Расулов Дониёр Дилмурод ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Ўзбекистонда ипотека кредитларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3516
Илмий раҳбар: Мўминова Маъсуда Бахтияровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Бердияров Баҳриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Нурмуҳаммедов Бобур Ботирович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: АЖ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ипотека кредитларини молиялаштириш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уй-жой массивларини қурилишда энергия самарадорлигини қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ва энергия тежовчи ускуналаридан кенг фойдаланилган ҳолда ошириш, яʼни кўп квартирали уй-жойларни босқичма-босқич “яшил энергия” уйларига айлантириш таклифи берилган;
чет элда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг расмий даромадларини кредитга лаёқатлиликни баҳолаш тизимига интеграция қилиш ҳамда улар учун махсус ипотека кредит маҳсулотларини жорий этиш асосида ипотека кредитларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш механизми таклиф этилган;
расмий даромадга эга бўлмаган фуқароларга ипотека кредитини ажратишда қарз олувчиларнинг банк картаси айланмаси, ижара, коммунал ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларини инобатга олган охирги 12 ойлик тўлов қобилиятини аниқлашнинг муқобил усулларига асосланган скоринг қилиш методи таклиф этилган;
расмий даромадга эга бўлмаган фуқароларга ипотека кредити ажратиш тизимини такомиллаштиришда Кредит ахборот (КАТМ) бюроларига тақдим этиладиган маълумотлар базасини кенгайтириш орқали кредит тарихига асосланиб фуқароларга ипотека кредити ажратиш таклифи этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда ипотека кредитларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:    
уй-жой массивларини қурилишда энергия самарадорлигини қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ва энергия тежовчи ускуналаридан кенг фойдаланган ҳолда ошириш, яʼни кўп квартирали уй-жойларни босқичма-босқич “яшил энергия” уйларига айлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2025-йил 21-февралдаги ПФ-26-сон Фармони “йўл харитаси”нинг 4-иловаси, 7-банди ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 13-июндаги 04/39-4-7-13070-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тижорат банкларида “Яшил таʻмир” ипотека кредит маҳсулоти жорий этилиши ҳисобига 2025–2026-йилларда 217,2 млрд сўм ипотека кредитлари ажратилиши натижасида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш улуши 20-25 фоизга ошиши, энергия сарфи 15-20 фоизга, коммунал харажатлар 18-22 фоизга ва электр тармоқларига юклама 10-15 фоизга камайиши, энергия самарадорлиги юқори уй-жойлар улуши эса 25-30 фоизга ортишига эришилган; 
чет элда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг расмий даромадларини кредитга лаёқатлиликни баҳолаш тизимига интеграция қилиш ҳамда улар учун махсус ипотека кредит маҳсулотларини жорий этиш асосида ипотека кредитларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш механизмига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2025-йил 21-февралдаги ПФ-26-сон Фармони “йўл харитаси”нинг 4-иловаси, 10-банди ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 13-июндаги 04/39-4-7-13070-сон маълумотномаси). Натижада, ипотека кредитларидан фойдаланиш қамрови 20-25 фоизга, уй-жой харид қилиш имконияти 18-22 фоизга ва ипотека бозоридаги мижозлар сони 12-15 фоизга ошган, ҳамда кредит аризаларини кўриб чиқиш муддати эса 20-30 фоизга қисқарган;
расмий даромадга эга бўлмаган фуқароларга ипотека кредитини ажратишда қарз олувчиларнинг банк картаси айланмаси, ижара, коммунал ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларини инобатга олган охирги 12 ойлик тўлов қобилиятини аниқлашнинг муқобил усулларига асосланган скоринг қилиш методига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2025-йил 21-февралдаги ПФ-26-сон Фармони “йўл харитаси”нинг 4-иловаси, 11-банди ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 13-июндаги 04/39-4-7-13070-сон маълумотномаси). Натижада, расмий даромадга эга бўлмаган фуқароларнинг тўловга лаёқатлилигини баҳолашда муқобил скоринг механизми жорий этилиши ҳисобига 2025-йилда ажратилган 18,762 трлн сўмлик ипотека кредитларининг 3,386 трлн сўми (18 фоизи) мазкур тоифадаги қарз олувчиларга йўналтирилди. Бу ипотека кредитларидан фойдаланиш имкониятини 15-20 фоизга, скоринг тизими аниқлигини 10-15 фоизга ошириши, кредит аризаларини кўриб чиқиш муддатини 20-30 фоизга қисқартиришга эришилган;
расмий даромадга эга бўлмаган фуқароларга ипотека кредити ажратиш тизимини такомиллаштиришда Кредит (КАТМ) бюроларига тақдим этиладиган маълумотлар базасини кенгайтириш орқали, кредит тарихига асосланиб фуқароларга ипотека кредити ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2025-йил 21-февралдаги ПФ-26-сон Фармони “йўл харитаси”нинг 4-иловаси, 11-банд, 2-кичик банди ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 13-июндаги 04/39-4-7-13070-сон маълумотномаси). Натижада, қарз олувчиларни баҳолаш аниқлиги 15-20 фоизга, кредит портфели сифати 10-15 фоизга ҳамда рискларни бошқариш самарадорлиги 10-15 фоизга ошишига, муаммоли ипотека кредитлари (НПЛ) улуши эса 3-5 фоиз пунктга камайишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish