Бекмуродов Навруз Эргашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан ишлаб чиқариш номи): Янги Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматчиларининг имижини ошириш. 23.00.02 – сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ss656.
Илмий раҳбар: Юлдашев Анвар Эргашевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Оʻзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.04/2025.27.12.Ss.01.01 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор, Қолқанов Нуриддин Ташпулатович, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматчилари имижини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: давлат фуқаролик хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг лавозимларни баҳолаш, грейд ва балл тизимига асосланган ҳамда малака, тажриба ва фаолият самарадорлигига қараб ўсиб боришини назарда тутувчи замонавий механизмининг давлат хизматчилари имижига таъсири илмий асосланган;
давлат фуқаролик хизмати брендини ва давлат фуқаролик хизматчисининг ижобий имижини шакллантириш, нуфузини ошириш, халқнинг давлат фуқаролик хизматига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ижобий фикрини шакллантириш ҳамда мазкур йўналишда жамоатчилик билан ҳамкорлик қилишга қаратилган манзилли чора-тадбирларни ишлаб чиқишга доир илмий ёндашув ишлаб чиқилган;
давлат фуқаролик хизмати ташкилотларининг иш берувчи сифатидаги имижига таъсир кўрсатаётган салбий омилларни аниқлашга қаратилган комплекс ўрганишлар ўтказиш, шу жумладан, сўровномалар ташкил этиш зарурати асосланган;
давлат фуқаролик хизматчилари имижини баҳолаш ва меҳнат самарадорлигини оширишнинг анъанавий усулларидан фарқли равишда ходимларнинг ҳиссий ҳолати, кайфияти ва ишга муносабатини сунъий интеллект технологиялари (Affective Computing (Emotion AI), Emotion Recognition, Sentiment Analysis, Electronic Performance Monitoring)ни қўллаган ҳолда мунтазам баҳолаб бориш орқали уларнинг ишчанлиги ва кундалик фаолияти натижадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни белгилаш амалиётини жорий этиш мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Янги Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматчиларининг имижини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-назарий хулоса ва таклифлар асосида:
давлат фуқаролик хизматчиларининг иш ҳақини лавозимларни баҳолаш асосида грейдлар, балларга асосан таснифлаш ҳамда малакаси, тажрибаси, фаолияти самарадорлигига кўра ошиб боришини назарда тутувчи меҳнатга ҳақ тўлашнинг замонавий тизимини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-июндаги ПФ-95-сон “Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматини 2030-йилгача ривожлантириш стратегиясининг 3-боби, 3.7-параграфи биринчи бандига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг 2026-йил 26-майдаги 02-04/2-1137-сонли далолатномаси). Натижада, давлат фуқаролик хизматида меҳнатга ҳақ тўлашнинг адолатли ва шаффоф тизимини шакллантириш, юқори малакали кадрларни давлат хизматига жалб қилиш ва уларни ушлаб қолиш орқали соҳанинг рақобатбардошлиги ҳамда жозибадорлигини оширишнинг ҳуқуқий ва ташкилий асослари мустаҳкамланган;
давлат фуқаролик хизмати брендини, давлат фуқаролик хизматчисининг ижобий имижини шакллантириш, нуфузини ошириш бўйича тизимли ишлар олиб бориш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-июндаги ПФ-95-сон “Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматини 2030-йилгача ривожлантириш стратегиясининг 3-боби, 3.7-параграфи учинчи бандига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг 2026-йил 26-майдаги 02-04/2-1137-сонли далолатномаси). Натижада, давлат хизматининг ижтимоий жозибадорлигини ошириш, жамоатчилик орасида давлат хизматчисига бўлган ишонч ва фахр ҳиссини мустаҳкамлаш ҳамда юқори иқтидорли кадрларни давлат секторига тизимли жалб этиш бўйича институционал ҳамда коммуникацион асослар шакллантирилган;
халқнинг давлат фуқаролик хизматига бўлган ишончини ошириш, ижобий фикрни шакллантириш ҳамда ушбу йўналишда жамоатчилик билан ҳамкорлик қилиш бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-июндаги ПФ-95-сон “Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони 3-иловасига мувофиқ тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматини 2030-йилгача ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2025–2026-йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурининг VII бўлими 30-вазифаси ташкилий чора-тадбирларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг 2026-йил 26-майдаги 02-04/2-1137-сонли далолатномаси). Натижада, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги очиқ мулоқотни мустаҳкамлаш, давлат хизматчилари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда жамоатчиликда давлат хизматига нисбатан ижобий фикр ва юқори ишонч муҳитини шакллантиришнинг манзилли механизмлари амалиётга жорий этилган;
давлат фуқаролик хизмати ташкилотларининг иш берувчи сифатидаги имижига таъсир кўрсатаётган салбий омилларни аниқлашга қаратилган ўрганишлар ўтказиш, шу жумладан, сўровномалар ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-июндаги ПФ-95-сон “Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони 3-иловасига мувофиқ тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматини 2030-йилгача ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2025–2026-йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурининг VII бўлими 30-вазифаси ташкилий чора-тадбирларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг 2026-йил 26-майдаги 02-04/2-1137-сонли далолатномаси). Натижада, давлат органларининг иш берувчи сифатидаги жозибадорлигини пасайтирувчи тизимли муаммоларни ўз вақтида аниқлаш, кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш ҳамда ходимларнинг меҳнат шароитлари ва ташкилий муҳитдан қониқиш даражасини оширишга қаратилган мониторинг механизми йўлга қўйилган;
ходимларнинг ҳиссий ҳолати ва кайфиятини сунъий интеллект технологияларини қўллаган ҳолда мунтазам баҳолаб бориш орқали уларнинг ишчанлиги ва кундалик фаолияти натижадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни белгилаш амалиётини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-июндаги ПФ-95-сон “Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони 3-иловасига мувофиқ тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматини 2030-йилгача ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2025–2026-йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурининг VII бўлими 30-вазифаси ташкилий чора-тадбирларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг 2026-йил 26-майдаги 02-04/2-1137-сонли далолатномаси). Натижада, давлат хизматчилари орасида психологик зўриқиш ва касбий толиқиш ҳолатларини олдиндан аниқлаш, ходимларнинг меҳнат унумдорлигини ошириш ҳамда улар учун қулай ва замонавий ташкилий-психологик муҳитни яратишнинг инновацион рақамли механизми йўлга қўйилган;
давлат фуқаролик хизматида хотин-қизлар улушини 40 фоизга етказиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 16-февралдаги ПФ–21-сон “Мамлакат тараққиётининг 2030-йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган Стратегиянинг I бўлими 25-мақсади 91-асосий/устувор самарадорлик кўрсаткичига киритилган (“Тараққиёт стратегияси” марказининг 2026-йил 1-июндаги 343-сонли далолатномаси). Натижада, давлат бошқаруви ва фуқаролик хизматида гендер тенглигини таъминлаш, қарорлар қабул қилиш ва раҳбарлик лавозимларида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ҳамда вакиллик улушини изчил оширишнинг институционал мақсадли кўрсаткичлари белгилаб берилган;
давлат фуқаролик хизмати органларини стратегик режалаштириш тизими билан қамраб олиш даражасини 100 фоизга етказиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 16-февралдаги ПФ–21-сон “Мамлакат тараққиётининг 2030-йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган Стратегиянинг IV бўлими 77-мақсади 350-асосий/устувор самарадорлик кўрсаткичига киритилган (“Тараққиёт стратегияси” марказининг 2026-йил 1-июндаги 343-сонли далолатномаси). Натижада, давлат фуқаролик хизмати органлари фаолиятини натижадорлик ва узоқ муддатли мақсадларга йўналтириш, тизимли мониторинг ҳамда стратегик бошқарув механизмларини тўлиқ жорий этиш орқали давлат аппаратининг институционал самарадорлигини оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари мустаҳкамланган.