Икромова Гулҳида Ахмадилло қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси,ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): Драматик матн бирликларининг лисоний тадқиқи, 10.00.01 – Ўзбек тили (Филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.DSc/Fil1175.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий маслаҳатчи: Искандарова Шарифа Мадалиевна филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.05/2025.27.12.Fil.15.03 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Маъруфжон Йўлдашев, филология фанлари доктори, профессор; Дилноза Жамолитдинова, филология фанлари доктори, профессор; Марҳабо Умурзоқова, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади драматик матн бирликлари, хусусан, ремарка, реплика, монолог ва диалогнинг лисоний табиати, структур-семантик, коммуникатив ва функсионал хусусиятларини тизимли равишда тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
драматик матн бирликлари (ремарка, реплика, монолог ва диалог) илк бор ўзбек тилшунослигида ягона лисоний тизим сифатида комплекс ёндашув асосида баҳоланиб, уларнинг ўзаро структур, семантик ва коммуникатив боғлиқлиги илмий асосланган;
драматик диалогдаги репликалар тизими коммуникатив (стимулловчи ва реактив), структур (Қ→А, Қ→Қа, Д→Пос, Имп→Р, Д→Нег, Қ→Ø) ҳамда преференсиативлик (афзал/ноафзал жавобли) тамойиллари асосида тасниф қилиниб, уларнинг диалогнинг бошланиши, ривожи, иштирокчилар ўртасидаги муносабатларни аниқлашга хизмат қилувчи муҳим лингвистик восита эканлиги далилланган;
драматик диалогнинг кўп қатламли структур-семантик таснифи ишлаб чиқилиб, ушбу бирликлар сатруктур жиҳатдан микродиалог ва макродиалог бирликлари сифатида талқин қилинган, шунингдек, информатив, экспрессив, прескриптив, изоҳ-асословчи, муроса-битим ва манипулятив турлар кесимида тизимлаштирилган ҳамда мазкур тасниф диалогнинг саҳнавий динамика ҳамда конфликт ривожи билан узвий боғлиқлигини очиб беришга хизмат қилиши исботланган;
драматик монолог марказий дискурсив бирлик сифатида комплекс таҳлил қилиниб, унинг коммуникатив режим (ички/ташқи), адресация (автоадресатли, гетероадресатли, кўп адресатли), композицион жойлашув (препозитив, интерпозитив, постпозитив) ҳамда функсионал-семантик (персуасив, рефлексив, нарратив, эмотив) хусусиятлари ягона тизим асосида таснифланган, натижада, монологнинг қаҳрамон психологиясини очиш ва конфликтни чуқурлаштиришдаги ўрни илмий ёндашув асосида очиб берилган;
драматик матндаги ремарка муаллиф нутқининг алоҳида тури ва кўп қатламли лингвистик ҳодиса сифатида тавсифланиб, унинг локал (ташқи/ички), синтактик (сўз, сўз бирикмаси, гап ва суперсинтактик бутунлик) ҳамда семантик (макон, пайт, ҳолат, ҳаракат ва б.) хусусиятлари тизимли равишда таснифланган ҳамда ремарканинг саҳнавий воқеликни тасвирлаш ва эмоционал фонни шакллантиришдаги аҳамияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда илгари сурилган назарий қарашлар, ишлаб чиқилган илмий хулосалар ҳамда амалий тавсиялар драматик матн бирликларининг структур-семантик, коммуникатив ва прагматик хусусиятларини ёритишга қаратилган бўлиб, улар қуйидаги илмий ва амалий ишларга татбиқ этилган:
драматик матн бирликлари – ремарка, реплика, монолог ва диалогнинг ўзаро структур, семантик ҳамда коммуникатив боғлиқлиги, уларнинг ягона лисоний тизим сифатида комплекс ёндашув асосида тадқиқ этилгани ҳамда диссертацияда асослаб берилган илмий хулосалар ва назарий қарашлардан Ўзбекистон давлат хореография академиясида 2022-2025-йилларда амалга оширилган “Мусиқа ва санъат” йўналишидаги ФЗ-202003161-рақамли фундаментал илмий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2026-йил 10-апрелдаги 1\04-17-сонли маълумотномаси). Натижада драматик матн таркибидаги нутқий бирликларнинг саҳнага мослаштириш билан богʻлиқ материаллари бойитилган;
драматик матн бирликлари ҳисобланган ремарка, реплика, монолог ва диалогнинг ўзаро структур, семантик ҳамда коммуникатив боғлиқлиги, уларнинг ягона лисоний тизим сифатида комплекс ёндашув асосида тадқиқ этилгани ҳамда диссертацияда асослаб берилган илмий хулосалар ва назарий қарашлардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209-рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 19-мартдаги 04\1-1483-сонли маълумотномаси). Натижада ўзбек тилининг орфологик анализаторини яратишда драматик матн бирликларини таҳлил қила оладиган дастурий имкониятлар ҳам яратилишига эришилган;
драматик нутқнинг семантик ва коммуникатив механизмлари саҳна мулоқоти доирасида таҳлил қилиниб, ремарка, реплика, монолог ва диалогнинг драматик ҳаракатни бошқарувчи, конфликтни ривожлантирувчи ҳамда персонажлараро муносабатни шакллантирувчи функсионал хусусиятлари аниқлаштирилгани, шунингдек, диссертацияда ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва назарий қарашлардан Фарғона давлат университетида амалга оширилган АЛМ-202304076-05-сонли “Миллий нейропсихолингвистик ташхислаш методикасини яратиш” мавзусидаги амалий илмий лойиҳани бажариш жараёнида фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2026-йил 24-мартдаги 04\2745-сонли маълумотномаси). Натижада диссертация материаллари нутқий бирликларнинг коммуникатив ва семантик таъсир механизмларини аниқлаш, уларнинг мулоқот жараёнида идрок этилиши ҳамда инсон онгида қайта ишланиш хусусиятларини тавсифловчи билимларнинг кенг ёритилишини таъминлаган;
драматик матн бирликларининг ўзаро лисоний муносабатлари, уларнинг структур-семантик ва коммуникатив хусусиятлари, шунингдек, саҳнавий мулоқот жараёнида намоён бўладиган лингвистик табиати юзасидан диссертацияда илгари сурилган илмий хулосалар ва назарий қарашлардан 2022-2024-йилларда Япония ИРCИ ташкилоти томонидан молиялаштирилган АПC2C/10-сонли “Сустаинабле Cоллеcтион оф Ресеарч Дата фор тҳе Протеcтион оф Интангибле Cултурал Ҳеритаге: Фоcус он Cентрал Асиа анд Смалл Исланд Девелопинг Статес (2022-2024 Фисcал Еар)” номли халқаро илмий лойиҳа доирасида фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғиботи марказининг 2026-йил 25-мартдаги 01\01-34-сонли маълумотномаси). Натижада диссертация материаллари лойиҳа доирасида жамланган тадқиқот материалларини изоҳлаш жараёнида муҳим методологик асос бўлиб хизмат қилган;
драматик матн бирликлари – ремарка, реплика, монолог ва диалогнинг ўзаро лисоний боғлиқлиги, уларнинг структур-семантик, коммуникатив ҳамда прагматик хусусиятлари, шунингдек драматик нутқнинг ички тузилиши ва саҳнавий мулоқотнинг лисоний табиати юзасидан диссертацияда илгари сурилган илмий хулосалар ҳамда назарий қарашлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан 2022-2025-йилларда тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Ижод завқи” кўрсатувлари фаолиятида, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 4-сентябрдаги 26-36-26-сон маълумотномаси асосида фойдаланилган (Ўзбекистин Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2026-йил 9-апрелдаги 26-36-26-сонли маълумотномаси). Натижада драматик матн бирликларининг лингвистик табиати, уларнинг саҳнавий нутқдаги ўрни ҳамда ифодавий имкониятларига доир илмий-таҳлилий қарашлар оммабоп ва тушунарли шаклда ифодаланишига эришилган;
драматик матн бирликларининг ўзаро лисоний муносабатлари, уларнинг структур-семантик, коммуникатив ва прагматик хусусиятлари, шунингдек, драматик нутқнинг ички тузилиши ҳамда саҳнавий мулоқотнинг лисоний табиати юзасидан диссертацияда илгари сурилган илмий хулосалар ва назарий қарашлардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлимида уюштирилган ижодий учрашувларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлимининг 2026-йил 2-апрелдаги 11-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот материаллари ёш ижодкорларнинг драматик асар ёзиш билан богʻлиқ кўникмаларининг такомиллашишида муҳим илмий манба вазифасини ўтаган.