Мухамедов Тўлқинжон Джураевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак мусиқа фани ўқитувчиларининг инновацион компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped7111.
Илмий раҳбар: Қўшаев Ахтам Эргашевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2026.10.04.Ped.43.02.
Расмий оппонентлар: Дилова Наргиза Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак мусиқа фани ўқитувчиларининг инновацион компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини илмий-назарий жиҳатдан асослаш, ушбу жараённи самарали ташкил этишга хизмат қилувчи педагогик модел ва методик тизимни ишлаб чиқиш ҳамда унинг самарадорлигини тажриба-синов ишлари орқали аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак мусиқа фани ўқитувчиларининг инновацион компетентлиги мазмуни мусиқий-педагогик билимларни янгича талқин қилиш, рақамли воситаларни дидактик мақсадларга мувофиқ қўллаш, ижодий ғояларни педагогик ечимларга айлантириш ва касбий фаолият натижаларини рефлексив баҳолаш хусусиятларининг ўзаро алоқадорлиги асосида аниқлаштирилган;
бўлажак мусиқа фани ўқитувчиларининг инновацион компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари рақамли таълим муҳитининг технологик имкониятлари, ижодий лойиҳалашнинг фаолиятли мазмуни ва миллий мусиқа меросининг тарбиявий салоҳиятини интеграциялаш ҳамда талабаларнинг инновацион ташаббусларини педагогик қўллаб-қувватлаш асосида илмий жиҳатдан асосланган;
бўлажак мусиқа фани ўқитувчиларининг инновацион компетентлигини ривожлантириш модели «ижодий лаборатория — рақамли технология — педагогик инновация» интеграциясида мусиқий ғояни шакллантириш, рақамли воситалар орқали ижодий маҳсулот яратиш, уни таълим жараёнига татбиқ этиш ва натижаларни рефлексив таҳлил қилиш босқичларининг узвийлиги асосида такомиллаштирилган;
бўлажак мусиқа фани ўқитувчиларининг инновацион компетентлигини баҳолашнинг диагностик тизими когнитив-инновацион, технологик-амалий, креатив-ижодий ва рефлексив-баҳоловчи компонентларга мувофиқ мезон ва кўрсаткичларни педагогик ечимларнинг янгилиги, рақамли ресурслардан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги, мусиқий-педагогик лойиҳаларнинг ижодий мустақиллиги ҳамда касбий рефлекциянинг асосланганлиги билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак мусиқа фани ўқитувчиларининг инновацион компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини ўрганишга доир тадқиқот иши натижаси асосида: 
бўлажак мусиқа фани ўқитувчиларининг инновацион компетентлиги мазмунини мусиқий-педагогик билимларни янгича талқин қилиш, рақамли воситаларни дидактик мақсадларга мувофиқ қўллаш, ижодий ғояларни педагогик ечимларга айлантириш ва касбий фаолият натижаларини рефлексив баҳолаш хусусиятларининг ўзаро алоқадорлиги асосида аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Маданият ва санъат тарихи” номли электрон дарслик мазмунини бойитишда фойдаланилган (Бухоро халқаро университетининг 2026-йил 7-октябрдаги 1162-сон маълумотномаси). Натижада, электрон дарсликнинг педагогик ва методик имкониятлари кенгайтирилиб, бўлажак мусиқа фани ўқитувчиларининг инновацион компетентлигини шакллантириш ҳамда унинг ривожланиш динамикасини баҳолашга йўналтирилган ўқув-методик мазмуни такомиллаштирилган;
бўлажак мусиқа фани ўқитувчиларининг инновацион компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини рақамли таълим муҳитининг технологик имкониятлари, ижодий лойиҳалашнинг фаолиятли мазмуни ва миллий мусиқа меросининг тарбиявий салоҳиятини интеграциялаш ҳамда талабаларнинг инновацион ташаббусларини педагогик қўллаб-қувватлаш асосида илмий асослашга оид таклиф ва тавсиялардан 5111100 – Мусиқа таълими йўналиши талабалари учун тайёрланган дарслик мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 7-июндаги 354-сон буйруғи, 354-09 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, дарсликнинг илмий-методик мазмуни рақамли воситалар, ижодий лойиҳалаш ва миллий мусиқа меросини уйғунлаштиришга оид ёндашувлар билан бойитилиб, бўлажак мусиқа фани ўқитувчиларининг инновацион компетентлигини ривожлантириш ҳамда уларни касбий-ижодий фаолиятга тайёрлаш имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак мусиқа фани ўқитувчиларининг инновацион компетентлигини ривожлантириш моделини “ижодий лаборатория – рақамли технология – педагогик инновация” интеграциясида мусиқий ғояни шакллантириш, рақамли воситалар орқали ижодий маҳсулот яратиш, уни таълим жараёнига татбиқ этиш ва натижаларни рефлексив таҳлил қилиш босқичларининг узвийлиги асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан 5111100 – Мусиқа таълими йўналиши талабалари учун мўлжалланган дарслик мазмунини бойитишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 7-июндаги 354-сон буйруғи, 354-09 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, дарсликнинг методик мазмуни мусиқий-ижодий фаолиятни рақамли технологиялар ва педагогик инновациялар билан уйғунлаштиришга йўналтирилиб, талабаларнинг ижодий ғояларни мусиқий-педагогик лойиҳаларга айлантириш ва уларни таълим амалиётига татбиқ этишга тайёргарлигини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак мусиқа фани ўқитувчиларининг инновацион компетентлигини баҳолашнинг диагностик тизимини когнитив-инновацион, технологик-амалий, креатив-ижодий ва рефлексив-баҳоловчи компонентларга мувофиқ мезон ва кўрсаткичларни педагогик ечимларнинг янгилиги, рақамли ресурслардан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги, мусиқий-педагогик лойиҳаларнинг ижодий мустақиллиги ҳамда касбий рефлекциянинг асосланганлиги билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан “Маданият ва санъат тарихи” номли электрон дарслик мазмунини бойитишда фойдаланилган (Бухоро халқаро университетининг 2026-йил 7-октябрдаги 1162-сон маълумотномаси). Натижада, электрон дарслик мазмуни инновацион компетентликнинг юқори, ўрта ва паст ривожланиш даражаларини баҳолашга хизмат қилувчи мезон ва кўрсаткичлар билан бойитилиб, талабаларнинг касбий ривожланиш динамикасини кузатиш ҳамда педагогик фаолиятни баҳолаш натижаларига мувофиқ режалаштириш имкониятлари кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish