Норбоев Қодирбек Мардонқул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қуёш элементлари учун перовскит материаллар синтези ва спектрал тадқиқоти», 02.00.01 – Ноорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/К752.
Илмий раҳбар: Ташпулатов Хуршид Шукурович, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.12.05.
Расмий оппонентлар: Муқумова Гулвар Жумаевна, кимё фанлари доктори, доцент; Ҳусенов Қаҳрамон Шайимович, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қуёш элементлари учун перовскит квант нуқталар синтези учун оптимал усул танлаш ҳамда уларнинг спектрал усуллар ёрдамида аниқлаш қонуниятларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эритувчи муҳандислиги асосида ЛАРП усули ёрдамида лигандлар иштирокисиз CсПбБр3 перовскит квант нуқталари синтез қилинган ва мақбул реаксион муҳит шароитлари аниқланган;
ЛАРП усулида диметилформамид/хлороформ, диметилформамид/гексан ҳамда асетонитрил/хлороформ “яхши”/“ёмон” эритувчилар жуфти асосида гибрид МАхФА1-хПбИ3 перовскит КН синтез қилинган ва лигандлар нисбати 6:1 (олейин кислота : олейламин) ҳажмий нисбатда бўлганда монодисперс квант нуқталар шаклланиши ҳамда барқарор бўлиши исботланган;
лигандларсиз ноорганик ҳамда гибрид ноорганик-органик перовскит квант нуқталарининг структуравий ва оптик хусусиятларини инструментал таҳлил қилиш асосида, люминессенсия спектрининг ярим максимал кенглиги (ФWҲМ) 27 нм га тенг бўлган юқори даражада монодисперсли CсПбБр3 нанозаррачалари олинган;
МАПбИ3 ноорганик-органик перовскит квант нуқталарини бошқариладиган куртак ҳосил бўлиш босқичлари орқали синтез қилиш методикаси таклиф этилган ва ушбу усул ёрдамида олинган квант нуқталарининг анʼанавий суюқлик фазали аналоглардан ўлчамдаги монодисперслик ҳамда фотофизик барқарорлик бўйича устунлик мезонлари аниқланган;
Рентген дифракцияси усули ёрдамида механокимёвий усулда олинган МАхФА1-хПбИ3 поликристаллик намуналарнинг микротузилиши ва фаза таркиби аниқланган ҳамда х=0,5 композицион нуқтада структуравий нуқсонлардан холи бўлган идеал кубик фаза шаклланиши дифраксион рефлексларнинг таҳлили орқали исботланган;
барқарор МАхФА1-хПбИ3 перовскит қуёш элементи (ПСC) қатлам ҳосил қилиш учун АCН/хлороформ жуфти қўлланилган ва ковак ташувчи қатлам (ҲТЛ) сифатида графит ўрнига Спиро-ОМеТАД дан фойдаланилганда самарадорлик ошиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қуёш элементлари учун ноорганик ҳамда гибрид перовскит квант нуқталарини олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
перовскит структурали қуёш элементларини хона ҳароратида синтез қилиш ҳамда олинган перовскит квант нуқталарининг юқори барқарорлик кўрсаткичларини аниқлаш усули “БМАХ БУИЛДИНГ МАТЕРИАЛС” қўшма корхонасининг “Марказий лабораторияси” амалиётига жорий этилган (“БМАХ БУИЛДИНГ МАТЕРИАЛС” МЧЖнинг 2025-йил 20-августдаги 78/А-сонли маълумотномаси). Натижада, корхонада юқори турғунликка эга фотоелектр ўзгартиргич элементларнинг лаборатория прототипларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш имконини берган;
хона ҳароратида бошқариладиган куртакли синтез усули ва олинган органик-ноорганик гибрид перовскит квант нуқталар Жодҳпур шаҳридаги Ҳиндистон технологиялар институтида (Индиан Институте оф Течнологй Жодҳпур) 2024 - 2026-йилларда бажарилган “Леад-фрее лаеред ҳалиде доубле перовскитес фор ресистиве сwитчинг мемориес анд артифиcиал сйнапсес” мавзусидаги халқаро амалий лойиҳасида структуравий ва оптик хусусиятларни аниқлашда фойдаланилган (Ҳиндистон технологиялар институтининг 2025-йил 18-сентябрдаги маълумотномаси). Натижада, қўрғошинсиз гибрид перовскит гетеротузилмалари асосида юқори селективликка эга хотира элементлари ва сунъий синапс моделлари архитектурасини оптималлаштириш имконини берган.