Ибодова Маҳфуза Намозовнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Академик лицейларда биология фанини ўқитишнинг интегратив технологияларини такомиллаштириш”, 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Ped630.
Илмий маслаҳатчи: Толипова Жамила Олимжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.K/B.38.02 рақамли илмий Кенгаш асосидаги бир марталик Илмий Кенгаш
Расмий оппонентлар: Турдибаев Дилшод Хамидович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Дадаев Саиджон, биология фанлари доктори, профессори.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: академик лицейларда биология фанини ўқитишнинг интегратив технологияларини такомиллаштиришдан асосида илмий - методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
академик лицейларда биология фанини интегратив ёндашув асосида ўқитишнинг дидактик имкониятлари биологик таълим мазмунини фанлараро интеграциясини таъминлаш, ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини муаммога йўналтирилган тарзда ташкил этиш, назарий билим ва амалий кўникмаларнинг функционал уйғунлиги орқали илмий-табиий фикрлашини ривожлантиришга хизмат қилувчи яхлит тизимни шакллантириш орқали аниқланган;
биологияни интегратив ёндашув асосида ўқитиш 5-Э моделининг мазмуний-методик компоненти фанлараро интеграция тамойили асосида ўқув материалларини танлаш ва тизимлаштириш, 4-К моделига мувофиқ ҳамкорликдаги ижодкорликка йўналтирилган топшириқларни лойиҳалаш, муаммоли, лойиҳавий ва амалий ўқитиш технологияларини мазмун билан узвий уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқитиш жараёнида таълим мазмуни трансформациясини амалга ошириш билимларни фаоллаштиришдан биологик ҳодиса ва жараёнларни мажмуавий тарзда таҳлил қилиш, когнитив салоҳиятни амалий-касбий вазиятларда қўллашга қаратилган ўқув фаолияти босқичлари ўртасида методик боғланишларни қайта алоқа механизми интегратив ёндашув асосида такомиллаштирилган;
биология фанини интегратив ёндашув асосида ўқитиш жараёни инновацион технологиялар, муаммоли, тадқиқотчилик, лойиҳавий, рақамли таълим каби технологик алгоритм бўйича интеграциялашган мазмун билан амалий фаолиятнинг функционал уйғунлигини таъминлаш асосида тизимлаш модели ишлаб чиқилган;
биология фанини интегратив ёндашув асосида ўқитиш методикаси самарадорлигини баҳолаш жараёни фанлараро билимларнинг интегратив даражаси, биологик ҳодиса ва жараёнларни комплекс ўзлаштириш, билимларни янги вазиятларга трансфер қилиш, амалий фаолиятда қўллаш динамикасини акс эттирувчи мезонли-диагностик кўрсаткичлар тизими асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Академик лицейларда биология фанини ўқитишнинг интегратив технологияларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
академик лицейларда биология фанини интегратив ёндашув асосида ўқитишнинг дидактик имкониятларини биологик таълим мазмунини фанлараро интеграциясини таъминлаш, ўқув-билиш фаолиятини муаммога йўналтирилган тарзда ташкил этиш, назарий билим ва амалий кўникмаларнинг функционал уйғунлиги орқали ўқувчиларнинг илмий-табиий фикрлашини ривожлантиришга хизмат қилувчи яхлит тизимни структурлаш бўйича ишлаб чиқилган механизмлар академик лицейларнинг иқтисод, техника, хорижий тил ҳамда ижтимоий-гуманитар йўналиши ўқувчилари учун мўлжалланган «Биология (интегратив технологиялар асосида ўқитиш методикаси)» дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 20-февралдаги 02/01-01-117-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур йўналишлари ўқувчиларининг биологик-экологик саводхонлиги, биологик билимларни фанлараро интеграция асосида ўзлаштириш кўникмалари ҳамда илмий-табиий дунёқарашини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари юзага келган;
академик лицейларда биология фанини интегратив ёндашув асосида ўқитиш моделининг мазмуний-методик компонентини фанлараро интеграция тамойили асосида ўқув материалларини танлаш ва тизимлаштириш, ҳамкорликдаги ижодий фаолиятга йўналтирилган топшириқларни лойиҳалаш, муаммоли, лойиҳавий ва амалий ўқитиш технологияларини таълим мазмуни билан узвий уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга доир ишланмалар академик лицейнинг табиий фанлар йўналиши 1-курс ўқувчилари учун мўлжалланган «Биология. И қисм» дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 20-февралдаги 02/01-01-117-сон маълумотномаси). Натижада, академик лицей ўқувчиларининг биология фанидан интеграцион билимларини шакллантириш ва ривожлантириш, биологик билимларни бошқа фанлар мазмуни билан боғлаш ҳамда фанлараро алоқадорлик асосида ўзлаштириш имкониятлари кенгайган;
академик лицейларда биология фанини интегратив ёндашув асосида ўқитиш методикасини билимларни фаоллаштиришдан биологик ҳодиса ва жараёнларни мажмуавий тарзда таҳлил қилиш, когнитив салоҳиятни амалий-касбий вазиятларда қўллашга қаратилган интегратив ўқув фаолияти босқичлари ўртасида методик боғланишларни қайта алоқа механизми бўйича ҳосил қилишга устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга доир таклифлар академик лицейнинг табиий фанлар йўналиши 2-курс учун мўлжалланган «Биология. ИИ қисм» дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 20-февралдаги № 02/01-01-117 сон маълумотномаси). Натижада, академик лицей ўқувчиларининг биологик ҳодиса ва жараёнларни таҳлил қилиш ва хулоса чиқариш малакаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
академик лицейларда биология фанини интегратив ёндашув асосида ўқитиш технологияларини муаммоли, тадқиқотчилик, лойиҳавий, рақамли таълим каби технологик алгоритм бўйича интеграциялашган мазмун билан амалий фаолиятнинг функционал уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир ишланмалар биология йўналишида талабалари учун мўлжалланган Ботаника фанидан лабораторияда машғулотлари фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 879702-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларда биологияни амалий-касбий йўналтирилган тарзда ўрганиш фаоллигини оширишга хизмат қилган;
биология фанини интегратив ёндашув асосида ўқитиш методикаси самарадорлигини баҳолаш жараёнини фанлараро билимларнинг интегративлик даражаси, биологик ҳодиса ва жараёнларни комплекс ўзлаштириш, билимларни янги вазиятларга трансфер қилиш ҳамда уларни амалий фаолиятда қўллаш динамикасини акс эттирувчи мезон ва диагностик кўрсаткичлар тизими асосида такомиллаштиришга доир яртилган иннавацион ишланмалар Академик лицейларда биология фанини ўқитишнинг интегратив технологияларини такомиллаштириш технологиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 9-февралдаги 11-05-763/04-сон маълумотномаси). Натижада, академик лицей ўқувчиларининг биология фанидан билимларини интегративлик, тизимлилик, амалий йўналтирилганлик ҳамда билимларни янги вазиятларда қўллай олиш мезонлари асосида диагностик баҳолаш ва ўқув натижаларини мониторинг қилиш тизимини яратиш имконияти юзага келган.