қўйиш ҳамда ҳужумларни амплуа жойлашувига кўра бартараф этишни ўз ичига олган махсус машқлар мажмуасини бажарилиш шиддати ва такрорлаш сонини оптималлаштирилган ҳолда қўллаш ҳисобига интерсепсия самарадорлиги оширилган;
малакали гандболчиларнинг мавсумий турлар оралиғидаги тайёргарлик даврида ҳимоявий ўйин ҳаракатларини яхшилаш мақсадида ишлаб чиқилган микроциклларда ўртача мусобақавий шиддатга мослаштирилган конуслар орасида ёнлама ҳаракат, тезланиш ва тўхташ машқларни бажариш натижасида мавсум давомидаги тур ўйинларида рақиб ўйинчисини тўхтатиш имкониятлари кенгайтирилган;
малакали гандболчиларнинг ҳимоядаги техник ҳаракатлари самарадорлигини ошириш мақсадида махсус тактик жойлашув орқали ёнлама ҳаракатларни амалга ошириш, ҳужумдан ҳимояга қайтиш вақтини камайтириш ҳамда ҳафталар кесимида юкламалар ҳажмини оптималлаштирган ҳолда қўллаш эвазига, дарвозага отилган тўпга тўсиқ қўйиш техник ҳаракатлари такомиллаштирилган;
мусобақаларда малакали гандболчиларнинг якка, гуруҳли ва жамоавий ҳаракатларни такомиллаштириш мақсадида рақиб ҳужум тактикасига мос равишда танланган ҳимоя тизимида қўлланиладиган оралиқдаги бўшлиқларни ёпиш, марказда зичлик яратиш тактик машқларини бажариш давомийлиги ва такрорлашлар сонини рационал тақсимланган ҳолда қўллаш ҳисобига ҳимоявий техник-тактик ҳаракатларини бажариш самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малакали гандболчиларнинг ҳимоядаги техник ҳаракатларини машғулот юкламаларини оптималлаштириш ҳисобига такомиллаштиришга қаратилган тажриба тадқиқотлари асосида:
малакали гандболчиларнинг ҳимоядаги техник ҳаракатларини такомиллаштириш мақсадида эркин тўп ташлаш ҳудудидан белгиланган узоқликка тезкор старт, 6-0 ҳимоя тизимида кескин қўзғалиб тўпни олиб қўйиш ҳамда ҳужумларни амплуа жойлашувига кўра бартараф этишни ўз ичига олган махсус машқлар мажмуасини Тошкент шаҳар Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби жамоаси ўқув-машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 7-ноябрдаги 02-16/12114-сон маълумотномаси). Натижада, спортчиларининг интерсепсия техникасини бажариш реакцияси 17,9 % га ошган;
малакали гандболчиларнинг мавсумий турлар оралиғидаги тайёргарлик даврида ҳимоявий ўйин ҳаракатларини яхшилаш мақсадида ишлаб чиқилган микроциклларда ўртача мусобақавий шиддатга мослаштирилган конуслар орасида ёнлама ҳаракат, тезланиш ва тўхташ машқлари Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри “ОКМК” гандбол жамоаси машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 7-ноябрдаги 02-16/12114-сон маълумотномаси). Натижада, гандболчиларининг рақиб ўйинчисини тўхтатиш самарадорлиги 20,3 % га ошган;
малакали гандболчиларнинг ҳимоядаги техник ҳаракатлари самарадорлигини ошириш мақсадида махсус тактик жойлашув орқали ёнлама ҳаракатларни амалга ошириш, ҳужумдан ҳимояга қайтиш вақтини камайтириш ҳамда ҳафталар кесимида юкламалар оптималлаштирилиши Хоразм вилояти Урганч шаҳри Маъмун университетининг “Маъмун” жамоаси аъзоларининг машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 7-ноябрдаги 02-16/12114-сон маълумотномаси). Натижада, дарвозага отилган тўпга тўсиқ қўйиш техникасини бажариш аниқлиги ва самарадорлиги 19,2 % га ошган;
мусобақаларда малакали гандболчиларнинг якка, гуруҳли ва жамоавий ҳаракатларни такомиллаштириш мақсадида рақиб ҳужум тактикасига мос равишда танланган ҳимоя тизимида қўлланиладиган оралиқдаги бўшлиқларни ёпиш, марказда зичлик яратиш тактик машқларини бажариш давомийлиги ва такрорлашлар сони рационал тақсимланиши бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети жамоаси ўйинчиларининг машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 7-ноябрдаги 02-16/12114-сон маълумотномаси). Натижада, мусобақаларда ҳужумдан ҳимояга қайтиш тезлиги 13,5 % га ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish