Хожибекова Зилола Шавкат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан ишлаб чиқариш номи): “Тижорат банклари активлари самарадорлигини ошириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5461.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.44.01-рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: и.ф.д., проф. З.А. Умаров.
Расмий оппонентлар: и.ф.н., доц. Файзуллаев Ёдгор, и.ф.д., проф. Бердияров Бахриддин Товашарович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банклари активлари самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банк активлари самарадорлигини оширишда кредит рискини бошқариш бўйича стресс-сценарийнинг омили сифатида кредит портфелининг ўсиши 2 фоиз бўлганда “барқарор сценарий”, 3 фоиз бўлганда “стрессли сценарий” ва 4 фоиз бўлганда “инқирозли сценарий” деб таснифлаш таклиф этилган;
банк активлари сифатини оширишда кредит таъминоти сифатида котировка қилинадиган акциялар тақдим этилганда кредит муддати 18 ойгача бўлганда акциянинг биржа бозоридаги нархининг 80 фоизигача, 18 ойдан 60 ойгача бўлганда 70 фоиз ва 60 ойдан ошганда 60 фоиз этиб белгилаш таклиф этилган;
банкларда кредит ва унга тўланадиган фоизлар тўловини сурункали равишда муддатини ўтказиш ҳолатларига ёʻл қўяётган, бизнес режа кўрсаткичларини 60 фоиздан кам бажараётган ҳамда кредит шартларини муддатида бажармаган юридик шахслар бўйича ҳар чоракда бир марта жойига чиққан ҳолда мониторинг ўтказиш таклиф этилган;
банк инвестициялари самарадорлигини таъминлашда қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларнинг максимал даражаси 45 фоиздан юқори бўлганда “юқори риск”, 45-40,5 фоиз бўлганда “ўртача риск”, 40,5 фоиздан кам бўлганда “паст риск” этиб белгилаш ва чегара қийматини минимал 45 фоиз бўлишини таъминлаш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларининг активларини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
банк активлари самарадорлигини оширишда кредит рискини бошқариш бўйича стресс-сценарийнинг омили сифатида кредит портфелининг ўсиши 2 фоиз бўлганда “барқарор сценарий”, 3 фоиз бўлганда “стрессли сценарий” ва 4 фоиз бўлганда “инқирозли сценарий” деб таснифлаш таклифи “Бизнесни ривожлантириш банки” акциядорлик тижорат банкининг 2024-йил 25-мартдаги 63-сонли “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ тизимида стресс-тест ўтказиш сиёсати”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ 2026 йил 6-январдаги 36-09/50-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида, банкнинг сценарийлар бўйича стресс-тест ўтказиладиган рисклар рўйхати ҳамда асосий риск омиллари ва тахминларининг рўйхати аниқлаштирилган. Шунингдек, 2025-йилнинг 9 ойи якунларига кўра, банк ўтган йилги зарардан сўнг, 387 млрд сўм соф фойдага чиқишга эришган ва муаммоли кредитлар улуши деярли икки баробарга қисқартирилиб, 6 фоиздан паст даражага тушган;
банк активлари сифатини оширишда кредит таъминоти сифатида котировка қилинадиган акциялар тақдим этилганда кредит муддати 18 ойгача бўлганда акциянинг биржа бозоридаги нархининг 80 фоизигача, 18 ойдан 60 ойгача бўлганда 70 фоиз ва 60 ойдан ошганда 60 фоиз этиб белгилаш белгилаш таклифи “Бизнесни ривожлантириш банки” акциядорлик тижорат банкининг “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ тизимида кредит таъминоти билан ишлаш тартиби”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ 2026 йил 6-январдаги 36-09/50-сонли маълумотномаси). Натижада, банкнинг 2024-йилдаги фаолияти якунлари бўйича даромад келтирувчи активларнинг жами активлардаги улуши 83,4 фоизни ташкил қилган ва бунда инвестициялар ҳажми 493,3 млрд сўмга етган;
банкларда кредит ва унга тўланадиган фоизлар тўловини сурункали равишда муддатини ўтказиш ҳолатларига ёʻл қўяётган, бизнес режа кўрсаткичларини 60 фоиздан кам бажараётган ҳамда кредит шартларини муддатида бажармаган юридик шахслар бўйича ҳар чоракда бир марта жойига чиққан ҳолда мониторинг ўтказиш таклифи “Бизнесни ривожлантириш банки” акциядорлик тижорат банки Кузатув кенгашининг 2023-йил 19-декабрдаги 73-сонли қарори билан тасдиқланган “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ тизимида кредит ва унга тенглаштирилган операциялар бўйича мониторинг ўтказиш тартиби”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ 2026 йил 6-январдаги 36-09/50-сонли маълумотномаси). Натижада, 2024-йилда банкнинг активлари 32 133,4 млрд сўмни ташкил этган ва йил бошига нисбатан 18,7% га ўсган ҳамда кредит ва лизинг операциялари бўйича фоизли даромадлар 10,1 фоизга ошиб, 2974,3 млрд сўмни ташкил этган;
банк инвестициялари самарадорлигини таъминлашда қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларнинг максимал даражаси 45 фоиздан юқори бўлганда “юқори риск”,
45-40,5 фоиз бўлганда “ўртача риск”, 40,5 фоиздан кам бўлганда “паст риск” этиб белгилаш ва чегара қийматини минимал 45 фоиз бўлишини таъминлаш таклифи “Бизнесни ривожлантириш банки” акциядорлик тижорат банки Кузатув кенгашининг 2024-йил 27-мартдаги 7-сонли қарори билан тасдиқланган “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг Риск аппетити ва риск профили сиёсати”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ 2026 йил 6-январдаги 36-09/50-сонли маълумотномаси). Натижада, 2024-йилда қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар 26,9 фоизга ошган ва жами 1823,57 млрд сўмни ташкил этган.