Рахманов Бекзод Ибрагимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Инвестиция сиёсатини амалга ошириш механизмини такомиллаштириш, 08.00.01 – “Иқтисодиёт назарияси”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5313.
Илмий раҳбар: Захидова Ширин Ширзатовна иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.1.01.10.
Расмий оппонентлар: Расулова Дилфуза Валиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Обломуродов Нарзулло Наимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон иқтисодиётида инвестиция сиёсатини амалга оширишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республикада давлатнинг инвестицион сиёсатини ўрта ва йирик тадбиркорлик субектлари томонидан инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўладиган маблағлар учун олинадиган кредитларга уларнинг товар айланмасидан келиб чиққан ҳолда давлат томонидан кафиллик бериш тизимини жорий қилиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
инвестициялардан кутилаётган рискларни камайтириш механизмини республикада стратегик аҳамиятга эга бўлган соҳаларда амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш жараёнида таваккалчилик даражасини тадбиркор, давлат ва банк ўртасида тенг тақсимланиш тизимини жорий қилиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
давлатнинг инвестицион жозибадорлиги ва “Очиқлик индекси”ни оширишга экспорт хизматлари ҳажми йил давомида 10 миллион АҚШ долларидан ошган рақамли технологиялар соҳасида фаолият юритаётган иқтисодиёт субектларига имтиёзли солиқ ва бож ставкаларини қўллаш орқали эришишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
республикада инвестиция сиёсати самарадорлигини баҳолаш усулини йирик инвестицион лойиҳаларда иштирок этаётган тадбиркорлик субектлари салоҳиятини аниқлаш мезонларига уларнинг ҳақиқатда тўлов қобилиятига эга эканлигини ифодаловчи ТҚИ≥1, ТҚИ≤1, ТҚИ=1 индексларни киритиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
республикада давлатнинг инвестицион сиёсатини ўрта ва йирик тадбиркорлик субектларининг инвестицион лойиҳаларини амалга ошириш учун зарур бўладиган маблағлар учун олинадиган кредитларига уларнинг товар айланмасидан келиб чиққан ҳолда давлат томонидан кафиллик бериш тизимини жорий қилиш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 26-сентябрдаги ПФ-176-сонли “Тадбиркорлик субектларини янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2025-йил 18-ноябрдаги 04/2-11-48 сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатга жалб қилинадиган ички ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми ошиши ва таркибининг такомиллашишига эришилади;
инвестициялардан кутилаётган рискларни камайтириш механизмини республикада стратегик аҳамиятга эга бўлган соҳаларда амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш жараёнида таваккалчилик даражасини тадбиркор, давлат ва банк ўртасида тенг тақсимланиш тизимини жорий қилиш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 26-сентябрдаги ПФ-176-сонли “Тадбиркорлик субектларини янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2025-йил 18-ноябрдаги 04/2-11-48 сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида стратегик лойиҳаларни молиялаштиришда иштирокчиларнинг молиявий йўқотиш хавфи пасайиб, хусусий сектор ва банкларнинг йирик инвестиция лойиҳаларида иштирок этиш фаоллиги ошади;
давлатнинг инвестицион жозибадорлиги ва “Очиқлик индекси”ни оширишга экспорт хизматлари ҳажми йил давомида 10 миллион АҚШ долларидан ошган рақамли технологиялар соҳасида фаолият юритаётган иқтисодиёт субектларига имтиёзли солиқ ва бож ставкаларини қўллаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 26-сентябрдаги ПФ-176-сонли “Тадбиркорлик субектларини янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2025-йил 18-ноябрдаги 04/2-11-48 сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида юқори қўшилган қийматли экспортга йўналтирилган тармоқларда инвестиция муҳитининг жозибадорлиги ортиб, ИТ ва технологик соҳалардаги янги инвестицион лойиҳалар оқими кучайишига эришилади;
республикада инвестиция сиёсати самарадорлигини баҳолаш усулини йирик инвестицион лойиҳаларда иштирок этаётган тадбиркорлик субектлари салоҳиятини аниқлаш мезонларига уларнинг ҳақиқатда тўлов қобилиятига эга эканлигини ифодаловчи ТҚИ≥1, ТҚИ≤1, ТҚИ=1 индексларни киритиш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикасида 2019-йил “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги 537-сонли қонуннинг 23-моддасини 3-қисмини таҳрирлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2025-йил 18-ноябрдаги 04/2-11-48 сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида йирик инвестицион лойиҳаларда тўлов қобилияти паст субектларнинг иштироки олди олиниб, давлат бюджети маблағларининг самарадорлигини оширишга эришилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish