Исмаилов Хусанбой Маҳаммадқосим ўғлининг
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алоқа корхоналарида молиявий барқарорликни ошириш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Iqt486.
Илмий раҳбар: Жўраев Абдуғаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2026.31.01.1.42.02.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мамадияров Зокир Тоштемирович, DSc., профессор, Гаипназарова Зумрад Талатовна, DSc., профессор.
Етакчи ташкилот: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади алоқа корхоналарида молиявий барқарорликни ошириш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
алоқа корхоналари молиявий барқарорлигининг назарий асослари тизимли-интеграцион ёндашув асосида такомиллаштирилиб, молиявий муносабатлар таркибининг кенгайтирилган таснифи, телекоммуникация технологияларининг иқтисодий тизим сифатидаги талқини ҳамда таъсир этувчи омилларнинг интеграллашуви ҳисобига комплекс ёндашув такомиллаштирилган;
баҳолаш кўрсаткичлари тизими, интеграл индексли баҳолаш механизми ва қарор қабул қилиш алгоритми блоклари интеграцияга асосланган алоқа корхоналари молиявий барқарорлигини таъминлашнинг олти босқичли методологияси таклиф этилган;
алоқа корхоналарининг молиявий барқарорлигини босқичма-босқич шакллантиришга мўлжалланган динамик бошқарув механизми асосида корхоналарда узоқ муддатли молиявий барқарорлик ва рақобатбардошликка эришишнинг инновацион тузилмавий-мантиқий модел такомиллаштирилган;
“Ўзбектелеком” АКнинг молиявий барқарорлигини таъминлашнинг “ички салоҳият – иқтисодий драйвер – трансляция механизми – молиявий механизм – барқарорлаштирувчи механизм – стратегик истиқбол” тамойилига асосланган консептуал модели ишлаб чиқилиб, назарий жиҳтдан асосланган;
“Ўзбектелеком” АКнинг молиявий барқарорлигини ифодаловчи асосий кўрсаткичлар бўйича 2026-2030 йилларга мўлжалланган узоқ муддатли прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алоқа корхоналарида молиявий барқарорликни ошириш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
алоқа корхоналари молиявий барқарорлигининг назарий асослари тизимли-интеграцион ёндашув асосида такомиллаштирилиб, молиявий муносабатлар таркибининг кенгайтирилган таснифи, телекоммуникация технологияларининг иқтисодий тизим сифатидаги талқини ҳамда таъсир этувчи омилларнинг интеграллашуви ҳисобига комплекс ёндашув такомиллаштирилган, бу таклиф “УНИCОН.УЗ Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази МЧЖ” томонидан амалиётга жорий этилган. (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 21-апрелдаги 33-8/3582-сон маълумотномаси). Мазкур ёндашувни амалиётга жорий этиш натижасида алоқа корхоналари молиявий барқарорлигини баҳолаш ва бошқаришда тизимли-интеграцион ёндашувни қўллаш, молиявий муносабатлар телекоммуникация технологиялари ва инновацион ривожланиш омилларини ўзаро интеграцияга асосланган ҳолда қарор қабул қилиш ҳамда молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконияти кенгайишига олиб келган;
баҳолаш кўрсаткичлари тизими, интеграл индексли баҳолаш механизми ва қарор қабул қилиш алгоритми блоклари интеграцияга асосланган алоқа корхоналари молиявий барқарорлигини таъминлашнинг олти босқичли методологияси таклиф этилган ва бу методология “УНИCОН.УЗ Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази МЧЖ” томонидан амалиётга жорий этилган. (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 21-апрелдаги 33-8/3582-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида алоқа корхоналарида молиявий барқарорликни таъминлашнинг иқтисодий-молиявий механизмларини такомиллаштириш, инвестицион жозибадирликни ошириш ҳамда узоқ муддатли барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилган методологик асосларининг такомиллашувига эришилган ҳамда бошқарув харажатларининг 7 фоизга қисқаришига эришилган;
алоқа корхоналарининг молиявий барқарорлигини босқичма-босқич шакллантиришга мўлжалланган динамик бошқарув механизми асосида корхоналарда узоқ муддатли молиявий барқарорлик ва рақобатбардошликка эришишнинг инновацион тузилмавий-мантиқий модел такомиллаштирилган ва модел “Ўзбектелеком” АК Шарқий филиалида амалиётга жорий этилган. (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 21-апрелдаги 33-8/3582-сон маълумотномаси). Натижада корхонанинг узоқ муддатли молиявий барқарорлиги ва рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган бошқарув механизмлари такомиллаштирилди ҳамда корхонанинг молиявий барқарорлик кўрсаткичлари 4 фоизга яхшиланди;
“Ўзбектелеком” АКда корхона молиявий барқарорлигини таъминлашнинг “ички салоҳият – иқтисодий драйвер – трансляция механизми – молиявий механизм – барқарорлаштирувчи механизм – стратегик истиқбол” тамойилига асосланган консептуал модели ишлаб чиқилиб, назарий жиҳатдан асосланган ва бу модел “Ўзбектелеком” АК Шарқий филиалида амалиётга жорий этилган. (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 21-апрелдаги 33-8/3582-сон маълумотномаси). Мазкур моделнинг жорий этилиши молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш, рискларни бошқариш ва стратегик ривожланишни мувофиқлаштириш имконини берди ҳамда корхонанинг бошқарув ва молиявий самарадорлик кўрсаткичларининг 5 фоиз ўсишига эришилди;
“Ўзбектелеком” АКнинг молиявий барқарорлигини ифодаловчи асосий кўрсаткичлар бўйича 2026-2030 йилларга мўлжалланган узоқ муддатли прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган ва “Ўзбектелеком” АК Шарқий филиалида амалиётга жорий этилган.(Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 21-апрелдаги 33-8/3582-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзбектелеком” АК молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари ва прогнозлари асосида узоқ муддатли даврдаги истиқбол кўрсаткичларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.