Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўхтабоева Дилафрўз Эргашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Фарғона водийси вилоятларидаги кичик ва ўрта шаҳарларнинг ривожланиши: ўзгаришлар ва муаммолар (1991–2016 йй)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2017.3.PhD/Tar.204.
Илмий раҳбар: Муртазаева Раҳбархон Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Зияева Доно Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессори, Аҳмедов Муҳаммад Қосимович, архитектура доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мустақиллик йилларида Фарғона водийси кичик ва ўрта шаҳарларининг ижтимоий-демографик ривожланишидаги ўзгаришлар ва муаммоларни тарихий аспектда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мамлакатимизда, хусусан, Фарғона водийси шаҳарларини ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, шаҳарсозликка доир меъёрий қонун ҳужжатларининг ишлаб чиқилиши ва унда асосий эътибор сонга эмас сифатга қаратилганлиги, ҳудуддаги урбанизация жараёнларининг такомиллашиб боришига олиб келаётганлиги асосланган;   
Фарғона водийсидаги кичик ва ўрта шаҳарларнинг иқтисодий имкониятларини рўёбга чиқариш мақсадида олиб борилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг шаҳарлар табиий шарт-шароитлари, тарихан ҳунармандчилик ва аграр соҳаларда тўпланган бой тажриба, индустриал соҳада инновацион ғояларнинг уйғунлашуви натижасида шаҳарлар ҳунармандчилик, аграсаноат ва саноат марказларига айланганлиги ёритиб берилган;  
кичик ва ўрта шаҳарлар маъмурий марказлар бўлиши билан бирга уларда шаҳарсозлик анъаналари янги босқичга кўтарилиб, меъморий жиҳатдан лойиҳалаштириш ва қуриш ишларини ташкил этиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилиши натижасида тадбиркорлик объектларига эга миллий ва замонавий услубларни ўзида уйғунлаштирган савдо-ҳунармандчилик марказлари вужудга келганлиги асослаб берилган;
водийдаги тарихий-демографик жараёнлар таҳлили натижасида, кичик ва ўрта шаҳарларнинг мавжуд демографик ҳолати аниқланиб, аҳолининг табиий кўпайиши, ўртача ҳаёт давомийлигини ўсишига сабаб бўлган соғлиқни сақлаш тизими ҳамда аҳолининг турмуш тарзидаги  ижобий ўзгаришлар   аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона водийси вилоятларидаги кичик ва ўрта шаҳарларнинг ривожланиши жараёнида ўзгаришлар ва муаммоларни ўрганиш натижасида олинган илмий хулоса ва тавсиялар асосида:
Фарғона водийсидаги кичик ва ўрта шаҳарларнинг мустақиллик йилларида саноат, рекреация, ҳунармандчилик йўналишлари ҳамда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси инфратузилмасини инновацион яратилиши тўғрисидаги натижалардан Тошкент архитектура қурилиш институтида 2011–2016 йилларда амалга оширилган Ф1-1-86 рақамли “Ўзбекистон архитектурасининг мустақиллик мафкураси асосида шаклланиш қонуниятларини тадқиқ этиш ва самарали ривожлантириш тамойилларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 24 мартдаги 89-03-1043-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижасида мустақиллик йилларида шаҳарсозлик анъаналарини инновацион ғоялар асосида яратилишига оид илмий билимларни бойитишга ёрдам берган;
Фарғона водийсидаги шаҳарларнинг тарихи ва бугунги кундаги тараққиёти, мазкур шаҳарлардаги ҳунармандлар сулолаларининг фаолияти, ҳунармандчилик тарихан ривожланган Чуст, Шаҳрихон, Риштон шаҳарларининг янада тараққий этишига ҳисса қўшганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Dunyo bo‘ylab” телеканали орқали намойиш этилган “Ўтмишга саёҳат” ва “Ҳунарларда ҳаёт жилваси” кўрсатувлари сценарийларини ҳамда “Биласизми?” роликларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2018 йил 5 апрелдаги 08-14-166-сон маълумотномаси). Водий шаҳарларининг ўтмиши, замонавий тарихи, мазкур шаҳарларда фаолият олиб бораётган ҳунармандлар сулолалари ҳамда уларнинг яратган асарлари ҳақидаги илмий хулосалар томошабинларни кенгроқ билим ва тасаввурга эга бўлишини таъминлаган, бу эса мазкур кўрсатувларни янада қизиқарли, юқори савияда тайёрланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish