Олимжонов Аббосжон Олимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Олий таълим ташкилотларини рақамли технологиялар асосида бошқаришни такомиллаштириш”, 08.00.13-“Менежмент”, 08.00.16-“Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt5567.
Илмий раҳбари: Абдуллаева Матлуба Неъматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, в.б. профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.1.23.04 рақамли бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эшов Мансур Пўлатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Кенжабоев Омон Турғунбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Муҳамад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда олий таълим ташкилотларини рақамли технологиялар асосида бошқаришни такомиллаштириш, инновацион технологияларни таълим тизимига жорий этиш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сунъий интеллект ва катта хажмдаги маълумотлар (Биг Дата) технологияларидан фойдаланишга асосланган ҳолда олий таълим ташкилотларида бошқарув самарадорлигини баҳолашнинг маълумотларга асосланган механизми ҲЕМИС ва бошқа рақамли платформалар маълумотларини интеграциялаш ҳамда таҳлилий қарорлар қабул қилиш имкониятларини кенгайтириш такомиллаштирилган;
Олий та'лим ташкилотларида рақамли инфратузилманинг ривожланганлик даражаси ҳамда таълим жараёнида қўлланилаётган рақамли платформаларнинг сифат кўрсаткичлари ягона тизимда о'рганишда технологик воситаларнинг мавжудлиги ва уларнинг реал таълим жараёнига таъсирини, ўқув дастурларининг рақамли муҳитга мослашувчанлигини назорат қилиш имконини берадиган “Рақамли университет” трансформация индекси такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида инсон омили ва рақамли бошқарув интеграциясини таъминлашга қаратилган СИ (АИ дривен Бридге) модели талаба ва маъмурият ўртасидаги мурожаатларни сунъий интеллект асосида қабул қилиш, таснифлаш, йўналтириш ва мониторинг қилиш механизмларини жорий этиш орқали такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларининг тушумлари, рақамли хизматлардан фойдаланиш даражаси ва рақамли инфратузилмага инвестициялар ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи кўп омилли регрессив эконометрик модел асосида 2030-йилгача бўлган ривожланиш прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган ҳамда стратегик бошқарув қарорларини қабул қилишнинг илмий-услубий асослари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
олий таълим ташкилотларини рақамли технологиялар асосида бошқаришни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
сунъий интеллект алгоритмлари ва катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш (Биг Дата) технологиялари орқали олий таълим ташкилотлари фаолиятини баҳолашга оид ишлаб чиқилган услубий ёндашувдан олий таълим ташкилотларини рақамли бошқарув тизимини такомиллаштириш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнларини оптималлаштиришда фойдаланилган. Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабалар давоматини ҳамда академик натижаларини сунъий интеллект асосида прогнозлаш имконияти яратилиб, бошқарув қарорларини қабул қилиш тезлиги ва аниқлигини оширишга эришилган;
олий таълим ташкилотларининг рақамли инфратузилмаси ва таълим жараёнида қўлланилаётган рақамли платформалар самарадорлигини баҳолашга хизмат қилувчи “Рақамли университет” трансформация индексидан олий таълим муассасаларининг рақамли ривожланиш даражасини мониторинг қилиш ва баҳолаш амалиётида фойдаланилган. Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида рақамли платформаларнинг таълим жараёнига таъсирини баҳолаш, ўқув дастурларини рақамли муҳитга мослаштириш ва бошқаруви такомиллаштирилган;
олий таълим тизимида “инсон омили” ва “рақамли бошқарув” интеграциясини таъминлашга қаратилган талаба ва маъмурият ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни бошқарувчи интеллектуал рақамли кўприк (АИ-дривен Бридге) моделидан талабаларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштиришда фойдаланилган. Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мурожаатларни автоматик таснифлаш ва тегишли бўлинмаларга йўналтириш механизми жорий этилиб, мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари қисқарган, бошқарув жараёнларининг шаффофлиги ва талабаларнинг қониқиш даражаси ошган;
олий таълим ташкилотларида тушумлар ва рақамли хизматлардан фойдаланиш даражасини прогнозлашга қаратилган регрессив эконометрик моделдан бошқарув фаолиятини стратегик режалаштириш амалиётида фойдаланилган. Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2030-йилгача бўлган ривожланиш прогнозлари ишлаб чиқилиб, умумий тушумлар ҳажми ва рақамли хизматлардан фойдаланиш даражасининг ўсиш тенденсияларини аниқлаш ҳамда узоқ муддатли бошқарув қарорларини илмий асослаш имконияти яратилган.