Ҳазратқулова Муборак Ражабовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида метафораларни корпус асосида таҳлил қилиш”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Fil7582. 
Илмий раҳбар: Даниева Майсара Джамаловна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05. 
Расмий оппонентлар: Мирсанов Ғ.Қ., филология фанлари доктори (DSc), профессор; Саломова Г.А., филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги метафорик бирликлар ва метафорик моделларни қиёсий жиҳатдан тадқиқ этиш, уларнинг структур-семантик, деривацион, дискурсив-прагматик ҳамда миллий-маданий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек тилларидаги метафорик бирликларни қиёсий-типологик жиҳатдан тадқиқ этишда метафорик бирликларнинг тил тизимидаги шакл ва мазмун муносабатларини ўрганувчи структур-семантик, уларнинг инсон тафаккуридаги консептуал асосларини ёритувчи когнитив, нутқий мулоқот жараёнидаги коммуникатив-функсионал хусусиятларини очиб берадиган дискурсив-прагматик ва уларнинг реал тил материали асосидаги статистик-миқдорий хусусиятлари ва қо'лланиш частотасини аниқлашга хизмат қиладиган корпус ёндашувларини ўзаро уйғунлаштирувчи интегратив операцион модел ишлаб чиқилган ҳамда ушбу тўрт йўналишнинг узвий бирлиги метафораларни яхлит ва кўп қиррали тизим сифатида ўрганиш имконини яратиши исботланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги метафорик бирликларни корпус материалидан ажратиб олиш, саралаш ва кўп босқичли аннотациялашнинг корпусга йўналтирилган процедураси ишлаб чиқилиб, “cолд персон – совуқ одам”, “ҳеавй респонсибилитй – оғир масъулият”, “фоундатион оф эдуcатион – таълим пойдевори” каби бирликларда луғавий маъно, контекстуал маъно, манба домени, мақсад домени, метафорик модел, грамматик шакл ва дискурсив функсия алоҳида параметрлар асосида тегланган; натижада метафорик бирликларни икки тилда ягона мезонлар асосида қиёслаш имконини берувчи аннотация тизими асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги метафорик бирликлар аффиксация, композиция, конверсия, семантик маъно кўчиши ва фразеологик шаклланиш каби деривацион механизмлари ҳамда содда, ясама, қўшма ва бирикмали структур-семантик моделлари бўйича чоғиштирилиб, ўзбек тилидаги “юраксиз”, “умидсиз”, “кўнгилсиз” сингари аффиксал ҳосилалар ва инглиз тилидаги “ҳеартлесс”, “ҳопелесс”, “cолд-ҳеартед” каби бирликларда метафорик маънонинг морфологик шаклланиш хусусиятлари далилланган; “ҲАЁТ — ЙЎЛ”, “БИЛИМ — ПОЙДЕВОР”, “ҲИССИЁТ — ҲАРОРАТ” консептуал моделлари доирасида манба доменларининг икки тил учун универсал, қисман муштарак ва миллий-маданий хос хусусиятлари очиб берилган;  
инглиз ва ўзбек дискурсида метафораларнинг функсионал-прагматик қиёсланиш модели ишлаб чиқилиб, ушбу модел доирасида метафораларнинг нафақат лексик образлилик даражаси, балки грамматик ифодаланиш хусусиятлари (метафоранинг қайси сўз туркуми ёки синтактик конструксия орқали воқеланиши), жанрий тақсимоти (бадиий, публицистик, илмий ва сўзлашув услубларидаги қўлланиш частотаси ва характери), дискурсив функсияси (матнда баҳолаш, таъсир кўрсатиш, образлиликни кучайтириш каби вазифаларни бажариши) ҳамда икки тил ўртасидаги таржима жараёнида юзага келадиган ассиметрия омиллари (метафорик образнинг бир тилдан иккинчисига тўлиқ ёки қисман мос келмаслиги, маданий-когнитив фарқлар туфайли таржимада маъно йўқотилиши ёки ўзгариши) очиб берилган ҳамда мазкур комплекс таҳлилнингт инглиз ва ўзбек тилларидаги метафорик тизимларнинг нафақат структур-семантик, балки функсионал-прагматик жиҳатдан ҳам чуқур қиёсланишини таъминлаши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Инглиз ва ўзбек тилларида метафораларни корпус асосида таҳлил қилиш” мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари, хусусан: 
структур-семантик, когнитив, дискурсив-прагматик ва корпус ёндашувларини бирлаштирувчи интегратив операцион моделга доир хулосалардан давлат илмий техника дастурлари доирасида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2025-йилларда олиб борилган Эрасмус+ Интернатионал КА107 Cреидит мобилитй Кей аcтион 1- Мобилитй фор леарнерс анд стафф – Ҳигҳер эдуcатион студент анд стафф мобилитй” Гумболд университети, Германия номли лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026 - йил 3-апрелдаги 04/1-1784 сонли маълумотномаси). Натижада қиёсий тилшуносликда метафорани тавсифлаш мезонлари аниқлаштирилган;
метафорик бирликларни аниқлаш, саралаш ва кўп босқичли теглашнинг корпусга йўналтирилган процедурасига оид хулосалардан диссертациясининг хулоса ва натижаларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2025-йилларда олиб борилган Эрасмус+ Интернатионал КА107 Cреидит мобилитй Кей аcтион 1- Мобилитй фор леарнерс анд стафф – Ҳигҳер эдуcатион студент анд стафф мобилитй” Cа Фосcари, Италия номли лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026 - йил 3-апрелдаги 04/1-1782 сонли маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек метафорик бирликларини электрон муҳитда белгилаш ва таснифлаш имкониятлари кенгайган; 
метафоранинг деривацион механизмлари, структур-семантик моделлари ҳамда манба доменларига доир хулосалардан давлат илмий техника дастурлари доирасида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда олиб борилган ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳада яратилаётган ўқув ёки тадқиқот корпусини шакллантириш жараёнида филологик таълим йўналишларида ўқув-услубий материаллар тайёрлашда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026 - йил 3-апрелдаги 04/1-1783 сонли маълумотномаси). Натижада стилистика ва қиёсий тилшунослик фанларининг мазмуни янги таҳлилий материаллар билан бойитилган;
метафораларнинг функсионал-прагматик қиёсланиши ҳамда таржимадаги ассиметрия омилларига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясида 2026-йил 13-апрел куни эфирга узатилган “Нуқтаи назар”,“Сўз хазинасидан”,“Маънавият кўзгуси” кўрсатувларининг навбатдаги сонини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси 2026-йил 13-апрелдаги 17-15/61-сонли гувоҳномаси). Натижада метафорик матнларни шарҳлаш ва таржима қилиш бўйича амалий кўрсатмалар такомиллаштирилган.  
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish