Музаффарова Назокат Шарабовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Тўқимачилик материалларининг хоссаларини яхшилаш учун антипиренлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш”, 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.3.DSc/Т1119.
Илмий маслаҳатчи: Нурқулов Файзулла Нурмуминович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.12.05.
Расмий оппонентлар: Бекназаров Хасан Сойибназарович, техника фанлари доктори, профессор; Адилов Равшан Эркинович, техника фанлари доктори, профессор; Қодиров Тўлқин Жумаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фосфор, азот, бор, рух, магний ва графит сақловчи антипиренлар асосида тўқимачилик материалларининг хоссаларини яхшилаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
селлюлоза сақловчи табиий тўқимачилик материалларининг оловбардошлик ва антисептик хоссаларини комплекс ошириш учун металл–фосфор–азот–бор синергиясига асосланган ЗнБ-1, ПФБ, ФБ-4, ГАСПМ-5 ва МгФ-6 маркали янги олигомер антипирен тизимлари ишлаб чиқилган, уларнинг таркибий нисбатлари, синтез шароитлари ва функсионал компонентларининг таъсир механизми аниқланган;
синтез қилинган антипиренларнинг таркибида П–О–C, П–Н, П=О, Б–О, Зн–О, Мг–О ҳамда металл–фосфат боғланишлари ҳосил бўлиши ИҚ-спектроскопия усули ёрдамида исботланган ва ушбу боғланишларнинг селлюлоза толалари билан барқарор ўзаро таъсири натижасида термик барқарор ҳимояловчи қатлам шаклланиши аниқланган;
антипиренлар билан модификацияланган пахта толали матоларда термик парчаланиш жараёнининг ўзгариш қонуниятлари ТГА/ДТА таҳлиллари асосида аниқланган, ишлов берилмаган пахта матосида асосий парчаланиш ҳарорати 290–310 оC оралиғида кузатилган бўлса, модификацияланган намуналарда бу кўрсаткич 350–420 оC гача ошиши ҳамда кўмирланиш қолдиғи 8–10 % дан 22–34 % гача ортиши илмий жиҳатдан исботланган;
антипирен консентрацияси ва термик ишлов бериш ҳароратининг пахта матоларининг физик-механик ҳамда оловбардошлик хоссаларига таъсири аниқланган, 10–15 % консентрация ва 135оC атрофидаги термик ишлов шароитида механик мустаҳкамлик, микроструктуравий яхлитлик ва кислород индекси ўртасида мақбул мувозанат таъминланиши аниқланган;
тадқиқот натижалари асосида металл–фосфор–азот–бор синергиясига эга олигомер антипиренларни саноат миқёсида олиш ва табиий пахта матоларига жорий этишнинг технологик регламенти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўқимачилик материалларининг хоссаларини яхшилаш учун антипиренлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
металл–фосфор–азот синергиясига эга бўлган ЗнБ-1, ПФБ, ФБ-4, МгФ-6 ва ГАСПМ-5 маркали олигомер антипиренларни синтез қилиш ҳамда уларни пахта толали матоларга шимдириш ва пуркаш усуллари орқали қўллаш технологияси “Букҳара cоттон техтил” МЧЖ хорижий корхонасида амалиётга жорий этилган (“Букҳара cоттон техтил” МЧЖ хорижий корхонасининг 2026-йил 19-мартдаги №121 сонли маълумотномаси). Натижада, табиий пахта матоларининг кислород индекси 18–19 % дан 27–34 % гача ошиб, уларнинг оловбардошлик самарадорлигини сезиларли даражада яхшилаш имконини берган;
ишлаб чиқилган ЗнБ-1, ПФБ, ФБ-4, МгФ-6 ва ГАСПМ-5 маркали антипиренлар билан модификацияланган тўқимачилик материаллари махсус иш кийимлари ишлаб чиқаришда “Букҳара cоттон техтил” МЧЖ ҳорижий корхонасида қўлланилган (“Букҳара cоттон техтил” МЧЖ хорижий корхонасининг 2026-йил 19-мартдаги №121 сонли маълумотномаси). Натижада, пайвандчилар, ёнғин хавфсизлиги ва қутқарув хизмати ходимлари учун мўлжалланган оловбардош, термик барқарор ҳамда антисептик хоссаларга эга пахта матолари намуналарини тайёрлаш имконини берган;
олинган антипирен билан ишлов берилган табиий пахта толаларидан тайёрланган махсус кийим материаллар “Букҳара cоттон техтил” МЧЖ ҳорижий корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Букҳара cоттон техтил” МЧЖ хорижий корхонасининг 2026-йил 19-мартдаги №121 сонли маълумотномаси). Натижада, табиий пахта толаларидан тайёрланган махсус кийим материаллар механик мустаҳкамлигини 210 Н гача ошириш имконини берган.