Назаров Азизбек Авазовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инвестицион лойиҳаларни молияштиришда кредитлашнинг асосий йўналишлари”, 08.00.07 - “Молия, пул муомаласи ва кредит” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Iqt6947
Илмий раҳбар: Жабборов Азамат Алижонович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2026.31.01.I.42.02.
Расмий оппонентлар: Тошпулатов Даврон Акромович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахмонов Дилшод Алиджонович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади.
Тадқиқотнинг мақсади инвестицион лойиҳаларни молияштиришда кредитлашнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқишга қаратилган устувор йўналишларни шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
тижорат банкларида узоқ муддатли даврда жалб этилган маблағлар ҳажмини ошириш асосида инвестисион портфелдаги ойлик номутаносибликнинг 18,7 фоизини бартараф этиш таклиф этилган;
тижорат банкларида кредит ва лизинг операсиялари дисперсия декомпозисияси (ФЕВД) натижалари асосида кредитлаш инерсияси камида 60-70 фоиз атрофида сақланиб қолиши мумкинлиги асосланган;
банкнинг инвестисиядан олинган фойда ва дивидендлари қиймати банк инвестисион фаолиятини 17 фоизга ошириши шароитида 2028-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
инвестисион лойиҳаларни кредитлаш жараёнини баҳолашда стандартлаштирилган ва ностандартлаштирилган экотизими асосида инвестисион кредитларни скоринг қилиш механизми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инвестицион лойиҳаларни молияштиришда кредитлашнинг асосий йўналишлари бўйича олинган илмий таклифлар асосида:
тижорат банкларида узоқ муддатли даврда жалб этилган маблағлар ҳажмини ошириш асосида инвестисион портфелдаги ойлик номутаносибликнинг 18,7 фоизини бартараф этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 12-майдаги “2020-2025-йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПФ-5992-сон Фармонининг 1-иловаси ИИИ-бўлими 1-банди 4-хатбошиси ижросини таъминлашга хизмат қилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2026-йил 2-апрелдаги 03-31/8036-сон ва Пойтахт Банкнинг 2026-йил 3-апрелдаги 07-16/117-сон маълумотномалари). Натижада, муддатли депозитлар ҳажми 2025-йил 31-декабр ҳолатига 34,5 фоизга ошган;
тижорат банкларида кредит ва лизинг операсиялари дисперсия декомпозисияси (ФЕВД) натижалари асосида кредитлаш инерсияси камида 60-70 фоиз атрофида сақланиб қолиши мумкинлигини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 12-майдаги ПФ-5992-сон Фармонининг 1-иловаси ИИИ-бўлими 1-банди 4-хатбошиси ижросини таъминлашга хизмат қилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2026-йил 2-апрелдаги 03-31/8036-сон ва Пойтахт Банкнинг 2026-йил 3-апрелдаги 07-16/117-сон маълумотномалари). Натижада, кредитлаш ҳажми 2025-йил 31-декабр ҳолатига 19 фоизга ошган;
банкнинг инвестисиядан олинган фойда ва дивидендлари қиймати банк инвестисион фаолиятини 17 фоизга ошириши шароитида 2028-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 12-майдаги ПФ-5992-сон Фармонининг 1-иловаси ИИИ-бўлими 1-банди 4-хатбошиси ижросини таъминлашга хизмат қилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2026-йил 2-апрелдаги 03-31/8036-сон ва Пойтахт Банкнинг 2026-йил 3-апрелдаги 07-16/117-сон маълумотномалари). Натижада, инвестисион даромадлар ҳажми 2025-йил 31-декабр ҳолатига 440 фоизга ошган;
инвестисион лойиҳаларни кредитлаш жараёнини баҳолашда стандартлаштирилган ва ностандартлаштирилган экотизими асосида инвестисион кредитларни скоринг қилиш механизмини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 12-майдаги ПФ-5992-сон Фармонининг 1-иловаси ИИИ-бўлими 1-банди 4-хатбошиси ижросини таъминлашга хизмат қилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2026-йил 2-апрелдаги 03-31/8036-сон ва Пойтахт Банкнинг 2026-йил 3-апрелдаги 07-16/117-сон маълумотномалари). Натижада, инвестисион даромадлар ҳажми 2025-йил 31-декабр ҳолатига 440 фоизга ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish