Расулова Раънохон Ибраҳимжоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаларида экология фанини ўқитишда хорижий тажрибалардан фойдаланиш технологияси” (Бошланғич таълим мисолида) мавзусидаги диссертация иши, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped7126.
Илмий раҳбар: Назаров Абдуғаффор Абдужаббарович, география фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.22.05.
Расмий оппонентлар: Рўзматов Эргашали Йўлдашевич, биология фанлари номзоди, профессор; Холматова Зироат Анваровна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларининг бошланғич таълим йўналишлари учун  экология фанини ўқитишда хорижий тажрибалардан фойдаланиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олий таълим муассасаларида бошланғч таълим йўналиши учун экология фанини ўқитишда хорижий тажрибалардан фойдаланиш технологиясини такомиллаштиришнинг ижтимоий-педагогик зарурияти фанлараро (экология, биология, геокология, география) қиёсий таҳлил қилиш орқали талабаларнинг фаол ўқиш позицияси, экологик маданияти ва қадриятларга асосланган дунёқарашини ривожлантириш, табиатга йўналтирилган ёндашув ва амалий фаолият интеграциясига устуворлик бериш асосида аниқланган;
хорижий тажрибалардан фойдаланиш асосида бошланғич таълим йўналиши  талабаларининг экологик маданиятини ривожлантиришнинг “Умид ва қувонч маскани”, “ГРЕЕНЕР” технологиялари орқали педагогик механизмлари талабалардаги экологик маданият ва табиатни муҳофаза қилиш ҳисси, жамоавийлик туйғуси ҳамда ижтимоий масъулият кўникмаларини ташхислашнинг илмийлик ва мунтазамлилик тамойиллари асосида такомиллаштирилган;
хорижий тажрибалардан фойдаланиш асосида бошланғич таълим йўналиши  талабаларининг экологик маданиятини ривожлантиришнинг мақсад, жараён ва натижани узвий боғлаган методик модели компетенциявий, аксиологик (қадриятли) ва экологик маданиятга йўналтирилган ёндашувлар билан уйғунлаштирилган ҳамда ривожланиш даражалари (ижодий, изланувчи, репродуктив) аниқ белгиланган диагностик тест, экологик дунёқараш, экологик амалиёт, мативацион, мувофиқлик мезонлар асосида ишлаб чиқилган;
шахснинг экологик маданиятини намоён бўлиш даражаси, экологик кўникмаси ҳамда экологик маданиятни ривожлантириш жараёнини талабалар фаолиятида мужассамлаштириш ва хорижий тажрибалардан фойдаланиш технологияси орқали экологик билимларни ўзлаштириш механизми воситасида уларга сингдириш, имитация (кўчириш) асосида такомиллаштириш билан боғлиқ илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида бошланғич таълим йўналиши  учун экология фанини ўқитишда хорижий тажрибалардан фойдаланиш технологияси юзасидан олинган натижалар асосида:
олий таълим муассасаларида бошланғч таълим йўналиши учун экология фанини ўқитишда хорижий тажрибалардан фойдаланиш технологиясини такомиллаштиришнинг ижтимоий-педагогик зарурияти фанлараро (экология, биология, геокология, география) қиёсий таҳлил қилиш орқали талабаларнинг фаол ўқиш позицияси, экологик маданияти ва қадриятларга асосланган дунёқарашини ривожлантириш, табиатга йўналтирилган ёндашув ва амалий фаолият интеграциясига устуворлик бериш асосида аниқланган таклиф ва тавсиялардан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сонли буйруғига асосан тасдиқланган 149129-сонли гувоҳномага мувофиқ “Халқаро баҳолаш дастурлари” номли дарсликни яратиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон республикаси олий таʼлим, фан ва инновациялар вазирлиги олий таʼлимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази 2026-йил 18-февралдаги 02/01-01-112-сонли маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасалари бошланғич таълим йўналиши  талабалари учун экология фанини ўқитишда хорижий тажрибалардан фойдаланиш орқали уларда экологик маданиятни ривожлантиришга эришилди;
хорижий тажрибалардан фойдаланиш асосида бошланғич таълим йўналиши  талабаларининг экологик маданиятини ривожлантиришнинг “Умид ва қувонч маскани”, “ГРЕЕНЕР” технологиялари орқали педагогик механизмлари талабалардаги экологик маданият ва табиатни муҳофаза қилиш ҳисси, жамоавийлик туйғуси ҳамда ижтимоий масъулият кўникмаларини ташхислашнинг илмийлик ва мунтазамлилик тамойиллари асосида такомиллаштирилган хулоса ва тавсиялардан “Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон республикаси олий таʼлим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сонли буйруғига асосан № 149129-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, экология фанини ўқитишда талабаларда экологик маданиятни ривожлантиришга эришилди;
хорижий тажрибалардан фойдаланиш асосида бошланғич таълим йўналиши  талабаларининг экологик маданиятини ривожлантиришнинг мақсад, жараён ва натижани узвий боғлаган методик модели компетенциявий, аксиологик (қадриятли) ва экологик маданиятга йўналтирилган ёндашувлар билан уйғунлаштирилган ҳамда ривожланиш даражалари (ижодий, изланувчи, репродуктив) аниқ белгиланган диагностик тест, экологик дунёқараш, экологик амалиёт, мативацион, мувофиқлик мезонлар асосида ишлаб чиқилган янгилик ва хулосалардан “Халқаро баҳолаш дастурлари” номли дарсликни яратиш жараёнида фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сонли буйруғига асосан тасдиқланган 149129-сонли гувоҳномаси). Натижада, олий таълим муассасалари бошланғич таълим йўналиши  талабалари учун  экология фанини ўқитишда хорижий тажрибалардан фойдаланиш орқали уларда экологик маданиятни ривожлантиришга эришилди;
шахснинг экологик маданиятини намоён бўлиш даражаси, экологик кўникмаси ҳамда экологик маданиятни ривожлантириш жараёнини талабалар фаолиятида мужассамлаштириш ва хорижий тажрибалардан фойдаланиш технологияси орқали экологик билимларни ўзлаштириш механизми воситасида уларга сингдириш, имитация (кўчириш) асосида такомиллаштириш билан боғлиқ илмий-методик тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг С-ПМ-24-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Анимацион ёндашув асосида бошланғич синф ўқувчиларида экологик онгни шакллантириш технологияси” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Наманган давлат педагогика институтининг 20-05/486-03-сонли маълумотномаси). Натижада фан мазмунига кўра экология таълимининг инновацион-дидактик моделида мултимедия платформалари, симуляцион тренинглар, ГИС-технологиялар, виртуал лабораториялар ва экологик мониторинг бўйича мобил иловалардан рационал фойдаланиш орқали талабаларда тадқиқотчилик, экологик таҳлил ва баҳолаш кўникмаларини ривожлантиришнинг самарали йўлларини интеграциялаш имконияти асосида ўзаро экологик муносабатни тарбиялаш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish