Sayt test rejimida ishlamoqda

Шомиров Азизбек Абдурашидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Акциядорлик жамиятлар молиявий ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш йўллари”, 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Iqt586.
Илмий раҳбар: Омонов Акром Абдиназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тoшкeнт мoлия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамидулин Михаил Борисович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: акциядорлик жамиятлар молиявий ресурсларини бошқариш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акциядорлик жамиятлари молиявий ресурсларини бошқариш самарадорлигини оширишда дивиденд сиёсатининг амал қилиш муддати мувофиқлаштирилган;
акциядорлик жамиятларида ҳисобот даври бўйича тўланиши лозим бўлган дивидендларни барча акциядорларга тўлиқ ва ўз муддатида тўлаш амалиётини такомиллаштириш мақсадида акциядорларга дивидендларни Ўзбекистон Республикаси Марказий депозитарийси орқали тўлаб бериш механизми таклиф этилган;
акциядорлик жамиятларининг молиявий ресурслари таркибини доимий равишда оптималлаштириб боришда уларнинг валюта маблағлари ва инвестиция портфелини диверсификациялаш зарурлиги асосланган;
акциядорлик жамиятларининг молиявий ресурсларини инновацион маҳсулотларни венчурли молиялаштиришга йўналтириш таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Акциядорлик жамиятлар молиявий ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш йўллари  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ресурсларини самарали бошқаришни таъминлаш мақсадида акциядорлик жамиятлар дивиденд сиёсатининг амал қилиш муддатини аниқлаштириш бўйича таклифи “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти томонидан “Дивиденд сиёсати тўғрисида низом”да ўз аксини топган (“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг 2019 йил 17 январдаги 02-23/350-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши натижасида “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти тизим корхоналари дивиденд сиёсатини Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича "Ҳаракатлар стратегияси" амал қилиш муддатига мослаштириш имконияти яратилган;
акциядорлик жамиятларда ҳисобот даври бўйича акциядорларга тўланиши лозим бўлган дивидендларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлаш амалиётини такомиллаштириш мақсадида дивидендларни Ўзбекистон Республикаси Марказий депозитарийси орқали тўлаб бериш тўғрисидаги таклифи “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти тизими корхоналари томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг 2019 йил 17 январдаги 02-23/350-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида биринчидан, дивидендлар суммаси вақтида олинмаганда бошқа мақсадларга ишлатишнинг олди олинган, иккинчидан, депозитарийда барча акциядорларни қайд қилиш рўйхатининг юритилиши уларга тўланиши лозим бўлган дивидендларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлаш имконияти пайдо бўлган;
акциядорлик жамиятларининг молиявий ресурслари таркибини доимий равишда оптималлаштириб бориш мақсадида уларнинг валюта захиралари ва инвестиция портфелини диверсификациялаш тўғрисидаги таклифи “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти томонидан валюта захиралари ва инвестиция портфели таркибини оптималлаштиришга жорий қилинган (“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг 2019 йил 17 январдаги 02-23/350-сон маълумотномаси). Натижада акциядорлик жамиятининг 2018 йил ҳисобот даврининг соф фойдаси 132,6 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 баробарга, шунингдек тижорат кредитларидан бўлган қарздорлиги йил бошига (2019 й.) 130,2 млрд. сўмга ёки 60,3 фоизга қисқартирилган ҳамда жамият таркибидаги корхоналар 2018 йил давомида бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарздорлиги бўйича 1,3 трлн. сўм тўловларни амалга оширган ва ушбу акциядорлик жамиятининг 528,9 млрд. сўм  миқдоридаги маблағларини лизинг компаниялари, тижорат банклари, суғурта компаниялари, транспорт корхоналари, хорижий капитал иштирокидаги корхоналар ва бошқа компанияларнинг қимматли қоғозларига йўналтириш имконини яратган;
акциядорлик жамиятларининг молиявий ресурсларини инновацион маҳсулотларни венчурли молиялаштиришга йўналтириш тўғрисидаги таклифи “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти томонидан жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг 2019 йил 17 январдаги 02-23/350-сон маълумотномаси). Натижада “Ўзпахтасаноат” АЖ томонидан амалга оширилаётган 20,3 млн. АҚШ доллари миқдоридаги йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish