Эгамбердиева Юлдуз Баҳодир қизининг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Паремиологик матнларда зоонимик компонентли тил бирликларининг лингвокогнитив ҳамда лингвопрагматик таҳлили (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Fil6643.
Илмий раҳбар: Даниева Майсара Джамаловна, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05. 
Расмий оппонентлар: Йўлдошева Холида Қўзиевна, филология фанлари доктори, профессор; Кдирбаева Гулзира Курбанбаевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тиллари паремиологик матнлар таркибида иштирок этган зоонимик бирликларнинг лингвокогнитив ва лингвопрагматик таҳлилини амалга ошириш, мақол ва маталларда зоонимик компонентли тил бирликлари  воқеланишининг миллий-маданий хусусиятларини ёритиш ва коммуникатив дискурсда намоён бўладиган прагматик имкониятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ит, тулки, шер, от, бўри, айиқ каби зоонимик бирликларнинг инсон онгида садоқат, айёрлик, жасорат, меҳнаткашлик, омад, ялқовлик сингари консептлар билан ассоциатив боғланиши, уларнинг лингвопрагматик хусусиятлари, нутқий қўлланиш жараёнида коммуникатив мақсадни рўёбга чиқариш ҳамда адресатга таъсир кўрсатиш механизмлари тадқиқ этилган, шунингдек, зоонимик компонентли паремиологик бирликларни антропоцентрик тамойил асосида таҳлил қилиш орқали уларнинг мазмуний марказида инсон омили туриши ва бундай бирликлар тил, тафаккур ҳамда маданият ўртасидаги мураккаб муносабатларни акс эттириши илмий жиҳатдан асосланган; 
инглиз ва ўзбек паремиологик тизимларидаги зоонимик бирликлар мисолида консептлар хусусиятларининг биринчисидан иккинчисига кўчишини таъминловчи инсон хулқ-атворини тавсифлашга хизмат қилувчи барқарор семантик моделлар каби умумлаштириш, обектларнинг умумий ва хусусий турларини ифодаловчи лингвистик бирликларнинг юзага келишида намоён бўладиган конкретлаштириш, лексик-тематик гуруҳ таркибининг миқдорий жиҳатдан ортиши кўринишидаги кенгайтириш, мазкур гуруҳлар ҳажмининг қисқариши сингари торайтириш, турғун бирикмалар шаклланишига асос бўлувчи муайян вазиятнинг ифодаланиши каби деталлаштириш, метафорик ва фразеологик бирикмаларнинг шаклланиши орқали воқеланиши асосланган чуқурлаштириш босқичларидан иборат консептуал деривация жараёнлари ёритиган; шунингдек, фразеологик дискурс доирасида инсон ва ҳайвонот олами ўртасидаги ўзаро консептуал-маданий муносабатларни акс эттирувчи зоонимик ибораларнинг функсионал-семантик хусусиятлари аниқланган; уларнинг лингвомаданий мазмуни тизимлаштирилган ҳамда олинган натижалар жадвал ва график моделлар асосида умумлаштирилган;
инглиз ва ўзбек тилларида зоонимик компонентли тил бирликларининг матн шакллантиришдаги номинатив (номлаш), стилистик, коммуникатив, прагматик, эмоционал-экспрессив, тасвирийлик (образлилик), рамзийлик (символик), атмосфера яратувчилик каби функсионал имкониятлари уларнинг кўп қиррали лингвостилистик ва лингвопрагматик хусусиятлари орқали намоён бўлиши, жумладан, сарлавҳа ва топик вазифасини бажариб, матн мавзусини белгилаш ва қўшимча ахборот юклаш, образлиликни таъминлаш, эмоционал-экспрессив таъсирни кучайтириш, рамзий (символик) маъно юклаш, умумий коммуникатив муҳитни шакллантириш,  муаллиф ниятини ифодалаш, матннинг бадиий-эстетик ва коммуникатив самарадорлигини таъминлаш сингари функсияларни бажариши исботланган;
инглиз ва ўзбек тиллари паремиологик матнларида зоонимик бирликларнинг воқеланиши халқнинг тарихий тажрибаси, яшаш муҳити ва анъанавий-маданий қарашлари билан узвий алоқадорлиги асосланган; уларнинг мазмуний-прагматик хусусиятлари жамоавийлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ёрдам каби миллий қадриятлар ҳамда урф-одатлар билан боғлиқ ҳолда намоён бўлиши аниқланган; зоонимик бирликларнинг коммуникатив дискурсдаги миллий-маданий хусусиятлари уларнинг мотивацион асослари, пеёратив ёки мелиоратив коннотацияси, турли коммуникатив вазиятларда юзага келувчи инвективлик даражаси, шунингдек, интерактив ва эмотив эффект ҳосил қилиш имкониятлари орқали белгиланиб, инглиз ва ўзбек паремиологик тизимларида мазкур бирликларнинг маданий-стилистик жиҳатдан ўзига хос тарзда фарқланиши далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Инглиз ва ўзбек тиллари паремиологик матнлар таркибида иштирок этган зоонимик бирликларнинг лингвокогнитив ва лингвопрагматик таҳлилини амалга ошириш, мақол ва маталларда зоонимик компонентли тил бирликлари  воқеланишининг миллий-маданий хусусиятларини ёритиш ва коммуникатив дискурсда намоён бўладиган прагматик имкониятлари тадқиқи боʼйича олинган натижалар асосида:
зоонимик бирликларнинг инсон онгида маълум консептлар билан боғлиқ бўлиши лингвокогнитив ёндашув нуқтайи назаридан, уларнинг нутқдаги қўлланиши, коммуникатив мақсадни рўёбга чиқариши ва тингловчига таъсир механизмларини юзага келтиришини лингвопрагматик ёндашув асосида ўрганиш; инглиз ва ўзбек тилларидаги паремиологик матнлар таркибида қўлланган зоонимик компонентли тил бирликларининг лингвокогнитив ва лингвопрагматик хусусиятларини ўрганиш асосида илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган.   Мазкур тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва методик тавсиялардан 2025–2026-йилларда ПФ-201912258 Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида филология йўналиши талабалари учун ўқитиладиган ҳамда фанларини ўқитиш жараёнида, шунингдек, ўқув-услубий мажмуалар, фан дастурлари ва илмий-тадқиқот ишларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026 йил 30 июндаги 3086-сон маълумотномаси). Натижада мазкур хулосалар лойиҳа доирасида ташкил этилган инглиз тили курсларида самарали қўлланилган;
инглиз ва ўзбек паремиологияси таркибидаги зоонимик бирликларда консептлар хусусиятларининг биринчисидан иккинчисига кўчишини таъминловчи умумлаштириш, конкретлаштириш, кенгайтириш, торайтириш, деталлаштириш ва чуқурлаштириш босқичларидан иборат консептуал деривация жараёнларини тасвирлаш; фразеологик дискурс доирасида инсон маданияти ва ҳайвонот олами ўртасидаги мураккаб муносабатни ифодаловчи зоонимик ибораларнинг воқеланишини таҳлил қилиш доирасидаги хулосалар Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган ХТ-Ф2-011 “Қорақалпоқ тилини ўқитишни такомиллаштиришнинг назарий услубий асосларини комплекс тадқиқ қилиш ва консепсиясини ишлаб чиқиш” номли фундаментал лойиҳада қўлланилган (Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2026 йил 8 майдаги 193-сон маълумотнома). Натижада, таҳлил натижалари жадваллар ва расмларда акс эттирилган ва амалиётга татбиқ этилган; 
чоғиштирилаётган тиллар паремиологик матнларида зоонимик бирликларнинг воқеланиши миллий-маданий омиллар билан узвий боғлиқлиги нуқтайи назаридан таҳлил қилиниб, уларнинг халқнинг тарихий тажрибаси, турмуш тарзи, қадриятлари ва урф-одатларини акс эттиришга қодир экани, шунингдек, паремиологик матнлар, халқ эртаклари ва фразеологик бирликларнинг шаклланишига ҳисса қўшиши ҳақидаги хулосалар 2026- йил 30 - апрел куни Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг “ФМ-105.2 Самарқанд” радиоканалидада эфирга узатилган “Радиоинтервю” радио дастури ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2026 йил 1-майда берилган 01-07/153-сонли маълумотномаси). Натижада тингловчиларнинг мазкур мавзу бўйича билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилди ҳамда дастурнинг илмий-оммабоп хусусиятини кучайтирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish