Эшмуратова Амангул Артикбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Техник тизимларда ахборот технологиялари” фанини ўқитиш асосида кончилик йўналиши талабаларининг касбий компетенсиясини шакллантириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Ped 4997.
Илмий раҳбар: Абилова Гулбахар Жалгасбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Т.04.02 рақамли бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Алламбергенова Мухаббат Хасанбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Юсупов Давронбек Фирнафасович, Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларидаги кончилик йўналиши талабаларининг касбий компетенсияларини “Техник тизимларда ахборот технологиялари” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш асосида шакллантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кончилик йўналиши талабаларининг ижтимоий ва педагогик имкониятлари орқали креативлик, инноваторлик, когнитивлик, ҳамкорлик, самарали мулоқат қилиш, танқидий фикрлаш, муаммоларни ҳал қилиш ва ўзгарувчан ҳаётий фаолият шароитларига мослашув асосидаги касбий компетенсияларини шакллантириш жараёни такомиллаштирилган;
ахборот технологияларини ўқув жараёнига интеграциялаш ва “Техник тизимларда ахборот технологиялари” фанини ўқитишда электрон-интерактив ва Компас, АутоCАД амалий пакет дастурларининг интерактивлик хусусиятларини қўллаш орқали талабаларнинг лойиҳалаш, моделлаштириш, кон технологиялари ва ускуналаридан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш асосида касбий компетенсияларини шакллантириш модели такомиллаштирилган;
кончилик йўналиши талабаларининг касбий компетенсияларини шакллантиришда “Техник тизимларда ахборот технологиялари” фанини ўқитишнинг “Оппосите Аттитуде”, “Педагогй Wҳелл” ва “Синдикат” интерфаол таълим методларини қўллаш, электрон-интерактив дастури ва Гоогле Диск платформасини фойдаланиш орқали такомиллаштирилган;
“Техник тизимларда ахборот технологиялари” фани модулларини ўқитишда талабаларнинг компютер дастурлари график имкониятларидан амалий фойдаланиш усуллари кўп функксиялилик ва мослашувчанлик, мултимедия ва визуалисация, баҳолаш ва фикр-мулоҳаза, автоматлаштирилган тестлар ва интерактивлик, электрон интерактив дастури реал вақт режимида озлаштиришнинг самарадорлик даражаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Техник тизимларда ахборот технологиялари” фанини ўқитиш асосида кончилик йўналиши талабаларнинг касбий компетенсиясини шакллантириш боʻйича олиб борилган тадқиқот иши натижалари асосида:
кончилик йўналиши талабаларининг ижтимоий ва педагогик имкониятлари орқали “Техник тизимларда ахборот технологиялари” фанини ўқитишда касбий компетенсияни шакллантириш жараёнининг аниқлаштирилган методологик асосларини такомиллштиришга оид таклифлар “Техникалиқ системаларда информаcиялиқ технологиялар пáнинен áмелий ҳáм лаборатория шıнıǵıwларıн орıнлаw” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Оʻзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйругʻи асосида берилган 713147 рақамли нашр гувоҳномаси, Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети 2025 йил 19-мартдаги 11-05-1725/04-сонли маълумотномаси). Натижада, “Техник тизимларда ахборот технологиялари” фанини ўқитишда кончилик йўналиши талабаларининг касбий компетенсияларини шакллантириш мазмуни бойитилган;
ахборот технологияларини ўқув жараёнига интеграциялаш ва электрон-интерактив дастурни қоллаш орқали касбий компетенсияни шакллантиришда “Техник тизимларда ахборот технологиялари” фанини ўқитиш моделини такомиллаштиришга оид таклифлар “Техникалиқ системаларда информаcиялиқ технологиялар” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Оʻзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйругʻи, 443097 рақамли нашр гувоҳномаси, Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети 2025 йил 19-мартдаги 11-05-1725/04-сонли маълумотномаси). Натижада, кончилик йўналиши талабаларининг касбий компетенсиясини шакллантириш имкони яратилган;
“Техник тизимларда ахборот технологиялари” фанини ўқитишнинг электрон-интерактив дастурдан фойдаланиш имкониятларини ўз ичига олган дидактик таъминоти мазмуни кончилик йўналиши талабаларининг касбий компетенсиясини шакллантиришга устиворлик бериш асосида оптималлаштиришга оид таклифлар “Техникалиқ системаларда информаcиялиқ технологиялар пáнинен áмелий ҳáм лаборатория шıнıǵıwларıн орıнлаw” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Оʻзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйругʻи асосида берилган 713147 рақамли нашр гувоҳномаси, Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети 2025 йил 19-мартдаги 11-05-1725/04-сонли маълумотномаси) номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган. Натижада, кончилик йўналиши талабаларининг касбий компетенсиясини шакллантиришда “Техник тизимларда ахборот технологиялари” фанини ўқитиш жараёнида замонавий инновацион методик таъминотини қоллашга эришилган;
кончилик йўналиши бўйича талабаларнинг касбий компетенсиясини шакллантиришда рақамли технологиялар ва дастурий таъминотдан фойдаланиш самарадорлиги касбий компетенсияни шакллантиришда рақамли технологиялардан фойдаланиш методологиясини ишлаб чиқиш орқали амалга оширилди ва Ҳ.М. Абдуллаев номидаги Геология ва Геофизика институтининг 2018- 2020 йиллардаги “Қўйтош конининг сулфид-нодирметалли маъдани ҳосил бўлишида асосли дайкаларнинг ролини баҳолаш” мавзусидаги №-ПЗ-20170920151, Давлат дастури №-ППИ-13, илмий- тадқиқот ишларини бажаришда фойдаланилган (Ҳ.М. Абдуллаев номидаги Геология ва Геофизика институтининг 2024-йил 13- сентябрдаги №13-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак кончилик иши мутахассисларини ўз касбий фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишни ўргатишга эришилган.