Отахонов Шахзод Умиджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Тижорат банклари молиявий самарадорлигини хизмат кўрсатиш орқали ошириш имкониятлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Iqt3773
Илмий раҳбар: Ҳотамов Комил Раббимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бозоров Алишер Рўзимуродович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университети Тошкент филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банклари молиявий самарадорлигини хизмат кўрсатиш орқали ошириш имкониятларига қаратилган илмий-назарий ва амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларида фойда шаклланишининг барқарорлигини таъминлаш ва даромадлар тебранишига таъсир этувчи рискларни минималлаштириш мақсадида банк хизматлари диверсификация индекси ва рискларни тақсимлаш кўрсаткичи асосида “Банк фойдасини барқарорлаштириш модели”ни ишлаб чиқиш таклиф этилган;
тижорат банкларининг молиявий самарадорлигига таъсир этувчи омилларни дифференциаллашган регрессия модели воситасида банк капиталидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадида фоизсиз даромадларни шакллантирувчи банк хизматларини диверсификация қилиш, уларнинг кўламини кенгайтириш ва хизматлар инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилган инвестицияларни фаоллаштириш механизми таклиф этилган.
тижорат банкларида муқобил молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш, мижозлар базасини кенгайтириш ва банк даромадларини оширишда краудфандинг (cроwдфундинг) хизматларини тижорат банклари амалиётига жорий этиш орқали молиявий самарадорликни оширишнинг 5 босқичли консептуал моделини ишлаб чиқиш таклиф этилган;
тижорат банкларида фоиз ставкаларининг ўзгариши натижасида юзага келадиган рискларнинг банк самарадорлигига салбий таъсирини камайтириш мақсадида депозит портфелини узоқ муддатли ва фоиз ставкаларига нисбатан турлича сезгирликка эга депозит маҳсулотлари ҳисобига диверсификация қилиш ҳамда мижозларга муддат ва фоиз ставкаси шартлари бўйича дифференциаллаштирилган депозит хизматларини таклиф этишга асосланган депозит стратегиясини такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари молиявий самарадорлигини хизмат кўрсатиш орқали ошириш имкониятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларида фойда шаклланишининг барқарорлигини таъминлаш ва даромадлар тебранишига таъсир этувчи рискларни минималлаштириш мақсадида банк хизматлари диверсификация индекси ва рискларни тақсимлаш кўрсаткичи асосида “Банк фойдасини барқарорлаштириш модели”ни ишлаб чиқишга доир таклифи АТБ Туронбанк фаолиятига жорий этилган (АТБ Туронбанкнинг 2026-йил 8-апрелдаги 19/03-112-сон маълумотномаси). Натижада, банкда хизматлар диверсификацияси даражаси ўлчовли тизимлаштириш ва хизматлар портфелини кенгайтириш бўйича стратегик қарорлар қабул қилиш механизми такомиллаштирилиб, хизматлар диверсификация индекси 47 фоиздан 73 фоизга оширилган;
тижорат банкларининг молиявий самарадорлигига таъсир этувчи омилларни дифференциаллашган регрессия модели воситасида банк капиталидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадида фоизсиз даромадларни шакллантирувчи банк хизматларини диверсификация қилиш, уларнинг кўламини кенгайтириш ва хизматлар инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилган инвестицияларни фаоллаштириш механизмига доир таклифи АТБ Туронбанк фаолиятига жорий этилган (АТБ Туронбанкнинг 2026-йил 8-апрелдаги 19/03-112-сон маълумотномаси). Натижада, фоизсиз банк даромадларининг бир фоизга ошиши активлар рентабеллигини 3,33% га, капитал рентабеллигини эса 10,67% га ошириши асосида банкда фоизсиз хизматлар кўлами сезиларли даражада кенгайтирилиб, мижозларга таклиф этилаётган фоизсиз хизматлар турлари 18 тадан 32 тага етказилган, масофавий банкинг хизматларидан фойдаланувчи мижозлар сонини эса 2,3 баробарга ошишига эришилган;
тижорат банкларида муқобил молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш, мижозлар базасини кенгайтириш ва банк даромадларини оширишда краудфандинг (cроwдфундинг) хизматларини тижорат банклари амалиётига жорий этиш орқали молиявий самарадорликни оширишнинг 5 босқичли консептуал моделини ишлаб чиқишга доир таклифи АТБ Туронбанк фаолиятига жорий этилган (АТБ Туронбанкнинг 2026-йил 8-апрелдаги 19/03-112-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу таклиф банкнинг 2025-2028 йилларга мўлжалланган узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда асосий йўналишлардан бири сифатида қабул қилинган;
тижорат банкларида фоиз ставкаларининг ўзгариши натижасида юзага келадиган рискларнинг банк самарадорлигига салбий таъсирини камайтириш мақсадида депозит портфелини узоқ муддатли ва фоиз ставкаларига нисбатан турлича сезгирликка эга депозит маҳсулотлари ҳисобига диверсификация қилиш ҳамда мижозларга муддат ва фоиз ставкаси шартлари бўйича дифференциаллаштирилган депозит хизматларини таклиф этишга асосланган депозит стратегиясини такомиллаштиришга доир таклифи АТБ Туронбанк фаолиятига жорий этилган (АТБ Туронбанкнинг 2026-йил 8-апрелдаги 19/03-112-сон маълумотномаси). Натижада, банкнинг 2025 йилнинг учинчи чорагида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан жами хусусий капитали ҳажмини 56.2 млрд. сўмга, муддатли депозитлари ҳажмини 61 фоизга ошириш орқали соф кредитлар ҳажмини 15 фоизга, ҳамда банк жами фоизли даромадлар ҳажмини 32 фоизга ошишга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish