Ғайбуллаева Зилола Рахматулло қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи):
Банкларнинг қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган эмиссион операцияларини ривожлантириш йўллари, 08.00.07 - “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Iqt4709.
Илмий раҳбар: Бобакулов Тулкин Ибодуллаевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.I.01.10.
Расмий оппонентлар: Бердияров Баҳриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ханалиев Ботир Бахтиёрович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган эмиссион операцияларини ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари акцияларининг инвестицион жозибадорлигини ошириш орқали банк капиталлашувини мустаҳкамлашда регулятив капитал рентабеллигини РОЕ=15% даражасида таъминлаш, устав капитали ва қўшимча капитал ўртасидаги нисбатни оптималлаштириш ҳамда дивиденд сиёсатида Д/Э=cонст ёндашувидан фойдаланиш таклиф этилган;
банкларда фоизли харажатларнинг фоизли даромадларга нисбатан даражасини пасайтиришда банкларнинг эмиссия портфелини диверсификация қилиш, РЕПО битимлари самарадорлигини операциявий-қиймат усулида баҳолаш ҳамда фоизли даромадлар ва фоизли харажатлар ўсиш суръатлари мутаносиблигини таъминлаш таклиф этилган;
тижорат банкларининг қимматли қоғозлар воситасидаги эмиссион ва инвестицион операциялари ўртасидаги миқдорий мутаносибликни таъминлаш мақсадида қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларнинг брутто активлардаги улушини 1,9 фоизли пунктга ошириш орқали банк қимматли қоғозларини сотишдан олинган маблағларнинг мажбуриятлардаги улушини 0,3 фоизли пунктга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
тижорат банкларининг капиталлашув даражаси ва узоқ муддатли ресурс базасини мустаҳкамлашда субординациялашган қарз мажбуриятларини муомалага чиқариш, улар бўйича инвесторларнинг фоизли даромадларини солиқдан озод қилиш ҳамда жалб қилинган маблағларни узоқ муддатли инвестиция лойиҳаларига йўналтириш таклиф этилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Банкларнинг қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган эмиссион операцияларини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банклари акцияларининг инвестицион жозибадорлигини ошириш орқали банк капиталлашувини мустаҳкамлашда регулятив капитал рентабеллигини РОЕ=15% даражасида таъминлаш, устав капитали ва қўшимча капитал ўртасидаги нисбатни оптималлаштириш ҳамда дивиденд сиёсатида Д/Э=cонст ёндашувидан фойдаланиш таклифи АТ “Туронбанк” амалиётига жорий этилган. (АТ “Туронбанк”нинг 2025-йил 20-октябрдаги №31/04-681-сонли маълумотномаси). Ушбу янгиликни жорий қилиниши натижасида акцияларнинг инвестицион жозибадорлигини таъминлаш йўли билан устав капитали ҳисобидан банкнинг капиталлашиш даражасини ошириш таклифининг амалиётга татбиқи натижасида Туронбанкда регулятив капиталнинг миқдори 2024-йилда 2023-йилга нисбатан 1,1 фоизли пунктга ошган;
банкларда фоизли харажатларнинг фоизли даромадларга нисбатан даражасини пасайтиришда банкларнинг эмиссия портфелини диверсификация қилиш, РЕПО битимлари самарадорлигини операциявий-қиймат усулида баҳолаш ҳамда фоизли даромадлар ва фоизли харажатлар ўсиш суръатлари мутаносиблигини таъминлаш таклифи АТ “Туронбанк” амалиётига жорий этилган. (АТ “Туронбанк”нинг 2025-йил 20-октябрдаги №31/04-681-сонли маълумотномаси). Натижада банкнинг эмиссион портфели таркибини оптималлаштириш йўли билан РЕПО битимлари бўйича фоизли харажатларнинг фоизли даромадларга нисбатан даражасини пасайтириш таклифининг амалиётга татбиқи натижасида Туронбанкда фоизли РЕПО битимлари бўйича фоизли харажатларнинг фоизли даромадларга нисбатан даражаси 2024-йилда 2023-йилга нисбатини 1,2 фоизли пунктга пасайган;
тижорат банкларининг қимматли қоғозлар воситасидаги эмиссион ва инвестицион операциялари ўртасидаги миқдорий мутаносибликни таъминлаш мақсадида қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларнинг брутто активлардаги улушини 1,9 фоизли пунктга ошириш орқали банк қимматли қоғозларини сотишдан олинган маблағларнинг мажбуриятлардаги улушини 0,3 фоизли пунктга ошириш таклифи АТ “Туронбанк” амалиётига жорий этилган. (АТ “Туронбанк”нинг 2025-йил 20-октябрдаги №31/04-681-сонли маълумотномаси). Илмий янгиликни жорий қилиниша натижада банк қимматли қоғозларининг эмиссияси билан қимматли қоғозларга инвестициялар ўртасидаги миқдорий мутаносибликни таъминлаш таклифининг амалиётга татбиқи натижасида Туронбанк активлари ҳажмида қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларнинг салмоғи 2024-йилда 2023-йилга нисбатан 1,9 фоизли пунктга ошгани ҳолда, банк акцияларини сотишдан олинган пул маблағларининг пассивлар ҳажмидаги салмоғи 0,3 фоизли пунктга ошган;
тижорат банкларининг капиталлашув даражаси ва узоқ муддатли ресурс базасини мустаҳкамлашда субординациялашган қарз мажбуриятларини муомалага чиқариш, улар бўйича инвесторларнинг фоизли даромадларини солиқдан озод қилиш ҳамда жалб қилинган маблағларни узоқ муддатли инвестиция лойиҳаларига йўналтириш таклифи АТ “Туронбанк” амалиётига жорий этилган. (АТ “Туронбанк”нинг 2025-йил 20-октябрдаги №31/04-681-сонли маълумотномаси). Натижада АТ “Туронбанк”нинг акциялари ва унга тенглаштирилган воситаларни бошқаришни такомиллаштириш йўли билан тижорат банкларининг капиталлашиш даражасини ошириш таклифининг амалиётга татбиқи натижасида Туронбанк регулятив капиталининг ҳажмида устав капиталининг улуши 0,9 фоизли пунктга ошган.