Қулдашев Муроджон Ғаниевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Юқори синф ўқувчиларининг маънавий компетентлигини жадидчиларнинг педагогик қарашлари асосида шакллантириш методикаси” (“Темурбеклар мактаби” мисолида), 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped8680.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Сиддиков Бахтиёр Саидкулович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.10.03.
Расмий оппонентлар: Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Темиров Набижон Солиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жадидларнинг педагогик қарашлари асосида юқори синф ўқувчиларининг маънавий компетентлигини шакллантириш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маърифатпарвар жадидлар фаолиятини антропологик ёндашув асосида ўрганишнинг мазмун-моҳияти уларнинг педагогик қарашларида шахснинг интеллектуал, иродавий ва маънавий камолотини ўзаро боғлиқ ривожлантиришга қаратилган ғояларни замонавий таълим мазмунига трансформациялаш ҳамда ўқувчиларнинг маънавий компетентлигини ривожлантириш имкониятларини белгилаш асосида аниқлаштирилган;
юқори синф ўқувчиларининг маънавий компетентлигини жадидчиларнинг педагогик қарашлари асосида шакллантириш моделининг ташкилий-методологик мазмунли-жараёнли блоки педагогик фаолият жараёнида жадидлар маърифий ғояларини ўқувчиларнинг ҳаётий тажрибаси ва маънавий танлов вазиятлари билан уйғунлаштириш, қадриятли муносабатни амалий хулқ-атворга трансформациялаш орқали мустаҳкамлаш ҳамда инновацион педагогик таъсир ва педагогик муаммоларнинг самарали ечимини шахсга, фаолиятга йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
юқори синф ўқувчиларининг маънавий компетентлигини жадидчиларнинг педагогик қарашлари асосида шакллантириш методикаси маърифий ғояларнинг мазмуний салоҳиятини муаммоли-ахлоқий вазиятларда очиб бериш, қадриятли танловни шахсий позиция билан асослаш ва эгалланган маънавий тажрибани хулқий намоён этишга йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
“Тарбия” ва “Ҳарбий эстетика” фанларининг ўқув-методик таъминоти жадидларнинг педагогик қарашлари асосида юқори синф ўқувчиларининг маънавий компетентлигини ривожлантиришга қаратилган “Маънавият булоқлари” тўгарак машғулоти дастурида маърифий мерос мазмунини қадриятли мушоҳада, мустақил маънавий позиция ва ижтимоий масъулиятни қарор топтирувчи контекстли топшириқлар билан бойитиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори синф ўқувчиларини маънавий компетентлигини жадидларнинг педагогик қарашлари асосида шакллантириш методикаси бўйича:
маърифатпарвар жадидлар фаолиятини антропологик ёндашув асосида ўрганишнинг мазмун-моҳияти уларнинг педагогик қарашларида шахснинг интеллектуал, иродавий ва маънавий камолотини ўзаро боғлиқ ривожлантиришга қаратилган ғояларни замонавий таълим мазмунига трансформациялаш ҳамда ўқувчиларнинг маънавий компетентлигини ривожлантириш имкониятларини белгилаш асосида аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари учун “Тарбия” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий авиация институти қошидаги мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2025-йил 27-июндаги 19-сон буйруғи, 19-642 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, юқори синф ўқувчиларининг маънавий компетентлигини жадидларнинг педагогик қарашлари асосида шакллантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
юқори синф ўқувчиларининг маънавий компетентлигини жадидчиларнинг педагогик қарашлари асосида шакллантириш моделининг ташкилий-методологик мазмунли-жараёнли блоки педагогик фаолият жараёнида жадидлар маърифий ғояларини ўқувчиларнинг ҳаётий тажрибаси ва маънавий танлов вазиятлари билан уйғунлаштириш, қадриятли муносабатни амалий хулқ-атворга трансформациялаш орқали мустаҳкамлаш ҳамда инновацион педагогик таъсир ва педагогик муаммоларнинг самарали ечимини шахсга, фаолиятга йўналтириш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари учун “Буюк сиймолар талқинида ватанпарварлик” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий авиация институти қошидаги мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2025-йил 27-июндаги 19-сон буйруғи, 19-641 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, жадидчиларнинг педагогик қарашлари асосида юқори синф ўқувчиларининг маънавий компетентлигини шакллантиришнинг амалий-технологик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
юқори синф ўқувчиларининг маънавий компетентлигини жадидчиларнинг педагогик қарашлари асосида шакллантириш методикаси маърифий ғояларнинг мазмуний салоҳиятини муаммоли-ахлоқий вазиятларда очиб бериш, қадриятли танловни шахсий позиция билан асослаш ва эгалланган маънавий тажрибани хулқий намоён этишга йўналтириш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари учун “Тарбия” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий авиация институти қошидаги мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2025-йил 27-июндаги 19-сон буйруғи, 19-642 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, юқори синф ўқувчиларининг маънавий компетентлигини жадидларнинг педагогик қарашлари асосида шакллантиришнинг дидактик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган.