Шомирзаев Нодир Тоировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон мустақиллиги йилларида радикал шахслар диний-ижтимоий реабилитациясининг хусусиятлари”. 07.00.04 – Диншунослик (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tar1062.
Илмий раҳбар: Махсудов Давронбек Рустамович, тарих фанлари доктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, DSc.15/2025.27.12.Isl/Tar.01.01.
Расмий оппонентлар: Бекмирзаев Илҳом Исроилжонович тарих фанлари доктори, профессор, Шермухамедов Комилжон Абдувалиевич тарих фанлаи бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.  
Етакчи ташкилот: Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Радикал шахсларни диний-ижтимоий реабилитация қилишнинг хусусиятларини ўрганишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
хорижий мамлакатларда радикал шахсларни реабилитация қилиш асосан ихтисослаштирилган марказлар фаолияти орқали амалга оширилса, Ўзбекистонда эса жамоавийлик менталитетидан келиб чиқиб мазкур жараён маҳалла, оила ва давлат ташкилотларининг ҳамкорлигига таянган институционал реабилитация моделига асослангани аниқланган;
шахсларнинг ижтимоийлашганлиги бевосита қадриятларга боғлиқлигидан келиб чиқиб, диний реабилитация дастурларининг самарадорлигини баҳолашда миллий урф-одат ва анъаналарга нисбатан аксиологик муносабатини аниқлаш индикатор сифатида хизмат қилиши асосланган;
реабилитация жараёни шахсларга турлича таъсир этиш омилидан келиб чиқиб, радикал тоифаларни классификациялаш механизмига асосланган ҳолда “тўлиқ қайтган”, “қайтиш эҳтимоли мавжуд”, “иккиланаётган” ва “қайтмаган” каби категорияларга ажратилган баҳолаш типологияси реабилитация дастурлари натижадорлигини аниқлашнинг диагностик мезони экани асосланган;
ресоциализация қилинган амалиётчи мутахассислар потенсиалини реабилитация жараёнига интеграция қилиш “Ўзбек миллий модели”даги ижтимоийлаштириш дастурларининг самарадорлигини оширишда устувор детерминант бўлиб хизмат қилаётгани далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Хорижий мамлакатларда радикал шахсларни жамиятга интеграция қилиш ва контингентни жамлаш жараёнлари махсус реабилитация марказларида амалга оширилса, Ўзбекистонда ушбу масалада соҳа ходимлари кўмаги билан бир қаторда маҳалла фуқаролар йиғинлари ва оила институти имкониятларидан фойдаланиш устувор йўналиш сифатида шакллангани аниқланишига доир илмий хулосалардан ҳудудлардаги “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида ўтказилаётган тарғибот тадбирларининг самарадорлигини оширишга ва ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган шахслар билан ишлаш бўйича методологик қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2026-йил 17-мартдаги 04-06/1-2246-сон маълумотномаси). Натижада ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган шахслар билан якка ва умумий тартибда ишлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
Диний реабилитация дастурларини ўзлаштириш самарадорлигини оширишда шахсларнинг соғлом эътиқод  моҳиятини тўғри тушуниши ҳамда миллий урф-одат ва анъаналарга бўлган муносабатни аниқлаш орқали якуний хулоса чиқариш мумкинлиги очиб беришга доир хулосалар олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида ўқитилаётган “Давлат ва дин”, “Дин ниқобидаги таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш асослари”, “Экстремизм профилактикаси ва дерадикализация масалалари” фанлари, малака ошириш марказларида дарслик ва ўқув қўлланмалар тайёрлаш, ёшларнинг радикаллашув хавфини олдини олиш, тизим муаммоларини чуқур тадқиқ қилиш бўйича ишлаб чиқилган маънавият ва маърифат соҳасини самарали ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2026-йил 12-мартдаги 02/102-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар орасида радикаллашувни олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
Радикал шахсларни “тўлиқ қайтган”, “қайтиш эҳтимоли мавжуд”, “иккиланаётган” ва “қайтмаган” категорияларига ажратиб баҳолаш тизимини йўлга қўйиш орқали диний реабилитация дастурларининг натижадорлигини аниқлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши тўғрисидаги илмий хулосалар Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ВИ йўналишида белгиланган “Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирлари, аҳоли ўртасида радикализм иллатини олдини олиш” 26-банди “Жамиятда радикаллашув кучайишини олдини олиш, ёшлар онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга қаратилган турли хил ҳаракатларга қарши курашиш борасидаги устувор вазифаларни белгилаш ва амалга ошириш”мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 12-январдаги 07/192-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклиф, тавсиялар ва илмий хулосалар, Ўзбекистон мустақиллиги йилларида радикал шахслар диний реабилитацияси хусусиятларини очиб беришга хизмат қилган;
Радикаллик аломатлари мавжуд шахслар билан махсус реабилитация дастурий тизими орқали онлайн суҳбатларни йўлга қўйиш ва соҳа мутахассисларининг виртуал кўмагидан тизимли фойдаланиш диний реабилитация жараёнида вақтни тежаш, асосий иш фаолиятидан ажратмаган ҳолда узлюксиз ва тизимли олиб бориш имкониятини яратиши тўғрисидаги илмий хулосалардан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти терроризмга қарши курашиш хизматининг 2026-йил 24-апрелдаги 16/Т4-1492-сонли маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклиф, тавсиялар ва илмий хулосалар, “Меҳр” инсонпарварлик операцияси доирасида Ўзбекистонга қайтарилган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни реабилитация қилиш ҳамда соғломлаштириш жараёнларини ташкил этиш учун мўлжалланган методологик қўлланма ишлаб чиқишда хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish