Нарзуллаева Дилфуза Бафоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Ўзбек ва француз тиллари теолингвистик лексемаларининг семантик-функсионал конфигурацияси (“Қуръони Карим” таржималари мисолида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган: B2023.3.PhD/Fil3874.
Илмий раҳбар: Бобокалонов Рамазон Ражабович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.07.
Расмий оппонентлар: Абузалова Меҳринисо Кадировна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Киселов Дмитрий Анатолиевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади теолингвистик лексемаларнинг семантик-функсионал конфигурациясини “Қуръони Карим”нинг французча-ўзбекча нусхалари мисолида аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
диний матнлардаги теолингвистик бирликлар: терминлар, теонимлар, теонемалар, антропонимлар, топонимлар, илоҳий сўзлар, диний тушунча ва тасаввурлар (диний расм-русум, одат ва маросимлар, пайгʻамбарлар ва фаришталар, авлиёлар ва пирлар, илоҳийлаштирилган нарса ва рамз-символ ва ҳ. к.) алоҳида бир тизимга жамлаб таснифланган;
ўзбек ва француз тилларида теолексемаларининг семантик-функсионал нутқий конфигурацияси таржимада, диний ва бадиий матнлар ҳамда этномаданий контекстларда ҳар бир халқ диний тафаккури ва психологияси билан узвий богʻлиқликда воқеланиши асосланган;
ўзбек тилида диний тушунчалар, теонимлар, теонемалар маросимлар, эътиқодлар, ахлоқий қадриятлар ва илоҳий мавжудотларга богʻлиқ теолексемаларнинг нутқий конфигурацияси француз тилидагидан кўра самаралироқ вербаллашуви кузатилган;
ўзбек ва француз тиллари нутқий конфигурацияси остида теолингвистик бирликлар (теология, теонимика, теолингвистика, теоним, теонема, термин, диний атама ва илоҳий сўзлар)нинг дифференциал таснифи семантик-функсионал жиҳатдан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Теолингвистик лексемаларнинг семантик-функсионал конфигурациясини “Қуръони Карим”нинг ўзбекча-французча нусхалари мисолидаги тадқиқини амалга ошириш жараёнида олинган илмий натижа ва хулосалар асосида:
ўзбекча ва французча теолингвистик лексемаларнинг лексик ва семантик-функсионал таркибини диний сўзлар, теонимлар, диний тушунча ва тасаввурлар, диний топонимлар, диний антропонимлар (пайгʻамбарлар, фаришталар, авлиёлар, ва пирлар), илоҳийлаштирилган буюм-нарсалар, диний расм-русумлар, маросимлар, диний одатлар номлари каби сўзлар устуворлигида намоён бўлишига оид назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий-маърифий муассасалар номоддий миллий меросни ривожлантириш шўбаси томонидан бажарилган “Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйгʻунлаштириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-йил 18-ноябрдаги 01-12-08-785-сон маълумотномаси). Натижада қиёсий тилшунослик ва таржимашуносликда ўзбек ва француз тиллари теолингвистик лексемаларининг семантик-функсионал конфигурацияси остида теология, теонимика, диний теолингвистика ва теоним сўзлар чегараларини қиёсий ўрганишга хизмат қилган;
ўзбек ва француз тилларида теолингвистик лексемаларининг семантик-функсионал конфигурацияси таржимада, диний ва бадиий матнлар ҳамда этномаданий контекстларда ҳар бир халқ диний онги ва психологияси билан узвий богʻлиқликда воқеланишига оид назарий хулосалардан Бухоро давлат университетида Гренобл Алп университети ҳузуридаги Француз тилини ўргатиш университет маркази “Cентре университаире дъéтудес франçаисес (CУЕФ)” илмий тадқиқотлар маркази томонидан ЛИДИЛЕМ (Лингуистиқуе эт дидаcтиқуе дес лангуес éтрангèрес эт матернеллес - Тилшунослик ҳамда она тили ва хорижий тиллар дидактикаси) мавзусидаги халқаро лойиҳа доирасида ДéЛиCорТал (ДЕсcриптионс Лингуистиқуес, Cорпус, ТАЛ – Лингвистик тавсифлар, тил корпуси ва замонавий дастурлаш тиллари) семинарларини ташкил қилишда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 24-декабрдаги 06-8230-сон маълумотномаси). Натижада илмий хулосалар, тавсиялар ва таклифлар мазкур семинар дастурини бойитишга ҳамда семинарнинг илмий қийматини ошишига хизмат қилган;
француз тилида теолингвистик лексемалар диний тушунчалар, маросимлар, эътиқодлар, ахлоқий қадриятлар ва илоҳий мавжудотларга богʻлиқ бирликлар орқали ифодаланиши, шунингдек, ўзбек тилида диний тушунчалар ва теонимлар самарадорлигида вербаллашуви билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Ассалом Бухоро” ва “Нажот билимда” телекўрсатувларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 4-сентябрдаги 01-09-124-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллаштирилиб, илмий далилларга бой бўлиши ҳамда кўрсатувнинг илмий-оммабоплик хусусияти оширилишига ҳисса қўшган.