Турсинбекова Инабат Жолдасбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интернет коммуникация воситалари асосида мултиагент тизимидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш (Таълимда ахборот технологиялари фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped5856.
Илмий раҳбар: Абилова Гулбахар Жалгасбаевна педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Т.04.02 рақамли бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Алламбергенова Мухаббат Хасанбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Мўминов Баҳодир Болтаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ахборот технологиялари ва менежмент университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Таълимда ахборот технологиялари” фани мисолида интернет коммуникация воситалари асосида мултиагент тизимидан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборот технологияларини фойдаланиш таълим соҳасини шакллантиришда асосий омиллардан бирига айлантириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва мултиагент тизимларидан қолланган ҳолда ўқув жараёнини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини ривожлантириш технологиясининг дидактик таъминотини такомиллаштиришга эришилган;
мултиагентли тизимлар тамойилларини таълим соҳасида ахборот технологияларни интеграциялаш ва интеллектуал агентга йўналтирилган таълим мажмуалари моделлаштириш, коммуникативлик, интерактивлик, модуллик, мослашувчанлик таркибий қисмлари, талабаларнинг ўқув фаолятини индивидуаллаштиришнинг мазмунли ва ташкилий компонентлари асосида мултиагент тизимларидан фойдаланишнинг педагогик модели такомиллаштирилган;
мултиагент Степик тизими асосида “Таълимда ахборот технологиялари” фанини ўқитиш жараёнида интеграциялашган таълим тизимларидан фойдаланиб, веб-квест, вебинар, форум, имитацион, диалог, мултиагент методлари ёрдамида тақсимлаш ва мураккаб масалаларни самарали ечишга йўналтирилган методикаси такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий компетенсияларини шакллантиришда интернет коммуникация воситаларидан фойдаланувчи мултиагент тизимларнинг шакл ва усулларининг янги тоифасини ўз ичига олган композицияларни қўллаш асосида ўқитишнинг самарадорлиги мотивацион, инструментал, процессуал ва натижавий мезонлари асосида аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интернет коммуникация воситалари асосида мултиагент тизимидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
ахборот тизимларидан фойдаланиш таълим соҳасини шакллантиришда асосий омиллардан бирига айланганлиги ҳамда бу замонавий технологияларни жорий этиш, шунингдек, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда таълим дастурларини такомиллаштиришга оид таклифлар Европа ҳамжамиятининг 2023-2024 йилларга мўлжалланган Эрасмус плус ЭРАСМУС-ЭДУ-2022-101082242-рақамли “И2ПЛЕДГЕ” мавзусидаги халқаро лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 31-октябрдаги 1256-сонли маълумотномаси). Натижада, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини ривожлантириш технологиясининг дидактик таъминотини такомиллаштиришга эришилган;
мултиагентли тизимлар тамойилларини ҳисобга олган ҳолда таълим соҳасида ахборот технологияларини интеграциялаш ва ривожлантиришга бағишланган ўқув фани ишлаб чиқишга оид маълумотлар “Хабар технологияларı” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 1-августдаги 277-сонли буйруғи асосида берилган 277-183 рақамли нашр гувоҳномаси, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2025-йил 17-мартдаги 11-05-1646/04-сонли малумотномаси). Натижада, талабаларда ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини ривожлантиришнинг педагогик моделини бойитишга эришилган;
мултиагентли Степик тизимидан асос сифатида фойдаланадиган таълим муассасаларида таълимда информатика ва технология каби мавзуларни ўрганиш жараёнида мултиагентли усуллардан фойдаланган ҳолда турли ўқитиш усулларини интеграциялаш имконини берувчи услубий консепсияни ишлаб чиқишга оид таклифлар “Хабар технологияларı” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 1-августдаги 277-сонли буйруғи асосида берилган 277-183 рақамли нашр гувоҳномаси, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2025-йил 17-мартдаги 11-05-1646/04-сонли малумотномаси). Натижада, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини ривожлантиришнинг педагогик моделини бойитишга эришилган;
тажриба-синов ишлари давомида таклиф этилаётган ўқитиш методикаси нафақат талабаларнинг информатика ва ахборот технологиялари соҳасидаги билим ва кўникмаларини шакллантиришга, балки таълим жараёнида мултиагент технологияларни қўллаш орқали кўп қиррали технологик маҳоратларини ривожлантиришга ҳам хизмат қилишини аниқлашга оид таклифлар Европа ҳамжамиятининг 2023-2024 йилларга мўлжалланган Эрасмус плус ЭРАСМУС-ЭДУ-2022-101082242-рақамли “И2-ПЛЕДГЕ” мавзусидаги халқаро лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 31-октябрдаги 1256-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ўз касбий фаолиятида ахборот коммуникация технологияларини самарали фойдаланишни ўргатишга эришилган.