Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманиязов Иномжон Тураевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси молиявий маблағларидан самарали фойдаланиш йўллари», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Iqt381.
Илмий раҳбар: Хайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тoшкeнт мoлия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Султонбоева Мунира Баҳодировна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси молиявий маблағларидан самарали фойдаланишга доир таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жамғарма даромадлари барқарорлигини таъминлашда олтиннинг чегара нархдан жаҳон нархининг ошиши ҳисобига шакллантириладиган механизмдан воз кечиб, олтин қазиб олувчи корхоналарнинг бюджетга тушадиган маблағларидан маълум бир фоизини Жамғармага йўналтириш таклиф этилган;
Жамғарма молиявий маблағларидан самарали фойдаланиш юзасидан тижорат банклари устав капиталидаги Жамғарманинг улушини IPO ва SPO амалиёти воситасида камайтириш таклиф этилган;
Жамғарманинг молиявий маблағларидан фойдаланишнинг аниқ манзиллилигини таъминлаш, халқаро суверен фондлар рейтингига киришига эришишга қаратилган шаффофликни таъминлаш тизими такомиллаштирилган;
Жамғарма маблағлари ҳисобидан тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасини ташкил этиш таклиф этилган ҳамда жамғарма фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган;
Жамғарма маблағларидан самарали фойдаланиш учун маблағларни кредит ресурслари сифатида йўналтирилганда давлат улушига эга бўлган банклар билан бирга барча тижорат банклари иштирокини таъминлаш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси молиявий маблағларидан самарали фойдаланиш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олтин қазиб олувчи корхоналардан бюджетга тушадиган маблағлар 30 фоизини Жамғармага йўналтириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 15 апрелдаги ДС/03-02-32/2333-сон маълумотномаси) Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши 2019 йилда жамғарма маблағлари 200 млн. АҚШ доллардан ортиқ миқдорга камайишининг олди олинган;
банклар устав капиталидаги Жамғарманинг улушини камайтириш бўйича ишлаб чиқилган таклифи “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” бўйича давлат дастурига киритилган (“Тараққиёт стратегияси” марказининг 2019 йил 11 февралдаги 302/19-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида Жамғарма маблағларидан самарали фойдаланиш ва банк тизимида соғлом рақобатни ривожлантириш имконияти яратилган;
Жамғарманинг молиявий маблағлари тўғрисидаги маълумотлар ошкоралигини таъминлаш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги 77-сонли “Айрим маълумотларни расман эълон қилиш бўйича чекловларни олиб ташлаш тўғрисида”ги қарорининг 1-қисмида ўз аксини топга. (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 15 апрелдаги ДС/03-02-32/2333-сон маълумотномаси). Натижада Жамғарма фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, маблағларидан самарали фойдаланишни назорат қилиш ҳамда мамлакат инвестицион салоҳиятини намойиш этишга имконият яратган;
жамғарма маблағлари ҳисобидан тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасини ташкил этиш ҳамда Жамғарма фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари бўйича ишлаб чиқилган таклиф “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” бўйича давлат дастурида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 15 апрелдаги ДС/03-02-32/2333-сон маълумотномаси) Мазкур таклиф натижасида республика иқтисодиётида ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтириш, рақобатбардошлигини янада ошириш, тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни ошириш, Жамғарма фаолиятига умумий баҳо бериш имконияти яратилган.
жамғармадан ажратиладиган кредит ресурсларидан фойдаланишда барча тижорат банклари иштирокини таъминлаш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4233-сонли “Валюта операцияларини тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 15 апрелдаги ДС/03-02-32/2333-сон маълумотномаси). Натижада тижорат банклари ўртасида соғлом рақобат таъминланишига ва Жамғарма маблағлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалар самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish