Жумаев Шоҳруҳ Шуҳратжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фарғона вилоятидаги ноисломий диний ташкилотлар фаолиятининг ўзига хослиги”. 07.00.04 – Диншунослик (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tar1059.
Илмий раҳбар: Раҳимджанов Дурбек Абиджанович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, DSc.15/2025.27.12.Isl/Tar.01.01.
Расмий оппонентлар: Муҳаммадсиддиқов Муҳаммадолим Муҳамматрозиқ ўғли сиёсий фанлари доктори (DSc), профессор, Йўлдошхўжаев Ҳайдархон Ҳошимхонович тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Фарғона вилоятидаги ноисломий диний ташкилотлар фаолиятининг ўзига хос жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХИХ асрда Фарғонада православлик таъсирини кучайтириш мақсадида Греция православлари билан ҳамкорлик ривожлантирилиб, вилоятдаги энг йирик Александр Невский черковига Афон тоғидаги православ дунёси учун муқаддас Биби Марямнинг “Халоскор” иконаси жойлаштирилгани аниқланган;
Ўзбекистон Республикаси миллий архив фонди йиғма жилдлари таҳлили асосида Чор Россиясининг пахта, мой, совун, биржа, банк ишларини назорат қилувчи йирик савдо уйларига эга маҳаллий яҳудий жамоа вакиллари иқтисодий нуфузи ошиши натижасида 1876-1917 йилларда Қўқонда жами 7 та синагоганинг ташкил этилишига эришганлиги очиб берилган;
Николай ИИ нинг 1905-йил 30-апрелда қабул қилинган “Диний бағрикенглик тамойилларини таъминлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Туркистонда православликдан бошқа конфессияларга ҳам миссионерлик фаолиятини олиб боришга расман рухсат берилиши протестант жамоалари фаолиятининг фаоллашишига ҳамда баптистлар ва адвентистлар сонининг ортишига сабаб бўлгани аниқланган.
Собиқ иттифоқнинг диний соҳадаги сиёсати сабабли 1937-йилда Фарғона вилоятидаги фаолияти тўхтатилган Кирха (Немис-лютеран черкови) 1952-йили диний вазиятнинг юмшатилиши, православ жамоаларининг эҳтиёжи ҳамда фашизм Германиясига қарши ёндашув натижасида православ черковига айлантирилишига рухсат берилгани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Чор Россиясида Фарғонадаги православларнинг фаолияти кенгайиши ва келажакда унинг минтақадаги таъсирини марказий ўринга олиб чиқишга уриниш натижасида Греция православлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатганлиги, натижада, вилоятдаги энг катта Александр Невский черковига Грециянинг Афон тоғидан православ дунёси учун муқаддас Биби Марям “Халоскор” иконаси жойлаштирилгани илмий далиллар асосида ёритилган. Тадқиқот ишининг “Фарғона вилоятидаги ноисломий диний ташкилотларни ўрганишнинг илмий назарий асослари” ва “Мустақиллик йилларида динлараро мулоқотни таъминлашда ноисломий жамоаларнинг роли” деб номланган бўлимларида келтирилган ишончли илмий-назарий хулосалари, таклиф ва тавсияларидан “Диншунослик”, “Дунё динлари тарихи”, “Ўзбекистондаги ноисломий конфессиялар” сингари фанларнинг ўқув режаларини ишлаб чиқишда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтида диний соҳа ходимлари учун “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга оширишда диний-маърифий соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифалар” мавзусида ташкил этилган малака ошириш курсларининг ўқув дастурларини яратишда, шунингдек, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси буюртмаси асосида тайёрланган “Ислом энциклопедияси” китобининг нашр этилишида фойдаланилган (Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026-йил 16-апрелдаги 02-02/02/1/1376-сон маълумотномаси). Натижада, бу Фарғона вилоятидаги ноисломий диний жамоалар тарихи, фаолияти, диний ташкилотлари ҳақидаги маълумотлар илмий жамоатчиликка етиб боришига хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси миллий архив фонди йиғма жилдлари таҳлили натижасида Чор Россиясининг пахта, мой, совун, биржа, банк ишларини назорат қилувчи йирик савдо уйларига эга маҳаллий яҳудий жамоа вакилларининг иқтисодий ҳаётидаги юксак мавқейи сабаб 1876-1917-йилларда Қўқонда жами 7 та синагоганинг ташкил этилишига эришганлиги тўғрисидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарихий савол” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилганнинг (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканали давлат муассасаининг 2024-йил 13-ноябрдаги 01-44/429-сон маълумотномаси). Натижада, бу Фарғона вилоятидаги яҳудий жамоалар фаолияти ҳақидаги илмий янгиликларнинг жамоатчиликка етиб боришига хизмат қилган;
Николай ИИ нинг 1905-йил 30-апрелда қабул қилинган “Диний бағрикенглик тамойилларини таъминлаш тўғрисида”ги Фармони билан Россия империясидаги мавжуд барча динларга расман рухсат берилиши натижасида, Туркистонда протестант жамоалари фаоллашиб, минтақада баптист ва адвентистларнинг сони ортишига олиб келгани аниқлангани тўғрисидаги илмий хулосалардан Республика маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун чора-тадбирлар дастурининг
ВИ йўналишида белгиланган “Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирлари, аҳоли ўртасида радикализм иллатининг олдини олиш” 27-банди “Мамлакатда турли миллат ва конфессиялар вакилларининг ҳамжиҳатлиги таъминлаш борасидаги таржибасини кенг тарғиб қилиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган. (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 20-апрелдаги 10-279-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва илмий хулосалар Фарғона вилоятидаги ноисломий диний ташкилотлар фаолиятининг ўзига хослигини очиб беришга хизмат қилган;
Собиқ иттифоқнинг диний соҳадаги сиёсати сабабли 1937-йилда Фарғона вилоятидаги фаолияти тўхтатилган Кирха (Немис-лютеран черкови) 1952-йили диний вазиятнинг юмшатилиши, православ жамоаларининг эҳтиёжи ҳамда фашизм Германиясига қарши ёндашув натижасида православ черковига айлантирилишига рухсат берилгани аниқланган тўғрисидаги илмий хулоса ва амалий тавсиялардан Қўмитанинг 16-ноябр – Халқаро бағрикенглик кунига бағишланган ҳафталик доирасида ўтказиладиган конференция, семинар, давра суҳбатлари, шунингдек, маъданий-маърифий соҳалардаги тадбирларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг 2026-йил 21-апрелдаги 37-01-14/745-сон маълумотномаси). Натижада, Фарғона вилоятидаги турли миллат вакиллари орасидаги ўзаро тотувликни таъминлаш ишига ҳисса қўшишга эришилган.