Қодирова Саодат Саидмуродовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Латҳйрус сативус Л. турига мансуб хорижий коллекция намуналарининг ҳосилдорлиги ва физиологик хусусиятлари», 03.00.07 – Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.4.PhD/B1412.
Илмий раҳбар: Аманов Бахтияр Хушбакович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc 05/2025.27.12.B.24.01.
Расмий оппонентлар: Матниязова Ҳилола Худайбергеновна, биология фанлари доктори, профессор; Маткаримов Фаррух Илхомович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Латҳйрус сативус Л. турига мансуб хорижий коллекция намуналарини физиологик, биокимёвий ва морфохўжалик белги-хусусиятларини баҳолаш асосида ҳосилдор, стрессга чидамли, умумий оқсил миқдори юқори бўлган намуналарни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент вилояти шароитида Латҳйрус сативус Л. намуналарининг вегетация фазаларида сув алмашинув хусусияти, ўсимлик баргида фотосинтетик пигментлар миқдори, СПАД кўрсаткичи генотипга боғлиқ равишда ўзгариб бориши аниқланган;
Латҳйрус сативус Л. ўсимлигининг биокимёвий таркиби, жумладан: оқсил, ёғ, микро ва макроелементлар миқдори ўрганилганда ҳар хил намуналарда турлича нисбатда ўзгариши аниқланган; 
ўт нўхат ўсимлигининг тузли муҳитда уруғ униш кучи ва унувчанлиги бўйича ПратекхИГ140034, (Био520хБио)х273, РатанхИГ135481, Ратанх1307, Ратанх2125 намуналари кучли шўрга чидамлилиги кузатилган;
ўт нўхат намуналарида бир қатор физиологик ва морфохўжалик белгилар ўртасида юқори даражадаги ўзаро боғлиқлик кузатилди. Хусусан, бир туп ўсимликдаги умумий биомасса билан умумий хлорофилл ўртасида (р=0,96), ўсув даври билан умумий сув миқдори ўртасида (р=0,85), бир туп ўсимликдаги уруғ вазни билан ҳосилдорлик ўртасида (р=0,98) кучли ижобий корреляция, бир туп ўсимликдаги умумий уруғ вазни билан мой миқдори ўртасида (р=-0,71), асосий поя узунлиги билан мой миқдори ўртасида ишончли (р=-0,80) кучли салбий корреляциялар. қайд этилди. Энг юқори кўрсаткич сифатида, бир туп ўсимликдаги уруғ вазни билан ҳосилдорлик ўртасида ишончли (р=0,98) кучли ижобий корреляция аниқланган;
Латҳйрус сативус Л. хорижий коллекцияси намуналарини физиологик, биокимёвий, морфохўжалик белгилари бўйича комплекс баҳолаш натижасида, кучли шўрга чидамли ПратеекхИГ140034, (Био520хБио)х273, Ратанх1307, РатанхИГ135481, Ратанх2125 намуналари, юқори ҳосилдорликка эга бўлган (ПратеекхИГ140035 (46,9 с/га), 1330х2125 (46,7 с/га) ва (Био520хБио)х274 (45,6 с/га)) намуналари ўт нўхатининг селекцияси учун истиқболли бошланғич манба сифатида тавсия этилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Латҳйрус сативус Л. турига мансуб хоижий коллекция намуналарининг ҳосилдорлиги ва физиологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ўт нўхатни морфохўжалик, физиологик, биокимёвий кўрсаткичлари юқори бўлган генотиплари Ўзбекистоннинг турли минтақаларида қурғоқчиликка чидамлиликни баҳолашда фойдаланилган (Қурғоқчил минтақаларда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари халқаро маркази (ИCАРДА) нинг 2025 йил 17 ноябрдаги 1881-сон маълумотномаси). Натижада, ўт нўхат намуналларининг ҳосилдор, эртапишар ва қурғоқчиликка чидамли намуналаридан келгусида селекциясион тадқиқотларда қўллаш имконини берган;
Латҳйрус сативус Л. хорижий коллекция намуналари Дон ва дуккакли экинлаар илмий тадқиқот институтининг Озуқа экинлари илмий тажриба станциясининг коллекциясига тақдим этилган (Ўзбекистон республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 11 ноябрдаги 05/05-04-795-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу юқори кўрсаткичли хорижий коллекция намуналари станциянинг генофондини бойитиш билан бир қаторда,  Республикамиз “Қишлоқ хўжалиги, биотехнология, экология ва атроф миҳит муҳофазаси” устувор йўналишидаги илмий тадқиқотларда бошланғич ашё сифатида фойдаланиш имконини берган;
Латҳйрус сативус Л. хорижий коллекция намуналари Ўсимликлар генетик ресурслари илмий тадқиқот институтининг “Миллий генбанк” ига тақдим этилган (Ўзбекистон республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 11 ноябрдаги 05/05-04-795-сон маълумотномаси). Ушбу намуналар селекция, генетика илмий тадқиқот ишларида ҳосилдорлик, физиологик ва биокимёвий хусусиятлари билан боғланган ҳолда бирламчи намуналар танлаб олиш ҳамда электрон базаси ахборот-таҳлил тизимини шакллантириш бўйича фойдаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish