Мирзоева Юлдуз Юсуп қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумот 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Минг бир кеча” асари лингвопоетикаси (ўзбекча матни асосида)” , 10.00.01- Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Fil4948.
Илмий раҳбар: Астанова Гулнора Аминовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.07.
Расмий оппонентлар: Абузалова Меҳринисо Кадировна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Жўраева Бибиш Муҳсиновна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Минг бир кеча” асарининг лингвопоетик хусусиятларини белгилаш, асарнинг ўзбекча матнида бадиий образ ва поетик маконни шакллантиришда лисоний воситаларнинг ўзаро таъсир механизмларини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Минг бир кеча” асари матнининг лингвопоетик табиати фонетик, лексик, морфологик ва синтактик сатҳларнинг поетик-семантик функсионализацияси асосида очиб берилиб, ривоят дискурсининг ички поетик яхлитлиги такрор, инверсия, анафора ва синтактик параллеллик каби стилистик-композицион воситаларнинг тизимли қўлланиши орқали таъминланиши асосланган;
асарнинг ўзбекча матнида бадиий-эстетик мазмуннинг шаклланиш механизмлари аниқланиб, ритм, образлилик, метафорик кўчиш, синтактик параллеллик ҳамда бошқа лингвопоетик воситаларнинг матннинг структур-семантик ва прагматик яхлитлигини таъминлаш, экспрессивлик ва эстетик таъсирни кучайтиришдаги функсионал имкониятлари далилланган;
“Минг бир кеча” матнида тил ва маданиятнинг ўзаро детерминацияси лингвопоетик ёндашув асосида тадқиқ этилиб, ўзбекча матнда воқеланган лингвомаданий ва маданий-консептуал кодлар, мифопоетик тимсоллар, рамзий бирликлар ҳамда образларнинг семантик-прагматик хусусиятлари, уларнинг халқ дунёқараши, миллий қадриятлар тизими ва этномаданий тажрибани вербализация қилишдаги роли аниқланган;
“Минг бир кеча” асарининг сюжет-композицион қурилишида намоён бўлувчи поетик симметрия, композицион параллелизм ва структуравий мувозанатнинг лингвопоетик функсиялари аниқланиб, персонажлар нутқининг образ яратиш, характерологик, эмоционал-экспрессив ва прагматик-семантик имкониятлари ҳамда ўзбекча матнда шаклланган лингвопоетик-композицион структуранинг бадиий-эстетик яхлитликни таъминлашдаги роли исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олинган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
“Минг бир кеча” асари матнининг лингвопоетик табиати фонетик, лексик, морфологик ва синтактик сатҳларнинг поетик-семантик функсионализацияси асосида очиб берилиб, ривоят дискурсининг ички поетик яхлитлиги такрор, инверсия, анафора ва синтактик параллеллик каби стилистик-композицион воситаларнинг тизимли қўлланиши орқали АЛМ-202310132634 рақамли “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интеллект асосида автоматик тақдим қилувчи атамаcом.уз дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани (2022-2023й.й.) амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил 11-июндаги 909-сон маълумотномаси). Натижада, мобил иловада бадиий матнлардаги сўзлар ва ифодалар луғатини яратиш ҳамда бадиий терминлар корпусини шакллантиришда диссертацияда илгари сурилган хулосаларга таянилган;
асарнинг ўзбекча матнида бадиий-эстетик мазмуннинг шаклланиш механизмлари аниқланиб, ритм, образлилик, метафорик кўчиш, синтактик параллеллик ҳамда бошқа лингвопоетик воситаларнинг матннинг структур-семантик ва прагматик яхлитлигини таъминлаш, экспрессивлик ва эстетик таъсирни кучайтиришдаги функсионал имкониятлари каби илмий-назарий қарашларидан Ф3-2019081773-рақамли “Мусиқа ва санъат ўқув муассалари учун “Болалар рақслари” фанидан интерактив ўқув-методик қўлланмалар яратиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда (2021-2023й.й) фойдаланилган. (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2025-йил 13-июндаги 1/04 - 259-сон маълумотномаси). Натижада, болалар рақсларида шарқ халқлари рақс санъатини миллий уйғунликда ифода этишнинг назарий асосларини ёритишда  қўлланилган;
 “Минг бир кеча” матнида тил ва маданиятнинг ўзаро детерминацияси лингвопоетик ёндашув асосида тадқиқ этилиб, ўзбекча матнда воқеланган лингвомаданий ва маданий-консептуал кодлар, мифопоетик тимсоллар, рамзий бирликлар ҳамда образларнинг семантик-прагматик хусусиятлари, уларнинг халқ дунёқараши, миллий қадриятлар тизими ва этномаданий тажрибани вербализация қилишдаги роли сингари фикр-мулоҳазалардан Бухоро вилоят телерадиоканалининг 2024-2025-йилларда “Ўзликни англаш” ҳамда “Бухоро” радиосининг “Нажот-билимда”, “Ижод завқи” ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган ва муаллиф билан суҳбатлар уюштирилган (“Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Бухоро вилоят телерадиоканали” давлат муассасаси”нинг 2025-йил 17-июндаги 01-09-128-сон маълумотномаси). Натижада мазкур телекўрсатувлар учун таййорланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish