Нуриддинов Камолиддин Фахриддин ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Яшил иқтисодиёт шароитида корхоналар бошқарувини такомиллаштириш”, 08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2025.4.PhD/Iqt6173.
Илмий раҳбари: Абдуллаева Матлуба Неъматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, в.б. профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Қориева Ёқутхон Каримовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Юсупова Дилдора Тураджановна.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда яшил иқтисодиёт шароитида саноат корхоналарини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат ишлаб чиқариш жараёнида энергия тежамкорлигига асосланган ҳолда чиқиндиларни камайтириш ва қайта ишлаш кўрсаткичларидан фойдаланишни таъминлайдиган ёпиқ циклга асосланган мотивацион бошқарув услубий ёндашуви таклиф этилди. 
корхоналарининг яшил иқтисодиётга ўтиш жараёнида ресурслардан самарали фойдаланиш, жараёнларни бошқариш ҳамда мониторинг ва кўрсаткичлар блоклари асосида босқичма-босқич баҳолаш имконини берувчи “Яшил бошқарув етуклиги модели” (Греен Манагемент Матуритй Модел) ишлаб чиқилди. 
раҳбарларнинг экологик қарор қабул қилиш, экологик рискларни бошқариш ва яшил инновацияларни жорий этиш салоҳиятини 0–10 баллик мезон асосида баҳолаш имконини берувчи менежерларнинг экологик компетенсия коеффициенти шакллантирилди. 
яшил иқтисодиёт шароитида саноат корхоналарини самарали бошқариш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари авторегрессияланган тақсимланган лаг (Ауторегрессиве Дистрибутед Лаг – АРДЛ) эконометрик модели асосида ишлаб чиқилди. Мазкур ёндашув саноат ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, қайта тикланувчи энергия манбалари улушини кенгайтириш ҳамда карбон энергияга боғлиқликни босқичма-босқич камайтириш бўйича бошқарув қарорларини илмий асослаш имконини беради.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган саноат корхоналарининг яшил иқтисодиётга ўтиш жараёнини бошқаришга оид илмий-амалий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимида амалиётга жорий этилган:
Хусусан, саноат корхоналарида энергия тежамкорлигини ошириш ва чиқиндиларни камайтиришга қаратилган ёпиқ мотивацион бошқарув механизмини жорий этиш натижасида ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ўртача 8 фоизгача ошиши, ишлаб чиқариш жараёнида чиқиндилар ҳажмининг 6 фоизга камайиши ҳамда экологик кўрсаткичлар иқтисодий самарадорлигининг сезиларли даражада яхшиланиши прогноз қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2026-йил 20-январдаги 02-01/22-645-сон маълумотномаси).
Тадқиқотда ишлаб чиқилган “Яшил бошқарув етуклиги модели” (Греен Манагемент Матуритй Модел – ГМММ) асосида саноат корхоналарининг экологик бошқарув даражасини баҳолаш амалиётга татбиқ этилиб, ресурслардан фойдаланиш кўрсаткичларини тизимли мониторинг қилиш ҳамда бошқарув қарорларини далилларга асосланган ҳолда қабул қилиш имконияти яратилди.
Шунингдек, менежерларнинг экологик компетенсия кўрсаткичларини баҳолаш тизимини жорий этиш натижасида бошқарув ходимларининг экологик қарорлар қабул қилиш ва экологик рискларни бошқариш бўйича бошқарув салоҳиятини ошириш имконияти яратилди (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2026-йил 20-январдаги 02-01/22-645-сон маълумотномаси).
АРДЛ эконометрик модели асосида ишлаб чиқилган 2026–2030-йилларга мўлжалланган саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш прогнозлари стратегик режалаштириш жараёнларида қўлланилиб, қайта тикланувчи энергия улуши ошиши шароитида саноат ишлаб чиқариш индексининг 2026-йилдаги 106,9 фоиздан 2030-йилга келиб 109,1 фоизгача ўсиши прогноз қилинган. Ушбу илмий натижаларни амалиётга жорий этиш натижасида саноат корхоналарида мавжуд ресурслар ва ички имкониятлардан самарали фойдаланишга асосланган стратегик режалаштиришни йўлга қўйиш ҳамда бошқарув қарорларини далилларга таянган ҳолда қабул қилиш имконияти беради. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish