Файзуллаева Барно Бахадировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мултимедиали тармоқнинг сифат кўрсаткичларини баҳолашнинг нейрон модели ва алгоритмлари”, 05.04.01– “Телекоммуникация ва компютер тизимлари, телекоммуникация тармоқлари ва қурилмалари. Ахборотларни тақсимлаш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Т4683.
Илмий раҳбар: Сиддиков Исомиддин Хакимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.09/2025.27.12.Т.01.02
Расмий оппонентлар:Амирсаидов Улуғбек Бабурович, техника фанлари доктори, профессор; Каримов Шерзод Собиржонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот:Фарғона давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади маълумотлар ноаниқлиги шароитида мултимедиали тармоқ сифат кўрсаткичларини баҳолашнинг нейрон моделлари ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дастлабки маълумотларнинг ноаниқлиги ва тасодифийлиги шароитида мултимедиали тармоқнинг сифат кўрсаткичлари асосида тармоқ ҳолатини баҳолаш имконини берувчи нейрон тармоқ модели такомиллаштирилган;
интерактив адаптациялаш усули асосида нейрон тармоқ моделининг самарадорлигини ошириш имконини берувчи ўқитиш алгоритми таклиф қилинган;
мултимедиали тармоқ фаолиятини баҳолашда нейрон тармоқ моделларини юмшоқ арифметик амаллардан фойдаланган ҳолда билимлар базасини шакллантириш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
нейрон-норавшан тармоқ модели асосида мултимедиали тармоқ ва унинг элементлари фаолиятининг самарадорлигини аниқлаш ҳамда башоратлаш имконини берувчи имитацион модел ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мултимедиали тармоқнинг сифат кўрсаткичларини баҳолаш учун ишлаб чиқилган нейрон модели ва алгоритмлари асосида:
дастлабки маълумотларнинг ноаниқлиги шароитида мултимедиали тармоқ сифат кўрсаткичларини аниқлашга мўлжалланган нейрон тармоқ модели Сурхондарё радио ва телевидение узатиш марказида ҳамда “Ўзбектелеком” АЖ Сурхондарё филиали телекоммуникация тармоқларида жорий этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 10-июлдаги 34-8/4815-сонли маълумотномаси). Натижаси тармоқда узатилаётган маълумотларнинг аниқлик даражаси 5,5–10,7 %га оширилган;
интерактив адаптациялаш усули асосида нейрон тармоқ моделининг самарадорлигини ошириш имконини берувчи ўқитиш алгоритми Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий алоқа узели тармоқларига татбиқ этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 10-июлдаги 34-8/4815-сонли маълумотномаси). Натижада, тармоқ ишлаш параметрларини реал вақт режимида прогнозлаш имконияти кенгайтирилиб, маълумот оқимининг интенсивлигини 6,8%-11,4%га оширишга эришилган ва бу билан бошқарув қарорларини қабул қилиш тезкорлиги оширилган;
мултимедиали тармоқ фаолиятини баҳолашда нейрон тармоқ моделларини юмшоқ арифметик амаллардан фойдаланган ҳолда билимлар базасини шакллантириш алгоритмлари МЧЖ “Фалcон Телеком Эхперт”да жорий қилинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 10-июлдаги 34-8/4815-сонли маълумотномаси). Натижада узатиладиган ахборот оқимлари ҳажми 6,8–11,4 %га камайтирилган;
нейрон-норавшан тармоқ модели асосида мултимедиали тармоқ ва унинг элементлари фаолиятининг самарадорлигини аниқлаш ҳамда башоратлаш имконини берувчи имитацион модел МЧЖ “Фалcон Телеком Эхперт ”да жорий этилди (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 10-июлдаги 34-8/4815-сонли маълумотномаси). Натижада турли халақитлар таъсири шароитида мултимедиали тармоқ фаолияти самарадорлиги комплекс баҳоланди ҳамда кейинги авлод мултимедиали тармоқларининг самарадорлигини ошириш имконияти илмий-амалий жиҳатдан асосланди.