Ризаев Мирмаҳмуд Хотамжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда бюджет тушумларини оширишда бож-тариф омили (озиқ-овқат импорти мисолида)”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt5764
Илмий раҳбар: Ҳамроев Шерзод Ахтамович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Хусанов Дурбек Нишонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Пардаев Илҳомжон Ғулом ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети. 
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда бюджет тушумларини оширишда бож-тариф омили (озиқ-овқат импорти мисолида) бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра «Бож-тариф омили» - бу ташқи савдо тартибга солишнинг божхона-тариф воситаларининг фискал, тартибга солувчи ва рағбатлантирувчи функсияларини озиқ-овқат маҳсулотлари импорти кесимида чуқур илмий таҳлил қилиш, уларнинг давлат бюджети даромадларини шакллантиришдаги таъсир механизмларини иқтисодий-математик моделлаштириш асосида баҳолаш ҳамда миллий протексионизм, озиқ-овқат хавфсизлиги ва фискал барқарорлик ўртасидаги мувозанатни таъминловчи оптималлаштирилган бож-тариф сиёсатини ишлаб чиқишга қаратилган янги фундаментал илмий-амалий ёндашуви нуқтайи назаридан такомиллаштирилган; 
бюджет тушумларини оширишда озиқ-овқат маҳсулотларининг иқтисодий аҳамияти, ички бозорни таъминлаш даражаси ва маҳаллий ишлаб чиқариш ҳолатидан келиб чиқиб бож ставкаларининг диференсиаллашган модели таклиф этилган; 
бож-тариф имтиёзларининг бериш ва баҳолашнинг натижадорликка асосланган давлат бюджети даромадларига бевосита ва билвосита таъсирини баҳолашнинг илмий-амалий механизми таклиф этилган; 
Ўзбекистонда бюджет тушумларини оширишда озиқ-овқат маҳсулотлари омилларнинг ижобий ўзгариш динамикаси билан боғлиқ жиҳатларини ифодаловчи эконометрик баҳолаш модели асосида 2030-йилга қадар бюджет тушумларининг прогноз ссенарийлари таклиф этилган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда бюджет тушумларини оширишда бож-тариф омилининг озиқ-овқат импортини такомиллаштиришга бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра «Бож-тариф омили» - бу ташқи савдо тартибга солишнинг божхона-тариф воситаларининг фискал, тартибга солувчи ва рағбатлантирувчи функсияларини озиқ-овқат маҳсулотлари импорти кесимида чуқур илмий таҳлил қилиш, уларнинг давлат бюджети даромадларини шакллантиришдаги таъсир механизмларини иқтисодий-математик моделлаштириш асосида баҳолаш ҳамда миллий протексионизм, озиқ-овқат хавфсизлиги ва фискал барқарорлик ўртасидаги мувозанатни таъминловчи оптималлаштирилган бож-тариф сиёсатини ишлаб чиқишга қаратилган янги фундаментал илмий-амалий ёндашуви нуқтайи назаридан такомиллашга оид назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган «Пул ва банклар» номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 7-октябрдаги 387-сонли буйруғига асосан). Натижада, талабаларда Божхона қўмитаси томонидан божхона амалиётини такомиллаштиришда ўзаро таъсир этувчи ва бир-бирини тўлдирувчи икки ёки ундан ортиқ элементларнинг обектив, яхлит ҳамда ягона тавсифга эга бўлган йиғиндиси нуқтайи назаридан такомиллаштирилган «Бож-тариф омили» тушунчасининг иқтисодий мазмуни юзасидан янги назарий билим ва кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
бюджет тушумларини оширишда озиқ-овқат маҳсулотларининг иқтисодий аҳамияти, ички бозорни таъминлаш даражаси ва маҳаллий ишлаб чиқариш ҳолатидан келиб чиқиб бож ставкаларининг диференсиаллашган модели таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026-йил 3-февралдаги №28/3-26-00001 сон маълумотномаси). Натижада, озиқ-овқат импорти бўйича бож-тариф тушумлари 7–9 фоизга ошиб, ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар бўйича бож юкининг камайтирилиши ҳисобига истеъмол нархлари ўсиш суръати 3–4 фоиз бандга секинлашган ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар улуши айрим товар гуруҳларида 5–7 фоизга ошиш имконини берган;
бож-тариф имтиёзларининг бериш ва баҳолашнинг натижадорликка асосланган давлат бюджети даромадларига бевосита ва билвосита таъсирини баҳолашнинг илмий-амалий механизми таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси амалиётига жорий этилган (збекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026-йил 3-февралдаги №28/3-26-00001 сон маълумотномаси). Натижада, фискал самарадорлиги паст бўлган имтиёзлар улуши 12–15 фоизга қисқариб, бож-тариф имтиёзлари сабабли йўқотилаётган бюджет тушумлари 8–10 фоизга камайган ва имтиёзларни қайта кўриб чиқиш ҳисобига қўшимча тушумлар йилига ўртача 0,3–0,5 трлн сўмни ташкил этган;
Ўзбекистонда бюджет тушумларини оширишда озиқ-овқат маҳсулотлари омилларнинг ижобий ўзгариш динамикаси билан боғлиқ жиҳатларини ифодаловчи эконометрик баҳолаш модели асосида 2030-йилга қадар бюджет тушумларининг прогноз ссенарийлари таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026-йил 3-февралдаги №28/3-26-00001 сон маълумотномаси). Натижада, ушбу прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2030-йилгача бўлган ривожланиш стратегиясига киритилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish